Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2008 й. ПҚ-935-сон "Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Денгизкўл газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси (ГДТҚ)ни реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2008 й.

N ПҚ-935



"СИҚИШ КОМПРЕССОР СТАНЦИЯСИ

ҚУРИШ БИЛАН ДЕНГИЗКЎЛ ГАЗНИ

ДАСТЛАБКИ ТАЙЁРЛАШ ҚУРИЛМАСИ

(ГДТҚ)НИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Денгизкўл конидан газ конденсати қазиб олиш самарадорлигини ошириш, газ ва конденсатнинг қолдиқ захираларини янада тўлиқ чиқариб олиш, товарбоп газнинг сифати халқаро стандарт талабларига мос бўлишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Денгизкўл ГДТҚни реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асослари белгиланган тартибда тасдиқланган;

"Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси томонидан танлов савдолари ўтказилган ва асосий технологик ускуналарни олиб келиш учун жами 24,26 млн. еврога тенг миқдорда контракт тузилган;

ушбу лойиҳани амалга ошириш учун "Ўзбекнефтгаз" МХКга 17,1 млн. доллар миқдорида кредит бериш шартлари Корея тараққиёт банки билан келишиб олинган.


2. Белгилансинки, лойиҳани молиялаштириш:

"Ўзбекнефтгаз" МХКнинг эквиваленти 22,99 млн. долларга тенг шахсий маблағлари ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 6 йил бўлган, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5%ли маржасини қўшганда йиллик 2,5 %ли ставка билан АТ "Ўзсаноатқурилишбанк" орқали қайта молиялаштириладиган 22,8 млн. доллар миқдоридаги кредити ҳисобидан;

Корея тараққиёт банкининг 1,5 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 5 йил бўлган, йиллик 6,5 %ли ставка билан "ЎзКДБ Банк" ЁАЖ орқали бериладиган 17,1 млн. доллар миқдоридаги кредити ҳисобидан амалга оширилади.

"Ўзбекнефтгаз" МХК қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга ҳамда лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган қарз олувчи ва ижро этувчи орган ҳисобланади. Кредитларни узиш ва уларга фоизларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг ўз валюта маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Денгизкўл ГДТҚни реконструкция қилиш" лойиҳасининг ТИАси асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага* мувофиқ;

"ЎзКДБ Банк" ёпиқ акциядорлик жамияти, "Ўзбекнефтгаз" МХК орқали бериладиган, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг АТ "Ўзсаноатқурилишбанк" ҳамда Корея тараққиёт банки орқали қайта молиялаштириладиган кредитлари бўйича асосий қарзни узиш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадваллари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Корея тараққиёт банки мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси АТ "Ўзсаноатқурилишбанк" билан биргаликда берилаётган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатьий назоратни таъминласин


6. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ушбу лойиҳа бўйича лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.


7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 8-сон, 460-модда.












































Время: 0.1816
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск