Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2008 й. 223-сон "Гурлан" акциядорлик жамияти базасидаги "Muruvvat-teks" хорижий шўъба корхонасининг ўз эҳтиёжлари учун четдан келтирилган ва божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ҳамда технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2008 й.

N 223



"ГУРЛАН" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

БАЗАСИДАГИ "MURUVVAT-TEKS" ХОРИЖИЙ

ШЎЪБА КОРХОНАСИНИНГ ЎЗ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН  ЧЕТДАН  КЕЛТИРИЛГАН  ВА  БОЖХОНА

ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН

ТЕХНОЛОГИК ВА ЁРДАМЧИ АСБОБ-УСКУНАЛАР,

ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР ҲАМДА ТЕХНОЛОГИК

ЖИҲОЗЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 - 2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Гурлан" акциядорлик жамияти базасидаги "Muruvvat-teks" хорижий шўъба корхонаси тўқимачилик комплексини ташкил этиш" лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 - 2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сон қарори 1-иловасига киритилганлиги;

ушбу лойиҳа доирасида "Muruvvat-teks" хорижий шўъба корхонаси билан "Zeromax GmbH" (Швейцария) компанияси ўртасида умумий суммаси 12526846 АҚШ доллари бўлган технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ҳамда технологик жиҳозлар етказиб бериш юзасидан 2006 йил 17 ноябрдаги № ZM/MТ-001 рақамли импорт контракти тузилганлиги;

Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишга доир таклифларни кўриб чиқиш бўйича идоралараро эксперт кенгаши томонидан ушбу контракт доирасида четдан келтирилган ва божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ҳамда технологик жиҳозлар рўйхати юзасидан ижобий хулоса берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Мазкур контракт доирасида олиб кириш вақтида "Гурлан" акциядорлик жамияти базасидаги "Muruvvat-teks" хорижий шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 - 2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинадиган технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ҳамда технологик жиҳозлар рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бўшаб қоладиган маблағлардан "Гурлан" акциядорлик жамияти базасидаги "Muruvvat-teks" хорижий шўъба корхонаси томонидан ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш, тайёр маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш, ўз айланма маблағларини тўлдириш учун мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар. Ушбу маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда улар корхонага нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўллаган ҳолда тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ундирилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш.Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 413-модда.









































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск