Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Молия вазирлигининг 95-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-40-сон "Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 15.09.2008 й. Қарори (АВ томонидан 26.09.2008 й. 1749-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.09.2008 й.

N 1749-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.09.2008 й.

N 95


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.09.2008 й.

N 2008-40


ҚАРОРИ



Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

олиш учун малака имтиҳонларини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2008 йил 6 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 55-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 108, 2007-63-сонли қарори билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2007 йил 17 декабрь, рўйхат рақами 1749 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 530-модда) 39-банди қуйидаги таҳрирда ифодалансин:

"39. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:

солиқ ҳуқуқи - 5;

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 9;

иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш - 7;

солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари, ташкил этиш ва услуби - 3;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 8;

солиқ ҳисоб-китоблари ва режалаштиришда иқтисодий таҳлил - 3.

Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 405-модда.








































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск