ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикасининг 26.09.2008 й. ЎРҚ-183-сон "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.05.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.09.2008 й.

N ЎРҚ-183



"АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 21 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 28 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598, 606, 608-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 7-модда учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари сотаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нархда ва шартларда, уларнинг ҳар бирига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига, агар жамият уставида мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, эга бўлади";


2) 11-модданинг иккинчи қисмидаги "хиллари ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 13-модданинг биринчи қисми:

бешинчи хатбошисидаги "хиллари ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жамиятнинг ижроия органини тузади (сайлайди, тайинлайди)";


4) 15-модда биринчи қисми:

олтинчи хатбошисининг русча матнидаги "виды" ва "видов" деган сўзлар тегишинча "типы" ва "типов" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жамият томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари";


5) 19-модда учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек бир ёки бир неча турдаги имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли";


6) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эллик минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги керак";


7) 21-модда бешинчи қисмининг русча матнидаги "этого вида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"24-модда. Акциядорлик жамиятининг акциялари


Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.

Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси - акциядор деб эътироф этилади.

Оддий акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Акция эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.

Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ жамият уставида белгиланади";


9) 26-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият уставида жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг сони ва номинал қиймати белгиланиши мумкин";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи қисмлари тегишинча учинчи - бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар жойлаштирилган тақдирда эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозлар муомалада бўлиши муддати мобайнида айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим";


10) 27-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш";

тўққизинчи хатбошисидаги "давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган органда" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 30-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"30-модда. Акцияларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши


Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади";


12) 31-модда чиқариб ташлансин;


13) 33-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамиятни таъсис этишда жойлаштириладиган акцияларга жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан кўпи билан бир йил ичида муассислар томонидан ҳақ тўланиши лозим. Мазкур муддат ўтганидан кейин муассислар томонидан ҳақи тўланмаган акциялар бекор қилиниши керак.

Жамиятнинг қўшимча акцияларига мазкур акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим";

бешинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

олтинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


14) IV бўлим номидан "ТАРҚАТИШ ҲАМДА" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 35-модда чиқариб ташлансин;


16) 36-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига ўзгартириш жараёнида чиқарилган акциялар янги мулкдорларга белгиланган тартибда реализация қилинадиган пайтга қадар дастлабки жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади";

учинчи - олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак";


17) 37-1-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"37-1-модда. Акциядорлик жамиятларига

ўзгартирилаётган давлат корхоналари меҳнат

жамоалари аъзолари томонидан акцияларнинг олиниши";


18) 39-модда:

номидаги "Акцияларга" деган сўз "Акцияларни ва акцияларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми "Агар жамият" деган сўзлардан кейин "акцияларни ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмларидаги "Овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган" деган сўзлар тегишинча "Акциялар ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган" ва "Акцияларни ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Акцияларни ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


19) 40-модданинг:

номидаги "Акцияларга" деган сўз "Акцияларни ва акцияларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми "Жамият" деган сўздан кейин "акцияларни ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "Хабарномада" деган сўздан кейин "акцияларнинг ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "Акциядор" деган сўздан кейин "акцияларни ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) 41-модда:

тўртинчи қисмининг русча матнидаги "виды" ва "вида" деган сўзлар тегишинча "типы" ва "типа" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи ва еттинчи қисмларининг русча матнидаги "видов" деган сўз "типов" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн иккинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди. Бундай акциялар жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда, акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.

Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган муддатларда реализация қилинмаган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши лозим.

Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда ёки инвестиция институтлари орқали амалга оширилади.

Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайта сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас";


21) 43-модданинг русча матнидаги "вида" деган сўз "типа" деган сўз билан алмаштирилсин;


22) 44-модданинг иккинчи қисмидаги "акциядорлар рўйхати тузилган кундаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


23) 47-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"47-модда. Жамият акциядорлари реестри


Жамият акциядорлари реестри рўйхатдан ўтказилган акциялар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга тегишли акцияларнинг номи, сони, номинал қиймати ва тури, шунингдек реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборотни юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхатидир.

Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, қимматли қоғозлар эгаларининг депозитарийлардаги депо ҳисобварақлари ҳолатига кўра марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.

Агар жамиятга нисбатан "олтин акция"ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, жамият акциядорлари реестрига давлат вакили ҳам киритилади.

Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиши, дивидендлар олиши ва эмитент томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириши жамият акциядорларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестри асосида амалга оширилади.

Шакллантирилган ва марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан олинган жамият акциядорлари реестрига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш тартибини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш учун депозитарийлар:

реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг идентификация қилиниши;

реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг ахборот олиш ва уни мазкур шахсларга йўллаш ҳамда реестрни шакллантириш имконини берадиган акцияларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобга олинишини;

реестрга ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўладиган ҳужжатларни ва барча фактлар тўғрисидаги ҳамда депозитарийларнинг бундай ўзгартиришларни киритиш борасидаги барча ҳаракатлари ҳақидаги ахборотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида тўпланиши ва сақланишини таъминламоғи лозим.

Жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир шахс, унинг номига ёзилган акциялар сони ва турлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:

марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси жамиятлар акциядорлари реестрлари шакллантирилишини таъминлаши ва шакллантирилган реестрларни сақлаши шарт;

жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан шартнома тузиши шарт.

Акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. У ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, шунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарий жавобгар бўлмайди";


24) 48-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"48-модда. Депо ҳисобварағидан кўчирма


Депо ҳисобварағидан кўчирма акциядорнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган, депозитарий томонидан бериладиган ҳужжатдир.

Акциядорга унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарий акция эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг талабига биноан икки иш куни ичида депо ҳисобварағидан кўчирма бериши шарт. Қимматли қоғозлар эгаси депо ҳисобварағидан кўчирмага ўзига оид бўлмаган ахборотни, шу жумладан, бошқа қимматли қоғозлар эгалари ҳамда уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони тўғрисидаги ахборотни киритишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Депо ҳисобварағидан кўчирма берган шахс унда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгардир. Депо ҳисобварағидан кўчирма бериш тартиби, кўчирманинг шакли ва мазмунига оид талаблар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгилаб қўйилади.

Давлат вакилига депо ҳисобварағидан кўчирма бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


25) 49-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"49-модда. Жамият акциядорлари реестрини

шакллантириш шартлари ва тартиби


Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш акциядорлик жамиятининг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи асосида марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади. Реестрнинг қайси санага шакллантирилиши реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқда кўрсатилади.

Акциядорлик жамияти жамиятнинг акциядорлари реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқларда имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳақида марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Давлат вакилини жамият акциядорлари реестрига киритиш ҳақидаги ёзув, давлат вакилини тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарор илова қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига билдириш асосида амалга оширилади.

Жамият акциядорлари реестрини шакллантиришни рад этишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш рад этилган тақдирда, марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси реестрни шакллантириш рад этилганлиги тўғрисидаги асослантирилган билдиришномани топшириқ келиб тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборади.

Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш рад этилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин";


26) 50-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"50-модда. Жамият акциядорлари реестрини

шакллантириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик


Акциядорлик жамияти, трансфер-агент, марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари жамият акциядорлари реестридаги маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда тўғрилиги учун солидар жавобгар бўлади ва ўзларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан акциядорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт";


27) 51-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари депозитарийлардир";


28) 52-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акцияларни сақлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида амалга оширилади";


29) 53-модда:

иккинчи қисмининг русча матнидаги "виду" деган сўз "типу" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг русча матнидаги "виду принадлежащих акций" деган сўзлар "типу принадлежащих им акций" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) 54-модданинг номидаги "ва шакллари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


31) 55-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"55-модда. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор


Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар (йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги, йиллиги бўйича) тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор (эълон) тегишли давр тугаганидан сўнг икки ой ичида қабул қилиниши мумкин.

Агар дивидендлар тўлаш оқибатида акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи жиддий тарзда ёмонлашадиган бўлса, дивидендлар тўлаш тақиқланади";


32) 56-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби жамият уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи қисмлари тегишинча учинчи - бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг норезидент акциядорлари томонидан олинган дивидендларни эркин алмаштириладиган валютага айирбошлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


33) 57-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга";


34) 61-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Очиқ акциядорлик жамияти тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади";


35) 65-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошисидаги "акцияларга" деган сўз "акцияларни ва акцияларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36) 66-модданинг тўққизинчи қисми "қарор қабул қилишга" деган сўзлардан кейин "шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


37) 68-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"68-модда. Акциядорларнинг умумий

йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи


Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 календарь кун олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Акциядорнинг талабига биноан жамият акциядорга акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.

Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар мазкур реестр тузилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни тузишда йўл қўйилган хатолар тузатилган тақдирдагина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин";


38) 69-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"69-модда. Акциядорларнинг умумий

йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги ахборот


Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестри асосида уларга билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади.

Акциядорлик жамияти акциядорга ва давлат вакилига билдиришномани мустақил равишда ёхуд жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тегишли хизматлар кўрсатилиши учун тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси орқали юборишга ҳақли.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 10 календарь кун олдин юборилиши керак.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

жамиятнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);

умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;

умумий йиғилишнинг кун тартибига киритилган масалалар;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосаси, жамият кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёхуд жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгилаб қўйилиши мумкин";


39) 70-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг русча матнидаги "вида" ва "вид" деган сўзлар тегишинча "типа" ва "тип" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


40) 71-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамият кузатув кенгаши, ушбу Қонун 72-моддасининг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

умумий йиғилишнинг кун тартибини;

умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;

умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;

умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, "турли масалалар", "бошқа масалалар", "ўзга масалалар" ва ҳоказоларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кундан кам ва 45 кундан кўп белгиланиши мумкин эмас";


41) 72-модданинг бешинчи қисмидаги "тури (хили) кўрсатилган" деган сўзлар "тури кўрсатилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


42) 73-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


43) 74-модданинг:

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


44) 75-модданинг бешинчи қисмидаги "рўйхатига" деган сўз "реестрига" деган сўз билан алмаштирилсин;


45) 77-модданинг:

биринчи қисмидаги "амалга оширилиши мумкин" деган сўзлар "амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи - тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


46) 82-модданинг:

бешинчи - ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги бешинчи - ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санани белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

ушбу Қонун 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган масалаларни ҳал этишни акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш;

акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш орқали ёки эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида жамият томонидан қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали жамият устав фондини кўпайтириш, агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига шундай ҳуқуқ берилган бўлса;

эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;

мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш;

ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига шундай ҳуқуқ берилган бўлса;

агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган бўлса ёки бу масалани ҳал этиш акциядорларнинг умумий йиғилишида кузатув кенгашига топширилган бўлса, бундай бизнес-режани тасдиқлаш;

корпоратив маслаҳатчини тайинлаш, агар жамият уставида бундай лавозимни жорий этиш назарда тутилган бўлса";

ўн иккинчи - йигирма бешинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи - йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


47) 83-модда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир";

ўнинчи қисми ўн иккинчи қисм деб ҳисоблансин;


48) 85-модданинг тўққизинчи қисмидаги "мажлисда раислик қилган шахс томонидан имзоланади, у" деган сўзлар "мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


49) 86-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган ижроия органи таркибига кирган шахснинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгаши қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади";

тўртинчи - ўн учинчи қисмлари тегишинча бешинчи - ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


50) 102-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тугатувчи ушбу моддада назарда тутилган тартиб-таомиллар охирига етказилганидан сўнг жамиятнинг қимматли қоғозларини муомаладан чиқариш ва жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда зарур тадбирларни амалга оширади";


51) 104-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган жамият тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ёзувни жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритади";


52) 106-модда:

ўн биринчи хатбошисининг русча матнидаги "видов" деган сўз "типов" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан олинган жамиятлар акциядорлари реестрларини";

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


53) 108-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"108-модда. Ахборотни эълон қилишнинг шартлиги


Акциядорлик жамияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ахборотни ошкор қилиши шарт.

Акциядорлик жамияти, шу жумладан, ёпиқ акциядорлик жамияти эмиссиявий қимматли қоғозларни оммавий жойлаштирган тақдирда, бу хусусдаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи белгилаган ҳажмда ва тартибда эълон қилиши шарт.

Акциядорлик жамиятининг ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотини эълон қилишни оммавий ахборот воситалари томонидан асослантирилмаган равишда рад этилишига йўл қўйилмайди.

Давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган давлатга тегишли акциялар реализация қилиниши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади";


54) 109-модда:

иккинчи қисмининг русча матнидаги "видов" деган сўз "типов" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Очиқ акциядорлик жамияти аффилланган шахслар рўйхатини уларга тегишли акциялар сони ва турларини кўрсатган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили эълон қилиши шарт";


55) 114-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган орган" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради, 1-модданинг 6-банди бундан мустасно.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 6-банди 2009 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Устав фондларини 2009 йилнинг 1 январига қадар ушбу Қонун 1-моддасининг 6-банди талабларига мувофиқлаштирмаган ёпиқ акциядорлик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилиши ёки тугатилиши керак.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи" 2008 йил 27 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 392-модда.




















































Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск