ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2008 й. 209-сон "Қашқадарё вилоятида ғаллачилик ва пахтачиликнинг илмий базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2008 й.

N 209



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҒАЛЛАЧИЛИК ВА

ПАХТАЧИЛИКНИНГ ИЛМИЙ БАЗАСИНИ ЯНАДА

МУСТАҲКАМЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ғаллачилик ва пахтачилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада чуқурлаштириш, Қашқадарё вилояти илмий муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш, қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг янги рақобатбардошли навларини, шунингдек минтақаларнинг табиий-иқлим шароитларига жавоб берадиган тезпишар, қурғоқчиликка чидамли ғўза навларини яратиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузурида Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли рақобатбардошли янги навларини яратиш;

минтақаларнинг табиий-иқлим шароитларига жавоб берадиган хорижий ва маҳаллий навларни танлаб олиш ва жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

яратилаётган бошоқли дон экинлари навларининг бошланғич уруғчилиги тизимини ташкил этиш;

сув билан етарли таъминланмаган ва қурғоқчилик шароитларида бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил олиш бўйича илғор агротехнологияларни ишлаб чиқиш.


3. Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси ҳамда ходимларининг 62 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган чекланган сони 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда институтни юқори малакали илмий кадрлар билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, шунингдек уни давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

бир ҳафта муддатда - ташкил этилаётган институтга вилоятнинг учта зонасида 1000 гектар ишлов бериладиган, шу жумладан 300 гектар суғориладиган ва 700 гектар лалми ерлар ажратсин;

бир ой муддатда - институтни маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, шунингдек алоқа воситалари билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг фаолият кўрсатаётган Қашқадарё филиалини таркибий бўлинмалар ташкил этиш, унинг илмий-ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ҳамда кадрлар таркибини етакчи олимлар ва мутахассислар билан мустаҳкамлаш асосида янада ривожлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

7. Қуйидагилар Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

селекция, уруғчилик, навларни янгилаш, толасининг сифати юқори бўлган тезпишар янги ғўза навларини яратиш ва уларни минтақанинг турли тупроққлим шароитларида оқилона жойлаштириш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш ва жадаллаштириш;

сув билан етарли таъминланмаган ва қурғоқчилик шароитларида ғўза ўстиришнинг замонавий агротехнологияларини ишлаб чиқиш;

ғўзанинг янги ва истиқболли навлари бошланғич уруғчилиги тизимини ташкил этиш.

9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг ташкил этилаётган Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти ҳамда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали фаолиятини ташкил этиш учун 3-иловадаги* жадвалга мувофиқ маблағларни босқичма-босқич ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти ҳамда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали томонидан ишлаб чиқиладиган илмий-амалий ва инновация ишларини 2009-2011 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш дастурлари бўйича бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириш юзасидан танловлар ўтказишга рухсат берилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда бошоқли дон экинлари уруғи етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2009 - 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим ва илмий муассасаларда Қашқадарё вилояти учун бакалаврлар, магистрлар, аспирантлар ва докторантлар тайёрлашни ташкил этсин, бунда келгусида уларни ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий муассасаларга юбориш ва улардан оқилона фойдаланишни назарда тутсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 16 сентябрдаги

209-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги

илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси ва ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Илмий кенгаш

Директор

Директорнинг маркетинг ва бошоқли дон етиштириш бўйича ўринбосари

Илмий котиб

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Юмшоқ ва қаттиқ буғдой селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси

8 киши

Агротехника ва агрокимё лабораторияси

6 киши

Бошоқли дон етиштириш бўлими

6 киши

Кадрлар бўйича инспектор

Юридик маслаҳатчи

Физиология ва доннинг технологик сифатларини аниқлаш лабораторияси

5 киши

Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия бўлими

3 киши

Ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси

4 киши

Шаҳрисабз суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги бўлими

6 киши

Касби суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги бўлими

6 киши

Чироқчи лалми ерларда бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги бўлими

6 киши

Қамаши лалми ерларда бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги бўлими

6 киши

Ходимларнинг жами сони - 62 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 16 сентябрдаги

209-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги

илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон пахтачилик

илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг фаолиятини

ташкил этиш учун "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг

компанияси маблағларини ажратиш

ЖАДВАЛИ

млн. сўм

Т/р

Харажатлар

номи


2008 йил


2009 йил


2008-2009

йилларда

жами


жами


шу жумладан,

ойлар бўйича


жами

шу жумладан, ойлар бўйича


X

XI

XII

I

II


III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII


Ҳаммаси


1820,57

523,52

623,52

673,52

875,65

321,51

174,45

134,97

27,16

27,16

27,16

27,16

27,16

27,16

27,16

27,16

27,41

2696,22

1.

Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти бўйича, ҳаммаси


1617,14

455,71

555,71

605,71

532,22

253,70

106,64

17,16

17,16

17,16

17,16

17,16

17,16

17,16

17,16

17,16

17,41

2149,36


Маъмурий бинони таъмирлаш


500,00

100,00

200,00

200,00














500,00


Лаборатория жиҳозлари ва бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш


109,65

36,55

36,55

36,55

36,54

36,54












146,19


Қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш


950,00

300,00

300,00

350,00

289,48

200,00

89,48











1239,48


Ажратмалар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш


32,74

10,91

10,91

10,91

130,95

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

10,91

163,69


Малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқа жорий харажатлар


24,75

8,25

8,25

8,25

75,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,25

6,50

100,00

2.

Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали бўйича, ҳаммаси


203,43

67,81

67,81

67,81

343,43

67,81

67,81

117,81

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

546,87


Маъмурий бинони таъмирлаш






50,00



50,00










50,00


Лаборатория жиҳозлари ва қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш


173,43

57,81

57,81

57,81

173,43

57,81

57,81

57,81










346,87


Малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқа жорий харажатлар


30,00

10,00

10,00

10,00

120,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

10,00

150,00

  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 379-модда


















































Время: 0.2261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск