Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шаклини тўлдириш бўйича Қоидалар (АВ томонидан 24.09.2008 й. 1860-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитасининг 15.08.2008 й. 01/19-18/12-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 24 сентябрда 1860-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитасининг

2008 йил 15 августдаги

01/19-18/12-сонли қарорига

2-ИЛОВА


Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

шаклини тўлдириш бўйича

ҚОИДАЛАР


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (бундан кейинги ўринларда - Маълумотлар) тақдим этиш баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.


2. Маълумотлар почта ёки Интернет тармоғи орқали 31 декабрь ҳолатига кўра кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади. III ва IV бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан буён жамланган ҳолда тўлдирилади.

3. Маълумотларда барча реквизитлар, сатрлар ва устунлар тўлдирилиши лозим. Баҳоловчи ташкилотда тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли у ёки бу сатр (устун) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу сатр (устун) чизиб қўйилади. Маълумотлардаги ёзувлар ёзув машинкалари, механизация воситалари ёки ахборот технологиялари ёрдамида бажарилиши лозим.


4. Маълумотларнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

"Баҳоловчи ташкилотнинг номи"да - белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатилади;

"Почта манзили"да - белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ почта манзили (почта индекси билан биргаликда) кўрсатилади;

"Лицензия рақами ва берилган санаси ҳамда баҳолаш фаолиятининг йўналиши"да - берилган лицензиянинг рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда баҳолаш фаолиятининг йўналиши кўрсатилади;

"Устав капитали"да - амалда шакллантирилган устав капиталининг суммаси кўрсатилади;

"Солиқ тўловчининг идентификация рақами"да - баҳоловчи ташкилотнинг идентификация рақами кўрсатилади;

"Профессионал баҳоловчилар бирлашмаларига аъзолиги"да - баҳоловчи ташкилот аъзо бўлган баҳоловчилар жамоат бирлашмасининг номи қайд этилади;

"Телефон/факс, е-mail"да - баҳоловчи алоқа телефони рақами, электрон почтаси (e-mail)нинг манзили кўрсатилади.


5. Баҳоловчи ташкилот филиалларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар баҳоловчи ташкилотнинг Маълумотларига киритилиши лозим.


6. Маълумотлар баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.

7. Маълумотларда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Хатолар тузатилган тақдирда раҳбар томонидан тасдиқланган тегишли изоҳлар берилади.


8. Маълумотларда қийматда ифодаланган кўрсаткичлар минг сўмда, бошқа кўрсаткичлар - бирликда келтирилади.


9. Баҳоловчи ташкилот амалда фаолият кўрсатган вақтидан қатъи назар, Маълумотлар ҳар ярим йилда тўлдирилади.



II. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ РАҲБАРИ


10. "Баҳоловчи ташкилоти раҳбари бобида қуйидагилар кўрсатилади:

раҳбарнинг фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ) (01-сатр);

раҳбарнинг лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг рақами ва санаси (02-сатр);

паспорт маълумотлари, яшаш жойи (паспорт бўйича) (03-сатр);

раҳбарга берилган баҳоловчи малака сертификатининг рақами ва санаси (04-сатр);

малака ошириш курсларини ўтганлиги тўғрисида маълумотлар: курсларни ўтган санаси, курсларни ўтган ўқув марказининг номи (05-сатр).



III. ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИ СОНИ


11. 06-сатрда ҳисобот санаси ҳолатига баҳоловчи ташкилотда ишлаётган ходимларнинг умумий сони кўрсатилади.


12. 07-сатрда ҳисобот санаси ҳолатига баҳоловчи ташкилотда ишлаётган баҳоловчиларнинг сони кўрсатилади. Қайд этилган сон штатдаги баҳоловчилар (08-сатр) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга (09-сатр) асосан ишлаётган аудиторлар бўйича тақсимланади.

07-сатр кўрсаткичи 08 ва 09-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.


13. "Баҳоловчилар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинган баҳоловчилар)" жадвалида баҳоловчининг фамилияси, исми ва шарифи (1-устун), унинг лавозимга тайинланган санаси (2-устун), малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (3-устун), баҳоловчи томонидан малака оширилганлиги санаси ва ўтган жойи (4-устун) кўрсатилади.

Жадвалда кўрсатилган баҳоловчиларнинг сони 07-сатрда келтирилган сонга тенг бўлиши лозим.



IV. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР ҲАЖМИ


14. 10-сатрнинг 3 ва 4-устунларида ҳисобот даврида тузилган шартномаларнинг умумий сони ва кўрсатилган хизматларнинг умумий суммаси, мос равишда, қайд этилади.


15. 11 - 18-сатрларнинг 3 ва 4-устунларида баҳолашнинг турли мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар сони ва кўрсатилган хизматлар суммаси, мос равишда, қайд этилади.


16. 10-сатр кўрсаткичлари 11 - 18-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.


17. "Баҳоланган мулк турига қараб кўрсатилган хизматлар ҳажми" жадвалида:

19-сатрнинг 3 ва 4-устунларида ҳисобот даврида баҳолаш хизматлари бўйича тузилган шартномаларнинг умумий сони ва суммаси, мос равишда, қайд этилади. 5 ва 6-устунларда ўтган йилнинг тегишли даври бўйича худди шундай кўрсаткичлар акс эттирилади;

20 - 27-сатрларнинг 3 ва 4-устунларида баҳоланган мулк турларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар сони ва кўрсатилган хизматлар суммаси, мос равишда, қайд этилади. 5 ва 6-устунларда ўтган йилнинг тегишли даври бўйича худди шундай кўрсаткичлар акс эттирилади.

19-сатр кўрсаткичлари 20 - 27-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.



V. БАҲОЛАШ ҲИСОБОТЛАРИ

ВА ЭКСПЕРТ ХУЛОСАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР


18. 28 - 29-сатрлардаги 3-устунда тақдим этилган баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларининг умумий сони кўрсатилади. 4-устунда тақдим этилган баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларини тузишнинг рад этиш ҳолатлари умумий сони кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 401-модда.









































Время: 0.2133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск