Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/12-18/08-сон, Молия вазирлигининг 75-сон "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.08.2008 й. Қарори (АВ томонидан 09.09.2008 й. 1668-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2008 й.

N 1668-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.08.2008 й.

N 01/12-18/08


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.08.2008 й.

N 75


ҚАРОРИ



Устав капиталида давлат акциялари пакети

(улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда

ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари

рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2008 йил 19 сентябрдан кучга киради)


"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли "Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 155-модда)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03 ва 20-сонли қарори билан тасдиқланган "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низом" (2007 йил 28 март, рўйхат рақами 1668 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 128-модда)га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси

     

Д. Мусаев

Молия вазири

Р. Азимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари)

50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни

ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига

аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига (кейинги ўринларда - Рўйхат) аудиторлик ташкилотларини киритиш учун танлов мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берувчи ва барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган очиқ акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг аризалари асосида амалга оширилади.".


2. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган очиқ акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларда амалда бўлган аудиторлик сертификатларининг (ариза берилган пайтда) мавжудлиги;

в) аудиторлик фаолияти соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши, шу жумладан, акциядорлик жамиятларини текшириш бўйича;

г) аудиторлик ташкилотида қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга бўлган камида битта мутахассиснинг мавжудлиги (малака мазкур ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлиши ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги ёки ушбу соҳада иш тажрибасига эга бўлиши билан тасдиқланади);

д) фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжудлиги;

е) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 21 августдаги 76-сонли буйруғи билан тасдиқланган 4-сонли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти "Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар"га (2006 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1624 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 392-модда) мувофиқ ички стандартларнинг мавжудлиги".


3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилоти ишончли тасдиқланган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган очиқ акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг нусхаси;

б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларнинг аудиторлик сертификатларининг нусхалари;

в) акциядорлик жамиятларини текшириш бўйича иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи камида 2 та аудиторлик хулосаларининг нусхалари;

г) қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи маълумоти тўғрисида диплом ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестати ёки меҳнат дафтарчасидан нусхалар;

д) фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг нусхаси;

е) ички стандартлар нусхалари".


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 387-модда.















































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск