ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Бошқа ННТлар /

Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.10.2008 й. 225-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 октябрдаги

225-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги

қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш,

ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат

ташкилотларни рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни (кейинги ўринларда "нодавлат ташкилотлар" деб аталади) рағбатлантиришга қаратилган танловни ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур танлов Ўзбекистонда болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мазкур йўналишда амалга оширган ишларини тарғиб этиш ҳамда рағбатлантириш ва шу орқали иқтидорли болаларнинг намунали таълим олиши, ўз устида ишлаши учун зарур шароитлар яратилиши жараёнига нодавлат ташкилотларни янада кенгроқ жалб этишга эришиш мақсадида ўтказилади.



II. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ВА

ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Танлов ҳар йил якунида Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда "Кенгаш" деб аталади) томонидан белгиланган муддатда ўтказилади.


4. Мазкур танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотлар иштирок этади.


5. Танлов нодавлат ташкилотлар ўртасида ғолибликка номзодларни аниқлашдан бошланади.

Номзодлар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланади:

Йилнинг энг фаол нодавлат ташкилоти;

Ўзбекистон ёшлари истеъдодининг кашфиётчиси;

Йилнинг энг яхши маданият ва санъат тарғиботчиси.


6. Кенгаш номзодлар орасидан ғолибларни аниқлаб, бу ҳақда қарор қабул қилади.



III. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ

ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ


7. Кенгаш қарори асосида аниқланган ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида ўтказилади. Консерватория катта залининг фойесида тасвирий санъат ва халқ амалий санъати соҳасидаги энг иқтидорли болаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилади.

Катта зал саҳнасида иқтидорли болалар ва жамоаларнинг чолғу ижрочилиги, хонандалик, рақс ва бошқа йўналишдаги ижроларидан иборат махсус концерт дастури намойиш этилади.


8. Танловда ғолиб чиққан нодавлат ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан сертификат ҳамда ҳар бир номинация бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдоридаги махсус совғалар билан тақдирланади.

9. Мазкур танловда республикада фаолият кўрсатаётган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар ҳомийлик қилишлари, янги номинациялар бўйича ўз совғаларини тақдим этишлари мумкин.


10. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.



IV. МОЛИЯЛАШТИРИШ


11. Танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тенг улушларда қопланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 421-модда.









































Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск