ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.06.1998 й. ПФ-2009-сон "Иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.06.1998 й.

N ПФ-2009



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ ВА СТИПЕНДИЯЛАР

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Нарх-навонинг эркинлашуви шароитида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида:


1. 1998 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

энг кам иш ҳақи - ойига 1100 сўм;

кексалик пенсияси - ойига 2100 сўм;

фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромади - ойига 1100 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич разряд - ойига 1100 сўм;

болаликдан ногирон бўлганларга бериладиган нафақа ойига 2100 сўм миқдорида;

кекса ёшдаги ҳамда зарур иш стажига эга бўлмаган меҳнатга яроқсиз фуқароларга бериладигам нафақа ойига 1275 сўм миқдорида белгилансин.


2. 1998 йил 1 июлдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўрта ҳисобда 1,5 бараварга оширилсин.


3. 1998 йил 1 июлдан бошлаб пенсияларнинг барча турлари ўрта ҳисобда 1,6 бараварга оширилсин. Турли йилларда тайинланган пенсияларнинг миқдорини тенглаштириш мақсадида, 1991 йил 1 январга қадар тайинланган пенсияларнинг барча турлари миқдори ўрта ҳисобда 1,7 бараварга, 1991 йилдан бошлаб тайинланган пенсиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,5 бараварга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Молия вазирлиги ўн кунлик муддат ичида пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда пенсияларнинг барча турларининг оширилган аниқ миқдорларини белгиласин.


4. Энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган иш ҳақига устама ва қўшимчаларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, оналарга фарзанди икки ёшга етгунича парвариш қилиш учун бериладиган, болали оилаларга бериладиган нафақалар ва бошқа тўловлар 1998 йил 1 июлдан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан молиявий таъминланадиган ташкилот ва муассасалар мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим окладлари миқдорини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.


6. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларининг оширилиши билан боғлиқ харажатлар республиканинг давлат бюджети ва Пенсия фонди ҳисобидан қоплансин.


7. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган базавий фонди миқдоридан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат харажатини камайтириш ҳисобидан 1998 йил 1 июлдан бошлаб иш ҳақи миқдорини мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ амалга оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 майдаги ПФ-1755-сон Фармони, 8-моддасидан ташқари, ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1998 й., 5-6-сон, 124-модда










































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск