ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2008 й. 226-сон "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2008 й.

N 226


ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИДОРЛИ

ЁШЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ ВА МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қобилиятли ёшларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, уларни фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни, талабалар ва таянч докторантларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар йили" давлат дастури тўғрисида" 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорида қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Магистратура босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда тасдиқланган низомларга мувофиқ иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин.

3. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида иқтидорли ёшларнинг ўз маънавий, касбий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги ютуқлари кенг ёритилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 октябрдаги

226-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори) 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 422-модда.





































Время: 0.2181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск