Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.09.2008 й. 1856-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 10.09.2008 й. 195-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 10 сентябрда 1856-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2008 йил 10 сентябрдаги

195-мҳ-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 8-сон, 47-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда бундай ҳужжатлар тўғрисидаги марказлаштирилган ахборотни барпо этиш ва сақлаб туришни қамраб олади.

2. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) амалга оширади.



II. ДАВЛАТ ҲИСОБИ ЮРИТИЛАДИГАН

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР


3. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби юритилиши керак:

а) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

д) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

е) Қорақалпоғистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

ж) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддатидан (доимий ёки вақтинчалик) ва уларда мавжуд бўлган маълумотлар хусусиятидан қатъи назар, давлат ҳисобига олиниши керак, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар бундан мустасно.


5. Қуйидагилар давлат ҳисобига олинмайди:

а) "Махфий" ва "Ўта махфий" белгиси қўйилган ҳужжатлар;

б) якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар:

шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимдан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, орден ва медаллар билан мукофотлаш, фахрий ва ҳарбий унвонлар бериш, муайян шахсларга имтиёзлар бериш тўғрисидаги ва бошқа шу кабилар);

муайян корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатлар;

тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);

в) лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

г) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган, шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар;

д) техник ҳужжатлар, агар улар ўз ичига ҳуқуқий нормаларни олмаса;

е) тавсия тусидаги ҳужжатлар;

ж) сессия, йиғилиш, конференцияларни чақириш тўғрисидаги ҳужжатлар;

з) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;

и) умумий мажбурий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.

6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар белгиларига фақат қисман мувофиқ келадиган ҳужжатлар ўзининг қолган қисмида давлат ҳисобига олиниши керак.



III. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ДАВЛАТ ҲИСОБИ УЧУН ЮБОРИШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тўғрисида"ги Низомнинг 13-бандига мувофиқ, мазкур Низомнинг 3-банди "а", "б", "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари уларни қабул қилган органлар томонидан Адлия вазирлигига қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида қоғоз ва электрон шаклларда юборилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шакли Адлия вазирлигига электрон почта тизими орқали юборилади.

Мазкур Низомнинг 3-банди "д" кичик бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари қоғоз ва электрон шаклларда Адлия вазирлигининг Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси томонидан тақдим этилади.

Мазкур Низомнинг 3-банди "е" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (кейинги ўринларда матнда адлия бошқармалари деб юритилади) уларни қабул қилган органлар томонидан қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида қоғоз ва электрон шаклларда юборилади.


8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлигига ва адлия бошқармаларига муҳрланган ҳолда давлат тилида оқ-қора кўринишда юборилади, шунингдек бир вақтнинг ўзида рус тилида ҳам тақдим этилиши мумкин.



IV. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ

ФОНДЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


9. Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби реестрларини (кейинги ўринларда матнда реестрлар деб юритилади) иловага мувофиқ юритади.

Адлия вазирлигига ва адлия бошқармаларига келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни реестрларга киритиш билан давлат ҳисобига олинади.

Адлия бошқармалари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 3-кунигача, давлат ҳисобига олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида реестрдан кўчирма шаклида олинган қоғоз ва электрон шакллардаги маълумотларни Адлия вазирлигига жўнатади.


10. Илгари давлат ҳисобига олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мазкур Низомнинг 9-бандига мувофиқ реестрга киритилади.


11. Реестрга киритилган тузатишлар, ўзгартишлар ва қўшимчалар бунга ваколатли шахслар имзоси билан тасдиқланади.


12. Реестрга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реестрдаги тартиб рақами;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни реестрга киритиш санаси;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш санаси ва унинг рақами (вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари учун уларнинг Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган рақами ва санаси);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий нашрларда эълон қилиниши тўғрисидаги маълумотлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори бўйича коди;

бошқа маълумотлар (изоҳ).

13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари хронологик тартибда тизимлаштирилади ва махсус йиғмажилдлар ҳамда маълумотларнинг электрон базаларида сақланади.


14. Реестрлар Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсининг таркибий қисми бўлиб, ундаги давлат ҳисобига олиш учун келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари эса расмий ҳисобланади.


15. Реестрлар қоғоз, электрон шаклларда юритилади ва Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг расмий сайтларида эълон қилинади.


16. Давлат ҳисобига қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Адлия вазирлигида ва адлия бошқармаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг фондлари ташкил этилади.


17. Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фондларга ўз вақтида киритилишини ва тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан уларни назорат ҳолатида ушлаб туришни таъминлайди.



V. РЕЕСТРЛАРДАГИ МАВЖУД

МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


18. Барча юридик ва жисмоний шахслар реестрларда жойлаштирилган маълумотлардан ёзма мурожаатлар асосида ёки Адлия вазирлигининг расмий сайтидан ахборот олишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.


19. Реестрлардан маълумот тақдим этиш аризачининг ёзма мурожаати асосида тегишлича Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.


20. Реестрларда маълумот олиш учун ёзма мурожаатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қидириш учун керакли бўлган маълумотлар кўрсатилиши лозим.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


21. Реестрлар ва фондларнинг сақланиши, ишончлилиги учун жавобгарлик Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг мансабдор шахслари зиммасига юкланади.





Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлари давлат ҳисоби

РЕЕСТРИ

Т/р

НҲҲ*

реестрга

киритиш

санаси


НҲҲ

тури


НҲҲ

қабул

қилган

орган(лар)


НҲҲ

номи


НҲҲ

қабул

қилиш

санаси

ва унинг

рақами**


НҲҲ

кучга

кириш

санаси

ва амал

қилиш

муддати


НҲҲ

расмий

(нашр

рақами,

санаси)

эълон

қили-

ниши


НҲҲ

ўзгартиш,

қўшим-

чалар

киритиш

ва ўз

кучини

йўқот-

ганлиги

тўғрисида

маълу-

мотлар


ҚТУК

бўйича

коди

***


Изоҳ


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

*) НҲҲ - норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

**) Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари учун уларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами.

***) Ушбу устун фақат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 389-модда.














































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск