Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2008 й. 224-сон "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2008 й.

N 224


СУДЛАР ВА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш

ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича

тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида"

2008 йил 23 июндаги ПҚ-896-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 23 июндаги ПҚ-896-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Жамғарма маблағлари уларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали ажратган ҳолда Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказига ҳам йўналтирилади";

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 420-модда.








































Время: 0.1820
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск