Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.10.2008 й. ПҚ-982-сон "2009 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2008 й.

N ПҚ-982



2009 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ШУДГОРЛАШ

ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2009 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмасининг 2009 йил ҳосили учун шудгорлаш ҳажми ва муддатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган таклифлари иловага* мувофиқ қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагромашсервис" уюшмасининг раҳбарлари зиммасига қуйидагилар шахсий жавобгарлик сифатида юклансин:

техника таъмирланиши ниҳоясига етказиш, машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларининг буюртманомалари бўйича ҳайдов агрегатлари учун эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ва етказиб бериш ҳамда ушбу йилнинг 1 ноябридан кечиктирмай барча жойларда шудгорлашни бошлаш;

тасдиқланган агротехника нормаларидан келиб чиқиб, шудгорлашнинг зарур чуқурлиги ва бир текислигига, минерал ва органик ўғитлар солинишига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда, шудгорлаш сифатини таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги шудгорлаш ишларининг мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланган ҳажм ва муддатларда олиб борилиши устидан назорат ўрнатсин. Ҳисоботни бузиб кўрсатиш ва бошқа қоидабузарлик фактлари аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатьий жавобгарлик чоралари кўрилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:

ҳудудий комиссиялар тузиш ва уларга шудгорлаш ишларининг ҳажмлари, муддатлари ва сифатини баҳолаш натижаларига кўра танлов асосида, кенг муҳокама ва ошкоралик шароитида ҳар бир туман бўйича хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларига биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этиш ҳуқуқини бериш;

бир ҳафта муддатда, ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва хўжаликлар бўйича шудгорлашни ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

техника ва устахоналарнинг икки сменада тўлақонли ишлашини ташкил қилиш, шудгорлаш ишларида қатнашаётган механизатор ва операторларга маиший ва бошқа зарур шарт-шароитларнинг бутун комплексини яратиш;

шудгорлаш ишларини ўтказиш учун ҳайдов тракторлари ва кўчма таъмирлаш устахоналарини жалб этиш бўйича минтақаларда жойлашган саноат, қурилиш корхоналари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан белгиланган тартибда шартнома тузиш;

хўжаликлар ва машина-трактор парклари буюртманомаларига асосан эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, шунингдек кўчма таъмирлаш устахоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.


5. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ шудгорлаш даврида минерал ўғитлар солинишини таъминлайдиган муддатларда республиканинг барча минтақаларига ўғитлар бир маромда етказиб берилишини таъминласин.


6. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратсин ҳамда уларни шудгорлашда иштирок этувчи қишлоқ хўжалик корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилди.





































Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск