ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Халқаро ва республика танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.10.2008 й. 226-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 октябрдаги

226-сон қарорига

5-ИЛОВА


Халқаро ва республика танловлари,

мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар,

профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим

мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг танловлари, спорт мусобақалари (Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича фақат олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишлари турлари бўйича) ғолибларига татбиқ этилади ҳамда таълим муассасаларига имтиёзли кириш ва пул мукофотлари олиш тартибини белгилайди.

2. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар катталар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги тўрт йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 - 3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

2-2. Мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин) ва халқаро танловларда (1-3-ўринлар) ғолиб чиққан профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади.

Агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.

Агар айрим таълим йўналишларида 1 та фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

4. Республика (1-ўрин) ва халқаро (1 - 5-ўринлар) шахмат ва шашка турнирларида ғолиб чиққан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчилари педагогик кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.


5. "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказиладиган "Келажак овози" Республика танловида 1 - 3-ўринларни эгаллаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчилари олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

7. Халқаро ва республика танловлари ва мусобақалари ғолибларини олий таълим муассасасига имтиёзли қабул қилиш таълим муассасаси ихтисосликлари билан танловлар ихтисосликлари, спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

8. Халқаро ва республика танловлари ва мусобақалари ғолибларини тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз, шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонларнинг фан мажмуаларидан бирига имтиёз орқали олий таълим муассасасига қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар таъсис этадиган махсус гувоҳнома асосида амалга оширилади.

Махсус гувоҳномалар ана шундай имтиёзларга эга бўлган ғолибларга берилади ва бу гувоҳномалар олий таълим муассасасига кириш учун зарур ҳужжатлар билан бирга қабул комиссиясига топширилади.


9. Халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Маданият вазирлигига, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ҳамда Бадиий академияга ўзлари эришган натижаларни тасдиқловчи дипломларни (1-3-ўринлар) ёки жюри қарорини, сертификатларни (4-5-ўринлар) махсус гувоҳномалар берилиши учун асос сифатида тақдим этадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия назорат тартибида, ғолибларга берилган махсус гувоҳномаларнинг реестри билан битирувчилар рўйхатини тест синовлари ўтказиладиган кундан олдин Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этадилар.

11. Халқаро бадиий-ижодий танловлар, Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларининг ғолиблари ўзларининг таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан уч йил мобайнида, республика танловлари ва мусобақалари ғолиблари эса - улар ўтказилган кундан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.

12. Халқаро (1 - 5-ўринлар) ва республика (1 - 3-ўринлар) танловлари ва мусобақалари ғолибларига спортнинг ҳам индивидуал, ҳам жамоа турлари бўйича дипломлар билан бирга ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланган миқдорда пул мукофотлари топширилади.

Ғолибларга пул мукофотлари, ташкилотчилар таъсис этган совринлардан қатъи назар, топширилади.


13. Танловлар ва мусобақалар ғолибларини моддий рағбатлантириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия сметаларида назарда тутилади.

14. Ғолибларга дипломлар, махсус гувоҳномалар ва пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия томонидан тантанали вазиятда топширилади.

15. Халқаро ва республика танловлари ва мусобақалари ғолиблари олий таълим муассасасига қабул қилингандан кейин тузиладиган гуруҳлар таркибида хорижий мамлакатлар таълим муассасаларига юбориш учун устунликка эга бўлиш ҳуқуқини оладилар.

16. Махсус гувоҳномалар рўйхатдан ўтказилган тартиб рақамига эга бўлиб, қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киради, имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестри Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар томонидан шакллантириб борилади.

Ғолибнинг сурати бўлмаган гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Махсус гувоҳнома йўқолганда ёки яроқсизланиб қолганда дубликат берилмайди.


17. Ғолибларнинг олий таълим муассасасига ўқишга имтиёзли кириш масалалари бўйича ариза ва шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 422-модда.








































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск