ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Инвестиция дастури /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.10.2008 й. ПҚ-969-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2008 й.

N ПҚ-969


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2009 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, илғор технологияларни татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастурининг асосий параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3-иловага* мувофиқ;

бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 4-иловага* мувофиқ;

бюджетдан ташқари Республика мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳамда Саудия тараққиёт фонди ва ОПЕК фондининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан 2009 йилда қуриладиган умумтаълим мактабларининг аниқ манзилли рўйхати 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда 2009 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 6-иловага* мувофиқ;

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фондининг маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 7-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2009 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 8-иловага* мувофиқ.


3. Қуйидагилар маъқуллансин:

корхоналарнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳалари бўйича 2009 йилги қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхати 9-иловага* мувофиқ;

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2009 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 10-иловага* мувофиқ;

2009 йилда якунига етказилиши зарур бўлган истиқболли инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 11-иловага* мувофиқ.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, буюртмачи вазирликлар ва идоралар:

ўн кун муддатда давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси ва Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2009 йилги қурилишларнинг дастлабки аниқ манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;

2008 йилнинг 25 октябригача Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда 2009 йилда қурилиши янгидан бошланадиган, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича танлов савдоларини ўтказишни таъминласин;

танлов савдоларининг натижалари тасдиқлангандан сўнг йигирма кун муддатда янгидан бошланадиган объектлар бўйича пудрат шартномалари тузилишини таъминласин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласин.

2008 йилнинг 15 ноябригача давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2009 йилги қурилишларнинг узил-кесил аниқ манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;

2008 йилнинг 10 декабригача корхоналарнинг шахсий маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2009 йилги лойиҳаларни амалга оширишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган тармоқли жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этсин.


5. Вазирликлар ва идоралар - халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг қарз маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари 2008 йилнинг 15 декабригача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда вакил банклар билан биргаликда қарз битимларининг кучга кириши бўйича чора-тадбирларни якунига етказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзинфоинвест" агентлиги 11-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари билан биргаликда уларни амалга ошириш мақсадида батафсил ишлаб чиқилишини таъминласин. Мазкур масала бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб турсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар чорак якунлари бўйича 2009 йилги Инвестиция дастури бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама қилиш учун ахборот-таҳлилларини тақдим этиб борсин.


8. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма тақдимномаси бўйича 2009 йил мобайнида тасдиқланган Инвестиция дастурининг умумий параметрлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастурига ва айрим буюртмачилар бўйича капитал маблағлар лимитларига аниқликлар киритиш, шу жумладан, истиқболли инвестиция таклифларини йиғма рўйхатдан дастурнинг аниқ манзилли қисмига ўтказиш ҳуқуқи;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўтказилган танлов савдолари ҳамда айрим қурилишлар ва объектлар бўйича маблағларни амалда ўзлаштириш натижаларига кўра тасдиқланган лимитлар доирасида буюртмачилар қурилишларининг аниқ манзилли рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган бутун давр мобайнида марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.

Олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1 - 11-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 408-модда.















































Время: 0.2151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск