Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2008 й. ПҚ-967-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2008 й.

N ПҚ-967



РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2008 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 1 октябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаати инобатга олинсин ҳамда мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 9-сон, 524-модда.












































Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск