ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2008 й. 229-сон "Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2008 й.

N 229



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

БИЛАН БОҒЛИҚ БИТИМЛАР ТУЗИШНИ ЯНАДА

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан белгиланган тартиб 2008 йил 1 декабрдан бошлаб юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган автомототранспорт воситалари рентаси, улардан бепул фойдаланиш, уларни гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлашга ҳам жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 16 октябрдаги

229-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда):


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилансинки, 2008 йил 1 декабрдан бошлаб:

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;

нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак";


б) 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) қарорга иловада:


илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини (кейинги ўринларда "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар" деб юритилади) расмийлаштириш тартибини белгилайди;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя этиш) ва ижарага бериш шартномалари" сўзлари "Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "департаментининг ҳудудий бўлимлари суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари суд ижрочилари" сўзлари "департаментининг ҳудудий бошқармалари суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномалар бериш, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошидаги "ишончномаларини, бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини" сўзлари "билан боғлиқ битимларни" сўзлари билан ва 6-банддаги "ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини" сўзлари "битимларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно";


8-банднинг биринчи хатбошидаги "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини" сўзлари "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек ушбу хатбоши "ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига" сўзларидан кейин "текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига" сўзлари билан тўлдирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошидаги "шартномалар" сўзи "битимлар" сўзи билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автотранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённома) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида" 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорига мувофиқ бир вақтнинг ўзида автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чиқарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу шахсларга расмийлаштирилади, гувоҳномага ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш карточкасига: "Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларнинг) рухсатисиз автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тақиқланади" ёзуви киритилади.

Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар (ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш бўйича бошқа шахсга бериш шартномалари, шартномалар (баённомалар) бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак";


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари" сўзлари "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ДЙҲХХ органлари тегишли нотариал идоралардан уларга нисбатан автомототранспорт воситалари билан битимлар тасдиқланган автомототранспорт воситаларига тегишли тезкор маълумотларни олиш йўли билан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар автомобиль эгалари (ижарага олувчилар ва ишончли шахслар) томонидан ДЙҲХХ органларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши (ҳисобга қўйилиши) бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади";


12-банднинг иккинчи хатбошидаги "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари" сўзлари "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2008 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 43-сон, 434-модда.

















































Время: 0.1278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск