Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари Дастури (ЎзР ВМ 19.09.2008 й. 212-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 19 сентябрдаги

212-сон қарорига

1-ИЛОВА


2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари

ДАСТУРИ


2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган 1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурининг давоми бўлиб Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларга экологик жиҳатдан кўмаклашиш принципларига асосланади ва унинг асосий қоидалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда ҳисобга олиниши керак.



I. ДАСТУРНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Ушбу Дастур атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий тизимларни, уларнинг биологик ранг-баранглигини ҳамда ўзини ўзи тўғрилаш қобилиятини сақлаш ва қайта тиклаш, табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланишни таъминлаш, табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг самарали иқтисодий методларини жорий этишни давом эттириш, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини камайтириш, табиий муҳитни сақлашни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш, экологик илм-фанни ривожлантириш, экологик билимларни кенг тарғиб қилиш, шунингдек экологик маданиятни ошириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Кўрсатиб ўтилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш назарда тутилмоқда:

табиий ресурслардан, шу жумладан сув, ер, минерал хом ашё, биологик ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш, республиканинг бутун ҳудуди бўйича атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини санитария-гигиена нормаларигача пасайтириш;

экологик талафот зонасида - Оролбўйида, шунингдек мамлакатнинг экологик жиҳатдан ноқулай бўлган бошқа ҳудудларида экологик ҳолатни маҳаллийлаштириш, қайта тиклаш ва соғломлаштиришни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш;

муҳофаза қилинадиган янги табиий ҳудудларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш;

республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш;

экологик жиҳатдан тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан, қайта тикланаётган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича технологияларни жорий этиш;

экология соҳасида илмий-техника потенциалини ривожлантириш ҳамда фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш;

экологик мониторинг, прогноз ва ахборотларнинг комплекс тизимини амалга ошириш;

республика ҳудудларини атроф-муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишини назорат қилиш ва ундан муҳофаза этишнинг ягона хизматини шакллантириш;

экологик қонунчилик, таълим, маданият ва аҳолини тарбиялаш, шунингдек экологик билимларни тарғиб қилиш тизимларини такомиллаштириш;

экологик муаммоларни ҳал этишда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш.



II. ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Ушбу Дастурда қуйидаги тўртта асосий йўналишлар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мўлжалланмоқда:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик методларини жорий этиш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда экологик илм-фанни, аҳолининг экологик таълими ва тарбиясини ривожлантириш;

халқаро ҳамкорлик ва минтақавий экологик хавфсизлик.


2.1. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш

Атроф-муҳитнинг ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари ва оқовалари билан ифлосланиш даражасини камайтириш, чиқиндиларни зарарсизлантириш, хўжалик фаолиятининг турли соҳаларида ресурсларни тежайдиган ва чиқитсиз технологияларни жорий этиш, корхоналарни табиатни муҳофаза қилувчи замонавий асбоб-ускуналар билан технологик жиҳатдан қайта таъминлаш ва жиҳозлаш, сув, тупроқ атмосфера ҳавоси сифатини нормативдаги талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш, канализация тозалаш иншоотлари ва сув қувурлари тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш, атроф-муҳитнинг ҳолати мониторинги тизимларини, экологик хавфсизликнинг комплекс тизимини модернизация қилиш ва амалга ошириш кўрсатиб ўтилган соҳалардаги асосий вазифалар ҳисобланади.

Ушбу вазифаларга мувофиқ мазкур бўлимда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

транспорт воситаларидан чиқадиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш;

темир йўлларни электрлаштириш;

иссиқлик электр станцияларидан чиқадиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш;

сув ресурсларининг, айниқса чучук ерости сувлари манбалари ифлосланишининг олдини олиш;

канализация тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш ва аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли пунктларида сув қувурлари тармоқларини ривожлантириш;

республиканинг чиқиндихоналар жойлашган ҳудудларида ва радиация жиҳатидан хавфли ҳудудларида экологик ҳолатни соғломлаштириш.


2.2. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик методларини жорий этиш

Ушбу бўлимда табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш самарадорлигини оширишга ҳамда давлат бошқаруви органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг хўжалик фаолиятида экологик жиҳатдан тоза технологияларни қўллашга ёрдам берадиган тадбирлар келтириб ўтилган.

Табиий тизимларнинг ўзини ўзи тўғрилаш қобилиятини сақлаш ва анторопоген фаолият оқибатлари ўрнини тўлдириш учун етарли бўлган ландшафт ва биологик ранг-барангликни сақлаш ва қайта тиклаш; муҳофаза қилинадиган янги табиий ҳудудларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш; ерларнинг экологик, шу жумладан, мелиоратив ҳолатини яхшилаш; экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда, биринчи навбатда, Оролбўйи зонасида экологик тизимларни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш; энергия ишлаб чиқаришни, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан фойдаланишни экологик жиҳатдан самарали ҳолатда сақлаш; ёқилғининг ва чиқиндиларни қайта ишлашнинг экологик жиҳатдан хавфсиз турларини модернизация қилиш ва ривожлантириш; атроф табиий муҳит мониторинги ва гидрогеологик жараёнларни назорат қилиш тизимларини яратиш, шунингдек тегишли кадастрларни юритган ҳолда жуғрофий-ахборот тизимларини шакллантириш, улар қуйидаги асосий тадбирларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикасининг биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича Миллий стратегиясини ва ишлар режасини амалга ошириш;

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва қўриқхоналарни такомиллаштириш;

биологик ранг-баранглик ҳолатини тадқиқ қилиш ва баҳолаш;

республиканинг айрим вилоятларида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;

Орол денгизининг қуриб қолган қисмида қумликларни мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини юритиш;

гидрогеологик жараёнларни назорат қилиш тизимларини такомиллаштириш;

жуғрофий-ахборот тизимини шакллантириш ва ривожлантириш;

республика корхоналарида ишлаб чиқаришнинг янги, экологик жиҳатдан тоза ва кам чиқитли технологияларини жорий этиш ҳамда табиий муҳитнинг ифлосланишини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

кончилик ва бошқа ишларни амалга ошириш натижасида бузилган ерларнинг унумдорлигини ошириш;

дренаж ва ирригация инфратузилмаларини реконструкция қилиш ҳамда вэтландларни қайта тиклаш;

маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш, биогаз олиш ҳамда ундан иқтисодиётнинг турли тармоқларида фойдаланиш ва шу кабиларнинг экологик жиҳатдан хавфсиз технологиясини ишлаб чиқиш.


2.3. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда экологик илм-фанни, аҳолининг экологик таълими ва тарбиясини ривожлантириш

Дастурнинг ушбу бўлимида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани ривожлантиришга, аҳолининг узлуксиз экологик таълими, маданияти ва тарбияси тизимини такомиллаштиришга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг экологик харитаси ва атласини яратишга катта аҳамият берилмоқда.

Табиий муҳит ва экологик хавфсизликни сақлашни таъминлашнинг самарали ҳуқуқий механизмини, фавқулодда экологик ҳолат ва экологик талафот зоналарини аниқлашни регламентлашни баҳолаш мезонларини, экологик қонун бузилишлари учун адекватли жавобгарликни ва унинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида қонуний қўлланиладиган амалиётни яратиш; Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимида халқаро экологик стандартлар ва экологик сертификатларни мустаҳкамлаш; экологик таълим ва тарбия, аҳолининг экологик маданиятини ошириш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, жамиятнинг турли қатламларини экологик муаммоларни, шу жумладан, экологик билимларни таҳлил қилиш воситаси билан ҳал этишга кенг жалб қилиш кўрсатиб ўтилган соҳадаги асосий вазифалар ҳисобланади.

Ушбу мақсадларда қуйидаги тадбирлар назарда тутилмоқда:

"Фавқулодда экологик ҳолат ва экологик талафот зоналари тўғрисида" ҳамда "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш;

экологик сертификатлаштириш тизимида амал қилинадиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

барқарор ривожлантириш учун таълим бўйича БМТ ЕЭК стратегияси талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим бўйича давлат стандартига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикасида узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси шаҳарларида ва саноат зоналарида экологик-гидрогеологик, муҳандислик-геологик тадқиқотларни ҳамда (ерости ва ер усти сувлари, тупроқ, аэрация зоналари) картографиясини амалга ошириш;

табиатни муҳофаза қилишнинг амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини, уни бузганлик учун санкциялар белгилаш ва материалларни расмийлаштириш тартиби бўйича ўқув ва тадқиқот тадбирларини ташкил этиш;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида атроф-муҳит ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари бўйича турли жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда жамоатчилик кенгаши ташкил этиш.


2.4. Халқаро ҳамкорлик ва минтақавий экологик хавфсизлик

Ўзбекистон Республикасининг экологик хавфсизлигига ички ва трансгчегаравий хавф-хатарларни аниқ белгилаш, уларни мураккаблик ва муҳимлик даражасига кўра таснифлаш, амалдаги, шунингдек потенциал халқаро ташаббуслар, дастурлар ва лойиҳалар самарадорлигини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш йўли билан "Ўзбекистон - жаҳон ҳамжамияти" ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш ушбу йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Глобал экологик ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда қатнашиш; халқаро экологик ташкилотларда фаол қатнашиш; миллий манфаатларга жавоб берадиган бир қатор халқаро нормалар ва экологик ҳуқуқларни қабул қилиш ва ратификация қилиш, минтақавий экологик хавфсизликни таъминлашда фаол қатнашиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси манфаатларини амалга ошириш ушбу соҳадаги асосий ишлар ҳисобланади.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш тегишли халқаро ташкилотларда фаол қатнашиш, халқаро (давлатлараро) шартномалар, битимлар, конвенциялар тузиш, шу жумладан, қуйидагиларни:

"Ахборотлардан фойдаланиш, атроф-муҳитга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида, суд ишларида жамоатчиликнинг қатнашиши ва улардан фойдаланиш тўғрисида" БМТ ЕЭК Орхус Конвенцияси (1998 йил)ни;

Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенцияга Биохавфсизлик Картахэн Протоколини ратификация қилиш учун материаллар тайёрлаш орқали таъминланади.

Айни бир вақтда миллий экологик хавфсизликнинг умумий тизимида минтақавий хавфсизлик ҳам муҳим ўрин тутади.



III. ДАСТУРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, шунингдек бошқа алоқадор давлат бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар Дастур тадбирларининг бажарилиши мониторингини олиб боришади. Дастур тадбирларининг бажарилишини бошқариш ва назорат қилиш Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади, қўмита қуйидаги функцияларни бажаради:

мавжуд моддий-техника ресурслари, технологик қувватлар ва бошқа шунга ўхшаш омилларга мувофиқ тадбирларни аниқлаштиради ва уларга тузатишлар киритади;

дастурий тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлар ва моддий ресурслардан фойдаланиш мониторингини юритади;

тадбирларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш усуллари ва шартлари бўйича таклифлар киритади;

Дастур босқичлари ва тадбирларининг ўз вақтида бажарилишини ва сифатини назорат қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот тақдим этади.

Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар ва лойиҳалар "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий экологик экспертизадан ўтказилади.

Дастур тадбирларини амалга ошириш Вазирлар Маҳкамасининг барча масъул ижрочилар учун бажариш мажбурий бўлган қарори асосида рўёбга чиқарилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 382-модда.















































Время: 0.2242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск