ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Озарбайжон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ўтказиш тўғрисида Шартнома (Тошкент, 1997 йил 18 июнь, ЎзР ОМ 30.08.1997 й. 489-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон

Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум

этилган шахсларни жазони ўташни давом

эттириш учун ўтказиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

давлат суверенитети, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принципларидан келиб чиқиб,

халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланиб ва ҳуқуқ соҳасидаги, шу жумладан, жазоларни ижро этиш соҳасидаги давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,

ҳукм этилганларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташлари жазони ижро этиш мақсадига самаралироқ эришишга, ҳуқуқни бузганларни жамиятда нормал ҳаётга қайтаришга кўмаклашишини ҳисобга олиб,

гуманизм ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


1. Ушбу Шартнома мақсадларига эришиш учун қуйида кўрсатилган атамалар:

1) "Ҳукм чиқарилган давлат" атамаси - суди шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзида жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томонни;

2) "Ҳукм ижро этиладиган давлат" атамаси - озодликдан маҳрум этилган шахс жазони ўташ учун ўтказилаётган ва унинг фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томонни;

3) "Маҳкум" атамаси - жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш тарзида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суди ҳукм этган шахсни;

4) "Яқин қариндошлар" атамаси - қариндош бўлган шахсни (она, ота, эр, хотин, болалар, туғишган ака ва опа-сингиллар, неваралар, бобо ва буви, болаликка олувчилар, болаликка олинганларни);

5) "Ваколатли органлар" атамаси - Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳукм этилгаиларни ўтказиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органларини;

6) "Марказий органлар" атамаси - Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва

...
Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск