ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 10.07.2008 й. 843-I-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 10.07.2008 й. 515-I-сон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қўшма қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

10.07.2008 й.

N 843-I

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

10.07.2008 й.

N 515-I

ҚЎШМА ҚАРОРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ НОДАВЛАТ

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ВА ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИНИНГ ВАЗИФАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМОАТ ФОНДИ МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ

БЎЙИЧА ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низом (1-илова);

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги низом (2-илова);

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркиби (3-илова) тасдиқлансин.


2. Фонд фаолиятини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девонининг штат жадвалига 3 та қўшимча штат бирлиги (директор, бош бухгалтер, масъул котиб) киритилсин, уларнинг таъминоти Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери

  

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Раиси

Д. Тошмуҳамедова

И. Собиров





Қўшма қарорга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини

ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) миллий ва чет эл валютасида ҳисобварақлари бор, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти - мустақил юридик шахсдир.


1.2. Фонд ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги, "Жамоат фондлари тўғрисида"ги, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга асосан амалга оширади.

Фонд ўз фаолиятида ошкоралик ва очиқ-ойдинликни, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларига, оммавий ахборот воситаларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ажратиладиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлаш принципларига амал қилади.

1.3. Фонднинг тўлиқ расмий номи:

давлат тилида "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди";

рус тилида: "Общественный Фонд по поддержке негосударственных некоммерческих организаций и других институтов гражданского общества при Олий Мажлисе Республики Узбекистан";

инглиз тилида: "The Public Fund for suppopt of nongovernmental noncommercial organizations and other institutions of the civil society of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan".


1.4. Фонд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарорига биноан ташкил этилади, унинг фаолияти мамлакатнинг бутун ҳудудида амалга оширилади.


1.5. Фонднинг юридик манзили:

Тошкент шаҳри ____



II. ФОНДНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Фонднинг мақсади мустақил нодавлат нотижорат ташкилотларни, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашишдан, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун объектив шароитлар яратишдан иборат.

2.2. Фонднинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, қонунда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлаш, улардан фуқаролик жамияти институтлари, мустақил нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, долзарб ижтимоий, иқтисодий, гуманитар муаммоларни ҳал қилишда уларнинг фаол иштирок этишига қаратилган дастурларни амалга ошириш учун фойдаланилишини ташкил этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат тарзида, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш, уларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг мамлакатни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнларида иштирок этиши масалалари бўйича чет эллик ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтириш (биргаликдаги конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, тренинглар ўтказиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳоказо) билан боғлиқ лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқаришда кўмаклашиш.


III. ФОНДНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3.1. Фонд:

ўз фаолияти соҳасига доир ахборотни давлат органлари нодавлат нотижорат ташкилотлардан ҳамда оммавий ахборот воситаларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олишга ва ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатишга;

юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ва ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур битимлар тузишга;

мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида мол-мулкка эга бўлишга;

ихтиёрий хайриялар, ҳомийлик бадаллари, грантлар ва бошқа маблағлар олишга;

судда, бошқа муассасалар ва ташкилотларда ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишга;

фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига белгиланган тартибда таклифлар киритишга;

халқаро алоқалар ўрнатишга, ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузишга ва халқаро дастурлар ҳамда лойиҳаларда иштирок этишга;

ўз номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар ва бланкаларга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгиларга эга бўлишга ҳақли.

Фонд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


3.2. Фонд ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

нодавлат нотижорат ташкилотларига, оммавий ахборот воситаларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш масалаларининг кўриб чиқилишида иштирок этади;

Давлат бюджети маблағлари белгиланган мақсадда сарфланишини, улардан самарали фойдаланилишини, моддий ресурслар нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари барқарор ва мустаҳкам ривожланиши, фуқаролик жамияти институтларининг роли ва таъсири оширилиши учун сафарбар қилинишини таъминлайди;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг минтақаларнинг аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлари ҳамда лойиҳаларини молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат тарзида, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишга молиявий ёрдам кўрсатади;

фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда миллий нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ютуқларини тарғиб қилиш масалалари бўйича тадбирлар (конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ва шу кабилар) ўтказади;

чет эл ноҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантиради, чет эл ноҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказади, чет эллик ҳамкорлар иштирокидаги дастурлар ва лойиҳаларни рўёбга чиқаради, уларнинг грантларини аниқ ижтимоий ва умум аҳамиятга молик лойиҳаларни ҳал этишга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришни рағбатлантиришга жалб этади;

тегишли лицензия олганидан кейин нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий, моддий-молиявий, ташкилий ва кадрларга оид жиҳатларига бағишланган адабиётлар нашр этади;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа вазифаларни амалга оширади.


3.3. Фонд:

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга ошириши;

ҳар йили ҳисобот эълон қилиши, Фонднинг фаолияти ва Фонд мол-мулкидан фойдаланиш очиқ-ошкора бўлишини таъминлаши;

рўйхатдан ўтказувчи органлар вакиллари Фонд томонидан ўтказилаётган тадбирларда иштирок этишига имкон яратиши;

ўз фаолияти тўғрисида қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига, Фонд маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясига (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади), шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларга, солиқ ва статистика органларига ҳисобот тақдим этиши шарт.


3.4. Фонд ўз фаолиятини ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширади, Давлат бюджетидан нодавлат нотижорат ташкилотларига, оммавий ахборот воситаларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бериладиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлайди. Фонд ўз фаолияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ҳамда ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

3.5. Фонд юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳуқуқларидан фойдаланади. Фонд фаолияти ва уни ривожлантиришнинг ҳар йилги дастури Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кенгашлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.


IV. ФОНДНИНГ МОЛ-МУЛКИ


4.1. Фонднинг мол-мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ қиймати Фонд балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.


4.2. Фонд маблағларини шакллантириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ҳамда норезидентларининг) ихтиёрийлик асосидаги ҳомийлик бадаллари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ҳамда беғараз бериладиган маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардир.


4.3. Фонднинг мол-мулкидан гаров ёки мажбуриятларни таъминлашнинг бошқа воситаси сифатида, шунингдек кредитлар бериш учун фойдаланилиши мумкин эмас.


4.4. Фонд ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўз мол-мулки билан жавоб беради.



V. ФОНДНИ БОШҚАРИШ


5.1. Фонд фаолиятига раҳбарликни қуйидагилар амалга оширади:

Васийлик кенгаши, унинг вазифаларини Парламент комиссияси бажаради;

Фонд директори - Фонд ижро этувчи девонининг раҳбари.


5.2. Парламент комиссияси

Фаолияти махсус Низом билан тартибга солинадиган Парламент комиссияси Фонд фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишни амалга оширувчи юқори раҳбарлик органидир.

5.2.1. Парламент комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тақсимланишини ташкил этиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;

Фонд маблағларини тақсимлашда очиқ-ошкораликни таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда фаол иштирок этиши масалаларини муҳокама қилишга кенг жамоатчиликни жалб этиш;

Фонд маблағлари белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши, унинг томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар ҳамда дастурлар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ва дастурлар устидан назоратни (мониторингни) амалга ошириш;

энг муҳим устувор дастурлар ва лойиҳаларни, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик бошқа дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг эркин ҳамда мустақил ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа вазифалар.

5.2.2. Парламент комиссиясининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Фонд фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида қарор қабул қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш шаклларидан ҳар бирига йўналтириладиган маблағларнинг - субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмаларнинг ҳажмларини белгилаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳалари ҳамда дастурларини сифатли тарзда танлаб олиш, грант танловларини ўтказиш учун мўлжалланган эксперт гуруҳларини шакллантириш;

Фонд фаолияти ва унинг қонун ҳужжатларига, Фонд тўғрисидаги низомга, Парламент комиссияси қарорларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;

Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кенгашларига таклифлар киритиш;

Фонднинг Ижро этувчи девони ва Тафтиш комиссиясини шакллантириш;

Фонднинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкидан самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Фонднинг нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш турлари бўйича йил чоракларига бўлган ҳолда бир йилга мўлжалланган даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек Фонднинг бюджетини, йиллик балансини, йиллик молиявий ҳисоботини ҳамда Фонд Ижро этувчи девонининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Фонд фаолиятини ҳар йилги навбатдаги ёхуд навбатдан ташқари аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Фонд органларидан Фонд фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш;

Фонднинг Ижро этувчи девони ва бошқа органларининг Фонднинг мақсад ва вазифаларига зид қарорларининг ижросини тўхтатиб қўйиш ёки бундай қарорларни бекор қилиш;

Фонд директори лавозимига номзод тақдим этиш;

Парламент комиссияси ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш.

5.2.3. Парламент комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида Фонд ижро этувчи девони ва Тафтиш комиссиясига аъзо бўлиши мумкин эмас.

5.2.4. Парламент комиссиясининг раиси ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.

5.2.5. Парламент комиссияси ваколатларига кирадиган масалалар Фонднинг ижро этувчи девони ёки Тафтиш комиссияси ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас.

5.2.6. Парламент комиссиясининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, бу қарорлар Фонднинг ижро этувчи девони ва бошқа органлари учун мажбурийдир. Парламент комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга.

5.2.7. Парламент комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади.

5.2.8. Парламент комиссиясининг раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Парламент комиссиясининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Парламент комиссиясининг мажлисларини чақириш;

Парламент комиссиясининг қарорларини тасдиқлаш;

Парламент комиссияси қарорлари билан ўзига Фондни бошқариш бўйича берилган ваколатларни амалга ошириш;

Парламент комиссиясининг мажлислари оралиғидаги даврда Фонд Ижро этувчи девонининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

Фонд харажатларининг тасдиқланган сметаси бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ушбу Низом ва амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларини амалга ошириш.


5.3. Фонднинг ижро этувчи девонига Фонд директори бошчилик қилади.

5.3.1. Фонд директори:

Фонднинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади, Парламент комиссияси Раиси билан тузилган шартномада белгиланган ваколатлари доирасида Фонднинг моддий жавобгар шахси ҳисобланади ва зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгардир;

давлат органлари, чет эл ноҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда Фонд номидан иш кўради;

юридик ва жисмоний шахслар билан Фонд фаолиятига тааллуқли шартномалар тузади, Фонд номидан ишончномасиз иш юритади;

Фонд харажатлари сметасини тузади ва Парламент комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;

Фонд ходимлари бажариши мажбурий буйруқлар, фармойишлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаради;

Фонднинг мол-мулкини, шу жумладан пул маблағларини бошқаради, Парламент комиссиясига Фонд ижро этувчи девонининг фаолияти тўғрисида йилига камида икки марта ҳисобот тақдим этади, Парламент комиссияси кўриб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва таклифлар тайёрланишини таъминлайди ҳамда мазкур комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар ва кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлайди;

Фонд олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган барча бошқа ҳаракатларни амалга оширади, Парламент комиссияси ваколатига кирадиган ваколатлар бундан мустасно.

5.3.2. Фонд директори Парламент комиссиясининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма қарори билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.



VI. ФОНД МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6.1. Фонд маблағлари бевосита нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига уларнинг буюртманомалари асосида ва Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртма тариқасида ажратилади.

Муайян нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда, уларнинг бирлашмалари ва уюшмалари - Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Минтақавий сиёсат фонди, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистон экология ҳаракати молиялаштиришнинг мустақил субъекти сифатида қаралади. Мазкур муассасаларга ажратиладиган бюджет маблағларидан девонларининг таъминоти, шунингдек уларнинг уставда белгиланган вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланилади.

6.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини тақсимлаш тартиби Парламент комиссияси томонидан белгиланади.



VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ


7.1. Фонднинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун Парламент комиссияси томонидан уч кишидан иборат таркибда Тафтиш комиссияси сайланади.


7.2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Ижро этувчи девон ва Парламент комиссиясига аъзо бўлишлари мумкин эмас.


7.3. Фонднинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш Парламент комиссиясининг қарорига биноан Фонднинг йиллик фаолияти якунлари бўйича амалга оширилади.


7.4. Тафтиш комиссиясининг талабига кўра Фонднинг мансабдор шахслари унга Фонднинг молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


7.5. Тафтиш комиссияси Фонднинг йиллик ҳисоботлари ва бухгалтерия баланслари Парламент комиссияси томонидан тасдиқлангунга қадар уларни мажбурий тартибда текширишни амалга оширади.



VIII. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ


8.1. Фонд бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловлар тўлайди.


8.2. Фонднинг ўтган йилги фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили 20 мартга қадар Парламент комиссиясига тақдим этилади. Фонднинг бухгалтерия баланси ҳисоботдан кейинги йилнинг 31 мартига қадар Парламент комиссияси томонидан тасдиқланиши керак.


8.3. Фонднинг молиявий-хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятини текшириш йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, рўйхатдан ўтказувчи органлар, солиқ ва бошқа органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


8.4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Фонд ўз фаолиятининг ҳар йилги аудиторлик текширувини ўтказади.

Аудиторлик ташкилотини танлаш Парламент комиссияси томонидан амалга оширилади. Фонд фаолиятининг аудиторлик текширувига Фонднинг фаолияти билан боғлиқ шахслар аудитор сифатида жалб этилиши мумкин эмас.



IX. ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


9.1. Фонд тўғрисидаги низомга қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


9.2. Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг тегишинча Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлисларида тасдиқланиши лозим бўлган қўшма қарори билан киритилади.

9.3. Фонд тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказилади.



X. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


10.1. Фонд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорига биноан қайта ташкил этилиши мумкин.

Фондни қайта ташкил этишга фақат бошқа Фондга қўшиб юборилган, бошқа Фонд қўшиб олинган ёки бошқа Жамоат фондига қўшилинган тақдирда йўл қўйилади.


10.2. Фондни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарори, суднинг ҳал қилув қарори асосида ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда амалга оширилади.


10.3. Фондни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати тайинлайдиган Тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади.


10.4. Тугатиш комиссияси Фонд жойлашган ердаги матбуот органида Фонднинг тугатилиши, тугатиш тартиби ва кредиторлар томонидан даъволарни тақдим этиш муддатлари ҳақида эълон беради.


10.5. Тугатиш комиссияси:

лозим бўлган экспертларни жалб этган ҳолда Фонднинг мол-мулкини баҳолайди;

Фонднинг кредиторлари ва дебиторларини аниқлайди ҳамда улар билан ҳисоб-китоб қилади;

учинчи шахсларга Фонднинг қарзларини тўлаш чораларини кўради;

тугатиш балансини тузади ва тасдиқлаш учун уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига тақдим этади.


10.6. Фонднинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган санадан эътиборан тугатиш тамомланган, Фонд эса ўз фаолиятини тугатган ҳисобланади.


10.7. Фонднинг кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки Парламент комиссияси, Ижро этувчи девон, Тафтиш комиссияси аъзолари ёки Фонднинг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва ундан Фонд қайси мақсадда тузилган бўлса, ўша мақсадда ва ҳомийлик мақсадларида ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.





Қўшма қарорга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик

жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш

жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича

Парламент комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 87-моддасига мувофиқ ташкил этилади.


1.2. Парламент комиссияси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) Васийлик кенгаши вазифаларини ҳам бажаради, Фонд фаолиятининг устувор йўналишларини шакллантиради, мазкур фаолият устидан назоратни амалга оширади.


1.3. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари орасидан, Адлия ва Молия вазирликлари тегишли тузилмаларининг, республика нодавлат нотижорат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларидан раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

1.4. Парламент комиссияси ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.



II. ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Парламент комиссиясининг мақсади мустақил нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашишдан, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун объектив шароитлар яратишдан иборат.

2.2. Парламент комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тақсимланишини ташкил этиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;

Фонд маблағларини тақсимлашда очиқ-ошкораликни таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда фаол иштироки масалаларини муҳокама қилишга кенг жамоатчиликни жалб этиш;

Фонд маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши, унинг томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар ва дастурлар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ва дастурлар устидан назоратни (мониторингни) амалга ошириш;

энг муҳим устувор дастурлар ва лойиҳаларни, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик бошқа дастурлар ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг эркин ҳамда мустақил ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа вазифалар.



III. ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3.1. Парламент комиссияси юқори раҳбарлик органи бўлиб ва Фонднинг Васийлик кенгаши вазифаларини бажара бориб, қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

Фонд фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида қарор қабул қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш шаклларидан ҳар бирига йўналтириладиган маблағларнинг - субсидиялар, грантлар ва социал буюртмаларнинг ҳажмларини белгилаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳалари ҳамда дастурларини сифатли тарзда танлаб олиш, грант танловларини ўтказиш учун мўлжалланган эксперт гуруҳларини шакллантириш;

Фонд фаолияти ва унинг қонун ҳужжатларига, Фонд тўғрисидаги Низомга, Парламент комиссияси қарорларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;

Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кенгашларига таклифлар киритиш;

Фонднинг Ижро этувчи девони ва Тафтиш комиссиясини шакллантириш;

Фонднинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкидан самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Фонд фаолияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ҳамда ишлатилиши тўғрисидаги ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ҳисобот лойиҳасини кўриб чиқиш;

Фонднинг нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш турлари бўйича йил чоракларига бўлган ҳолда бир йил учун мўлжалланган даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек Фонднинг бюджетини, йиллик балансини, йиллик молиявий ҳисоботини ҳамда Фонд Ижро этувчи девонининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Фонд фаолиятини ҳар йилги навбатдаги ёки навбатдан ташқари аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Фонд органларидан Фонд фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш;

Фонд Ижро этувчи девони ва бошқа органларининг Фонднинг мақсад ва вазифаларига зид қарорларининг ижросини тўхтатиб қўйиш ёки бундай қарорларни бекор қилиш;

Фонд Директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;

Парламент комиссияси ваколатларига кирувчи бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.


3.2. Парламент комиссияси ваколатларига тааллуқли масалалар Фонднинг Ижро этувчи девонига ёки Тафтиш комиссиясига ҳал қилиш учун топширилиши мумкин эмас.


3.3. Парламент комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида Фонднинг Ижро этувчи девони ёки Тафтиш комиссиясига аъзо бўлиши мумкин эмас.


3.4. Парламент комиссияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.


IV. ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


4.1. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат бўлади. Парламент комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Адлия ва Молия вазирликлари тегишли тузилмаларининг, республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киради.

4.2. Парламент комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг 2/3 қисми талабига биноан Парламент комиссияси раисини муддатидан олдин лавозимидан озод қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига ва Сенатининг Кенгашига тегишли сўровнома киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида комиссия мажлиси чақирилиши мумкин.

4.3. Парламент комиссияси раисининг ўринбосари ва масъул котиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланган Парламент комиссияси аъзолари таркибидан Парламент комиссияси томонидан очиқ ёки ёпиқ овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз билан сайланади.

Парламент комиссияси раисининг ўринбосари ва масъул котибни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги қарор Парламент комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан очиқ ёки ёпиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.


4.4. Парламент комиссияси раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Парламент комиссиясининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Парламент комиссиясининг мажлисларини чақириш ва олиб бориш;

Парламент комиссияси қарорларини тасдиқлаш;

Парламент комиссияси номидан вакилликни амалга ошириш;

Парламент комиссиясининг эксперт гуруҳлари раҳбарлари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини белгилаш ва тасдиқлаш;

Парламент комиссиясининг қарорлари билан ўзига Фондни бошқариш бўйича берилган ваколатларни амалга ошириш;

Парламент комиссиясининг мажлислари оралиғидаги даврда Фонд Ижро этувчи девонининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

Фонд харажатларининг тасдиқланган сметаси бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ушбу Низом ва амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқувчи бошқа ваколатларни амалга ошириш.


4.5. Парламент комиссияси раисининг ўринбосари Раис йўқлигида унинг вазифасини бажаради, Парламент комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.


4.6. Парламент комиссияси масъул котиби Парламент комиссиясининг фаолияти самарали амалга оширилишини таъминлайди, мажлислар баённомаларини юритади.


4.7. Парламент комиссияси раисининг ва комиссия аъзоларининг тақдимномасига биноан Парламент комиссияси таркибига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Сенатининг Кенгаши тасдиғига киритиш шарти билан ўзгаришлар киритилиши мумкин.

4.8. Парламент комиссияси қўйилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун эксперт гуруҳларини тузиши мумкин. Бу гуруҳларнинг фаолияти Парламент комиссияси томонидан тасдиқланадиган қоидалар асосида амалга оширилади. Йўналишлар бўйича эксперт гуруҳларини тузишда ишга жалб этиладиган экспертларнинг профессионал ва ҳаётий тажрибаси ҳисобга олинади.


4.9. Парламент комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва комиссия аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.

Парламент комиссияси раиси ва унинг ўринбосарининг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатлари Фонд маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин. Парламент комиссиясининг жорий фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳам Фонд маблағлари ҳисобидан қопланади.



V. ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5.1. Парламент комиссиясининг иш тартиби Парламент комиссияси томонидан белгиланади.


5.2. Парламент комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.

Парламент комиссиясининг мажлислари Парламент комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан чақирилади, улар бу ҳақда комиссия аъзоларини, қоида тариқасида, камида икки кун аввал хабардор қиладилар.

Парламент комиссиясининг мажлислари мобайнида кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқи Парламент комиссияси раисига, унинг ўринбосарига ва Парламент комиссияси аъзоларига, шунингдек Фонд Директорига тегишлидир.

Парламент комиссиясининг мажлислари, агар уларда Парламент комиссияси аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатлидир.

Парламент комиссиясининг мажлисини Парламент комиссиясининг раиси ёки унинг ўринбосари олиб боради.

Парламент комиссиясининг мажлиси очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда Парламент комиссияси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


5.3. Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлиси Парламент комиссияси раисининг ташаббуси билан, шунингдек Парламент комиссияси аъзоларининг ёки Тафтиш комиссияси аъзоларининг ёзма равишдаги талабига биноан чақирилади.


5.4. Парламент комиссиясининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар, Парламент комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга.


5.5. Парламент комиссияси ўз ваколатлари доирасида баённома билан расмийлаштириладиган ва кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган Қарор қабул қилади.

Парламент комиссиясининг баённомаларини масъул котиб имзолайди, раис ёки унинг ўринбосари ёхуд Парламент комиссиясининг мажлисида раислик қилган Парламент комиссияси аъзоси тасдиқлайди. Шундан сўнг Парламент комиссияси қарорлари Парламент комиссияси аъзоларига, Фондга ижро учун етказилади.

Парламент комиссиясининг қарорлари Фонднинг Ижро этувчи девони ижро этиши учун мажбурийдир.


5.6. Парламент комиссияси аъзолари комиссия мажлисларида ҳозир бўлишлари шарт. Парламент комиссияси аъзолари Парламент комиссиясининг мажлисларида иштирок эта олмасликлари ҳақида Парламент комиссияси раиси ёки масъул котибини олдиндан ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.


5.7. Парламент комиссиясининг мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, илмий муассасалар вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот, телевидение, радио ва Ўзбекистоннинг бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.



VI. ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТАРТИБИ

6.1. Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан киритилади.


6.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг Парламент комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қўшма қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида тасдиқланиши керак.






Қўшма қарорга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик

жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш

жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича

парламент комиссияси

ТАРКИБИ

        

1.

Саидов Акмал Холматович


-

Парламент комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг депутатлари


2.

Жумаев Нодир Хосиятович


-

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси


3.

Собирова Зилолахон Маҳмудовна

-

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


4.

Отажонов Илҳом Шарипович


-

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Экологик ҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи аъзоси


5.

Ахунова Ойша Муҳаммаджоновна


-

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси


6.

Шарипов Ориф Муҳамедович


-

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


7.

Тўхтабоев Абдурашид Турсунович


-

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари


8.

Ортиқова Светлана Боймирзаевна


-

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси


9.

Муҳамедов Ғофуржон Исроилович


-

сенатор, Ўзбекистон Миллий университети ректори


10.

Бурхонов Алишер Ҳожимуротович


-

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор


11.

Сиддиқов Дамир Лутфуллаевич


-

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор


12.

Каримов Холмурод Абдураҳмонович


-

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор


13.

Абдураҳимова Фарида Йўлдошевна


-

сенатор, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ва Адлия вазирлиги вакиллари


14.

Қўчқоров Жамшид Анварович


-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


15.

Ҳидоятов Ғайрат Ботирович


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


16.

Эргашев Рустам


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқармаси бошлиғи


ННТлар ва фуқаролик жамиятининг

бошқа институтлари вакиллари


17.

Абдухолиқов Фирдавс Фридунович


-

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси


18.

Абдуллаев Абдулазиз Абутолипович


-

Ўзбекистон мустақил матбаа оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори


19.

Бекназаров Камолиддин Турсунпўлатович


-

"Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази бошқарувининг раиси


20.

Ғаниев Баҳодир Муҳторович


-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгашининг раиси


21.

Комилова Умида Кабировна


-

Экологик ҳаракат Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари


22.

Сангинов Сайдирасул Сайдакпарович


-

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раисининг ўринбосари


23.

Умархонов Баҳодир Баҳруллаевич


-

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори


24.

Усмонов Маъруфжон Шокирович


-

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори

25.

Фозилов Жамолиддин Камолиддинович


-

Республика болалар ижтимоий кўникмаси маркази директори ўринбосари


                

Эслатма: Парламент комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтганлари тақдирда ана шу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.























Время: 0.1648
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск