ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2008 й. ПҚ-938-сон "Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2008 й.

N ПҚ-938




ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ

ИДОРАСИ ҲУЗУРИДА МУҚАДДАС

ҚАДАМЖОЛАРНИ САҚЛАШ ВА ОБОД

ЭТИШ ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Муқаддас ислом дини, ислом фалсафаси ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк уламо ва азиз-авлиёларнинг табаррук номлари билан боғлиқ Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Ҳазрати Имом, Шоҳи Зинда, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Кўк гумбаз, Дорус-саодат, Қосим шайх каби мамлакатимиз ҳудудидаги қутлуғ зиёратгоҳ ва қадамжоларни талаб даражасида сақлаш ва ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда "Нуроний" жамғармасининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага, ижрочи дирекцияси тузилмаси эса 2-иловага мувофиқ ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


3. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

юртимизда яшаб ўтган, ёдгорлик ва қадамжолари қутлуғ зиёратгоҳга айланиб кетган азиз-авлиё ва мутафаккирларнинг қолдирган бебаҳо меросини халқимиз, аввало ёшларимизнинг қалби ва онгига чуқур сингдириш;

ноёб тарихий-меъморий мажмуалар бўлмиш мазкур зиёратгоҳларни сақлаш, тиклаш-таъмирлаш ва янада ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш;

ушбу қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

диний таълим муассасалари учун мутахассислар тайёрлаш ҳамда диний соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш масаласида молиявий кўмак бериш.


4. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармаси фаолиятининг молиявий манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотлар. шунингдек, юртимиздаги идора ва муассасалар, ижтимоий ташкилотлар, корхоналар, тижорат банклари ва фуқароларнинг хайрия маблағлари;

хорижий мамлакатларнинг хайрия ташкилотлари, жамғармалар, давлат раҳбарлари, дин арбоблари ва бошқа шахсларнинг хайр-эҳсоллари;


5. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасига йўналтириладиган хайрия маблағлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида махсус ҳисоб рақами очилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасига тушадиган маблағлар солиққа тортилмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги "Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида"ги 364-сонли қарори иккинчи бандининг иккинчи абзацида қайд этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган махсус жамғарма ҳақидаги пункт ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Махсус жамғарманинг мол-мулки ва молиявий маблағларини янгитдан тузилаётган Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси балансига ўтказиш ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлар. идорасининг таклифи маъқуллансин.


9. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги диний ташкилотлар учун коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқава сув ва маиший чиқиндиларни ташиш) бўйича белгиланган тўлов имтиёзлари ҳисобидан ҳосил бўлган маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси бюджетига ўтказилсин.


10. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасининг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маъмурий биносига жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси низомини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 7 августдаги

ПҚ-938-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги

Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш

хайрия жамғармаси Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

О.Юсупов

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасини бажарувчи, кенгаш раиси


У.Алимов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, кенгаш раиси ўринбосари


Ж.Нуриддинов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим бўлими мудири, кенгаш масъул котиби


Р.Қурбонов

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


Ж.Қўчқоров

-

Молия вазирининг ўринбосари


Р.Абдуллаев

-

Тошкент ислом университети ректори


Н.Бахтиёров

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Э.Боқибоев

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


А.Аҳмедов

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


А.Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

А.Алимов

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгапш раиси


З.Ҳакимов

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Ў.Холмуҳамедов

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


Изоҳ: жойлардаги ҳоким ўринбосарлари кенгаш аъзолари ҳисобланади. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбў лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 7 августдаги

ПҚ-938-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги

Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш

хайрия жамғармаси ижрочи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

1. Ижрочи директор

1


2. Бош ҳисобчи - кассир

1


3. Эксперт-таъмиршунос

1


4. Зиёратларни ташкил қилиш бўйича мутахассис

2


Жами - 5 та штат бирлиги








































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск