Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 10.09.2008 й. 195-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.09.2008 й. 1856-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.09.2008 й.

N 1856

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.09.2008 й.

N 195-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 20 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 304-сонли қарорини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатига олинсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев):

ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини юритишга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни ва назорат қилишни, шунингдек уларга тегишли методик ёрдам кўрсатилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2000 йил 30 декабрдаги 178-мҳ-сонли "Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида"ги буйруғи (2000 йил 30 декабрь, рўйхат рақами 1000 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 24-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.


6. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Адлия вазири                                                                    Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 389-модда.








































Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск