ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

ЎзР ВМ 30.03.1996 й. 126-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 30.03.1996 й. 126-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 18.09.2017 й. 738-сон Қароридан олдинги таҳрири



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Марказнинг марказий аппарати Тошкент шаҳар, "Бухоро" кўчаси, 10-уйдаги Республика биржа маркази биносига жойлаштирилсин. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари жорий фаолиятини молиялаштириш республика бюджети ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Марказнинг марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бошқармаларини маблағ билан таъминлаш учун республика бюджетида зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин; (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 23.09.2015 й. 274-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-илова Низом 5-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда улар бўйича ижро этиш мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар бериш, қонунни бузувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш; (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги тахририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низом 7-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Жамғарма солинадиган иқтисодий санкциялардан ажратмаларнинг 8 фоизи, эмитентларнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун улардан олинадиган йиғим ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади; (ЎзР ВМ 22.05.2012 й. 140-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низом 7-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда инвесторлар, қимматли қоғозлар эгалари, давлатнинг манфаатлари учун давлат божи тўламасдан судга иқтисодий санкциялар қўллаш тўғрисида мурожаат қилиш, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ҳуқуқбузилиши содир этилганлиги эътироф этилган ва улар ихтиёрий тўланган тақдирда кўрсатиб ўтилган санкцияларни қўллаш ҳуқуқига эга, уларнинг 8 фоизи Марказни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига тушади, қолган қисми эса давлат бюджети даромадига йўналтирилади; (ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 02.07.2014 й. 176-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарор номининг олдинги таҳрири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги Қарор номи)



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда "Марказ" деб аталади) ва давлат мулкини бошқариш бўйича ҳудудий органларга бўйсунади. (ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-илова Низом номининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат

қўмитаси  ҳузуридаги  Қимматли  қоғозлар

бозорини ривожлантириш маркази тўғрисида

НИЗОМ

(ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги Низом номи)



Қарорга 3-илова Низом 1-бандининг олдинги таҳрири


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) давлат бошқарув органи ҳисобланади. (ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига (кейинги ўринларда "Марказ" деб аталади) ва давлат мулкини бошқариш бўйича ҳудудий органларга бўйсунади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Марказнинг бошқармалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



3-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилсин. (ЎзР ВМ 07.02.1997 й. 68-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низом 10-бандининг олдинги таҳрири


10. Марказнинг ҳудудий бошқармалари ўз фаолиятида Марказга ва давлат мулкини бошқариш ҳудудий органларига бўйсунади.

Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг тегишли ҳудудий органи раҳбари билан келишув бўйича бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги тахририга қаранг)




ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-бандининг олдинги таҳрири


2.


ЎзР ВМ 27.03.1998 й. 133-сонли Қарорига мувофиқ 2-банднинг биринчи хат боши ўз кучини йўқотган


Қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - қимматли коғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг бош директори лавозими киритилсин.


Марказга Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.



Қарорга 3-иловадаги Низом 9-бандининг олдинги таҳрири


9. Марказнинг бош директори лавозимига кўра Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади. Бош директорнинг ўринбосарлари Марказ бош директорининг тақдимномаси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)




ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарор 3 банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бўлинмалар (бўлимлар) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига ва давлат мулкини бошқариш ҳудудий органларига бўйсунадилар. (ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарор 3 банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар (ЎзР ВМ 09.07.2003 й. 307-сон Қарори таҳиридаги хатбоши)



Қарор 5 бандининг олдинги таҳрири


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 5 банди бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


барча давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қимматли қоғозлар бозори ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш; (ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 70-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 6 банди ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари мутахассислари ва мансабдор шахсларига нисбатан малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади, малака аттестатлари, қимматли қоғозлар эгалари реестири ва ҳисобга олиш регистри юритилишига талабномаларни беради, уларга риоя этилишини назорат қилади; (ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 70-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 6 банди ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлайди (ЎзР ВМ 22.12.1998 й. 528-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 7 бандининг олдинги таҳрири


7. Марказ:

қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш Фонди қонунчиликда белгиланган қимматли қоғозларни чиқаришда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини кўриб чиқишдан олинадиган иқтисодий йиғимлар ва санкцияларнинг 10% миқдорида шакллантириш; (ЎзР ВМ 19.11.2003 г. 520-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

барча эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозорининг қатнашчилари томонидан ахборот бериш ва эълон қилиш қоидаларини белгилаш;

ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини профессионал таъминловчи исталган шахс орқали тақдим этувчи эмитентдан, шунингдек фонд биржаларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тузилиши ва эълон қилиниши мажбурий бўлган қоидалар, уставлар, иш тартиблари, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб этиш;

эмитентларнинг ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни қимматли қоғозлар ва улар билан операциялар ўтказиш ҳақидаги эълон қилинган ва ҳисобот сифатида тақдим этилган ахборотнинг тўғрилигини текшириш юзасидан, шунингдек қонунлар ва норматив ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотлар тушиши юзасидан текшириш; (ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 70-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий қонун бузилиши тўғрисида протоколлар тузиш ва уларни судга жўнатиш; (ЎзР ВМ 10.11.2006 г. 235-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР ВМ 10.11.2006 г. 235-сон Қарорига мувофиқ олтинчи - йигирма бешинчи хатбошлари тегишли равишда еттинчи - йигирма олтинчи хатбошлар деб ҳисоблансин


инвесторларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши, улар билан операциялар ўтказишга оид уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига доир шикоятларини кўриб чиқиш, қимматли қоғозлар бўйича қонунчиликнинг бузилиш ҳолларини текшириш;

эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва уларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этиш;

эмитентлардан қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш бўйича уларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун белгиланган тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундириш; (ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 70-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

қимматли қоғозлар бозори фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада ифодалаш;

юқори малакали хорижий ва ватанимиз мутахассисларини маслаҳатчилар ва экспертлар сифатида контракт асосида ишга таклиф этиш;

фонд биржалари биржа кенгашлари, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари мажлисларида қатнашиш, биржа фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун давлат назоратчиларини тайинлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари бўлган профессионал уюшмаларнинг фаолиятини ва уларнинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўз ваколатлари доирасида қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатларни бузувчиларга нисбатан қуйидаги санкцияларни қўллаш;

зарур ҳолларда қонунчиликка мувофиқ тегишли қарор қабул қилингунга қадар депозитарийдаги, ваколат берувчилардаги ва компанияларни бошқарувчилардаги қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг счётлари бўйича операцияларни, қонунчилик бузилган ҳолда тузилган қимматли қоғозлар муомаласи билан боғлиқ олди-сотди, ваколатли бошқарувга бериш, сақлашга оид битишувлар ва бошқа битишувларнинг амалда бўлишини бир йўла тўхтатган ҳолда қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини кўриб чиқишлари ва бажаришлари учун мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларни киритиш; (ЎзР ВМ 07.02.1997 й. 68-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

фонд биржалари (ёки бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари)дан аъзоларидан бири ёки бир нечтаси қимматли қоғозларга оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ва Марказ талабларини бузган ҳолларда уларни фаолият кўрсатишдан чиқаришни ёки четлатишни талаб қилиш;

қимматли қоғозлар эмиссияси проспектини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ўтказилаётган қимматли қоғозларни очиқ сотишга таклиф қилишга оид рекламани тўхтатишни эмитентлардан талаб қилиш; (ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 70-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

акционерларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақсадида инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг риоя қилишлари мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш;

эмитентлар, инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган ҳолларда қимматли қоғозлар бозори ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ иқтисодий санкциялар қўллаш; (ЎзР ВМ 07.02.1997 й. 68-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 70-сон Қарорига мувофиқ 7-банднинг ўн саккизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


эмитентлар томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда уларнинг эмиссиясини ва қимматли қоғозлари муомаласини тўхтатиш ёки чеклаш;


қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бир неча марта ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиси сифатида қимматли қоғозлар билан фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг аниқланган фактлари бўйича материалларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ошириш;

фуқароларга қимматли қоғозларга оид профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи малака аттестациялари бериш, шунингдек улар томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда уларнинг аттестацияларини тўхтатиб қўйиш ёки уларни бекор қилиш;

биржалар ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ишлари қоидалари бузилган ҳолларда фонд биржасида операцияларни бир мунча вақт тўхтатиб қўйиш ҳамда операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни муайян даврга тўхтатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қарорлар қабул қилиш;

акционерлик жамиятларини таъсис этилмаган деб тан олинишига тааллуқли Марказ томонидан аниқланган маълумотларни қонунчилик билан белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;

белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонунчилик талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда қимматли қоғозларни рўйхатга олишни рад этиш ҳуқуқига эга;

Марказ ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича, шу жумладан қимматли қоғозлар қатнашчиси томонидан ҳуқу??а зид ҳаракатлар содир этилгунча қимматли қоғозлар билан битишувчиларни ҳақиқий деб ҳисоблаш ва/ёки олдинги қоидани тиклаш масалалари бўйича судга даъволар билан мурожаат қилиш, шунингдек, эксперт сифатида сўзга чиқиш. (ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 70-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 9 бандининг олдинги таҳрири


9. Марказнинг бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. Бош директор ўринбосарлари ва Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши аъзолари Бош директорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.



Қарорга 3-иловадаги Низом 10 бандининг олдинги таҳрири


10. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятида Марказга ва давлат мулкини бошқариш ҳудудий органларига бўйсунадилар. (ЎзР ВМ 12.08.2005 г. 196-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. (ЎзР ВМ 09.07.2003 г. 307-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)












































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск