Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида битим. (Имзоланди 6.11.1999й.)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг

ўзаро қатновлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, Ўзбекистон Республикаси Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январда Чоржўй шаҳрида имзоланган Шартноманинг асосий қоидаларига амал қилиб, икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришга ва ўз давлатлари фуқаролари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга интилишларини изҳор этиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган амалдаги ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.



2-модда


1. Ҳақиқий дипломатик паспортларга эга бўлган, Туркманистон ҳудудида узоғи билан 30 кун бўлиши кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва ҳақиқий дипломатик паспортларга ёки хизмат паспортларига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узоғи билан 30 кун бўлиши кўзда тутилган Туркманистон фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудудига визасиз киришлари, чиқишлари ва унда бўлишлари мумкин.


2. Томонлар давлатларининг ушбу модда 1-бандида кўрсатилган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида 30 кундан ортиқ бўлишни ният қилсалар, бунинг учун улар қайси Томон давлатининг фуқароси бўлсалар, ўша Томон давлати дипломатик ваколатхонасининг ёки консуллик муассасининнг мурожаатномаси зарур.



3-модда


1. Томонлардан бири давлатининг ҳақиқий дипломатик ёки хизмат паспортларига эга бўлган ва бошқа Томон давлати ҳудудидаги дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари, расмий ваколатхоналарнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг ходимлари бўлсалар, бутун хизмат давомида бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз равишда кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.


2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари, шунингдек мазкур фуқаронинг расмий иш фаолияти даврида у билан бирга яшайдиган ҳамда ҳақиқий дипломатик ёки хизмат паспортига эга бўлган оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги дипломатик ваколатхоналари ва унга тенглаштирилган бошқа ваколатхоналарининг маъмурий-техник персонали аъзолари, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортига эга бўлган оила аъзолари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштириладиган кўп маротабалик визалар асосида Туркманистон ҳудудига кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.


4. Ушбу модданинг 1 - 3-бандларида кўрсатилган шахслар ўзлари бўлиб турган давлат Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли аккредитациясига эга бўлишлари керак.



4-модда


1. Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ва Бухоро вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг Туркманистон чегарасига бевосита туташган туманларида доимий яшовчи, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларига эга бўлган (ушбу Битимга 3-илова) ҳамда Туркманистоннинг Тошҳовуз ва Лабоб вилоятларида узоғи билан беш кун бўлиши мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Туркманистоннинг кўрсатилган ҳудудига визасиз киришлари ва бу ҳудудлардан чиқишлари мумкин.


2. Туркманистоннинг Тошҳовуз ва Лабоб вилоятларида доимий яшайдиган, Туркманистон фуқаролари паспортларига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ва Бухоро вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг Туркманистон чегарасига бевосита туташган туманларида узоғи билан беш кун бўлиши мўлжалланган Туркманистон фуқаролари (ушбу Битимга 3-илова) Ўзбекистон Республикасининг кўрсатилган ҳудудига визасиз киришлари ва бу ҳудудлардан чиқишлари мумкин.


3. Ушбу моддада кўрсатилган Томонлар давлатлари фуқароларининг яшаш жойлари паспортларидаги рўйхатга олинганлик тўғрисида белгига қараб аниқланади.


4. Ушбу моддада кўрсатилган Томонлар давлатлари фуқароларининг бошқа Томон давлати ҳудудида беш кундан ортиқ муддатда бўлиши белгиланган тартибда расмийлаштирилган визаларга асосан амалга оширилади.


5. Ушбу модданинг амали татбиқ этиладиган иккала Томон давлатлари фуқаролари, Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ, халқаро алоқалар учун белгиланган ўтиш пунктлари ва осонлаштирилган ўтиш пунктлари орқали, давлат чегарасидан ўтиш вақтида зарур бўлган расмиятчиликларга риоя қилган ҳолда, бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари ва у ҳудуддан чиқишлари мумкин.



5-модда


Иккала Томон давлатлари фуқароларининг қуйидаги тоифалари учун ушбу Битимнинг 1 ва 2-иловаларида санаб ўтилган ҳужжатлар бўйича визасиз кириш ва чиқиш тартиби ўрнатилади:

а) фуқаро авиацияси ҳаво кемасининг экипаж аъзоларига ҳақиқий миллий паспортларга кўра ва бош декларацияда (учиш топшириғида) ёзув бўлган тақдирда;

б) денгиз ва дарё кемалари экипажи аъзоларига денгизчиларнинг ҳақиқий паспортлари бўйича ва кема ролида ёзув ёки ундан кўчирма бўлган тақдирда;

в) темир йўлларнинг поезд, рефрежиратор ва локомотив бригадалари ишчиларига ҳақиқий миллий паспортлар ҳамда бир рейсга тасдиқланадиган исмлар ёзилган рўйхат, маршрут варақалари бўйича;

г) ҳукуматлараро фельдъегерлик алоқаси ходимларига ҳақиқий миллий паспортлар ва Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан бериладиган тегишли ҳужжатлар бўйича.



6-модда


Бир Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган объектларга хизмат кўрсатаётган фуқаролари бу Томон ҳудудига хизмат вазифаларини бажариш учун Томонлар тарафидан шакли кўриб чиқиб тасдиқланадиган махсус ҳужжат асосида визасиз кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар. Бундай объектларнинг, шунингдек уларга хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг рўйхати дипломатик каналлар воситасида алмаштириладиган ноталарда белгиланади.

Бундай объектлар рўйхатининг белгиланиб, мазкур ҳужжатларнинг имзолангунига қадар Томонлар тарафидан келишилган шахсларнинг давлат чегарасидан ўтишининг ҳозир амалдаги тартиби сақланиб қолади.



7-модда


Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ўртасида халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисида 1996 йил 16 январда Чоржўй шаҳрида имзоланган Битимга мувофиқ халқаро автомобилда ташишларни амалга ошираётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига белгиланган тартибда 12 ойга қадар муддатга кўп маротабали визалар берадилар, бунинг учун транспорт корхоналари дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари керак.



8-модда


Бир Томон давлатининг фуқаролари бошқа Томон давлатининг визасини олиш учун шу Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига тегишли юридик ёки жисмоний шахснинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган таклифномасини тақдим қиладилар. Ушбу Битимда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.



9-модда


Инсонийлик тарздаги пайсалга солиб бўлмайдиган вазиятларда Томонларнинг ваколатли органлари шахсларга оғир касал бўлиб ётган оила аъзолари ёки яқин қариндошларини бориб кўриш, оила аъзолари ёки яқин қариндошларини кўмиш маросимида қатнашиш учун Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилганида 24 соат ичида бепул визалар берадилар.



10-модда


Томонлар баҳамжиҳат равишда қуйидаги шахсларга виза берилганида консуллик йиғимларининг имтиёзли тарифини қўллайдилар:

Томонлар ўртасидаги шартномаларга мувофиқ фан, техника, таълим, маданият, санъат ва спорт соҳасида алмашиш учун бораётганларга; яқин қариндошларининг мозорини зиёрат қилиш учун бораётганда - кўмилган жойини тасдиқловчи ҳужжат бўлганида (узоғи билан етти кунгача ва ҳар йили фақат бир маротаба);

Улуғ Ватан уруши ветеранлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари - тегишли ҳужжат кўрсатилганида.



11-модда


Томонлар давлатларининг ваколатли органлари қабул қилувчи давлат ҳудудида доимий яшайдиган яқин қаридошлари (турмуш ўртоғи, ота-онаси) (фарзандликка олувчилари), оға-инилари, опа-сингиллари, болалари (фарзандликка қабул қилганлари) бор бўлган шахсларга бу қариндошларининг ўша давлат қонунларига мувофиқ расмийлаштирилган таклифномалари кўрсатилган ҳолларда бир йилгача амал қиладиган кўп маротабалик виза берадилар.



12-модда


Виза бериш учун консуллик йиғимларининг тарифлари Томонлар тарафидан ҳамжиҳатлик асосида, ушбу Битим имзоланганидан кейин ўттиз кун ичида дипломатик каналлар орқали нота алмашиб белгиланади. Мазкур алмашув ноталари ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.



13-модда


Бир давлатнинг бошқа давлат ҳудудидаги ўқув юртларида таълим олаётган фуқароларидан берилган виза учун консуллик йиғимлари ундирилмайди.



14-модда


Иккала Томон давлатларининг фуқаролари визасиз равишда темир йўл, мунтазам автобус транспортида, шунингдек бошқа хил транспортларда, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, иккала Томон ҳудуди орқали, ўз Томони давлати ҳудудига келиш учун ўтириши ёки учинчи мамлакатга етиб бориш ёки тушиш шарти билан транзит тарзида визасиз ўтишлари мумкин.



15-модда


Иккала Томон давлатларининг ушбу Битим татбиқ этиладиган фуқаролари, 4-моддада кўрсатилган шахслардан ташқари, бошқа Томон давлатининг ҳудудидан халқаро қатновлар учун белгиланган ўтказиш пунктлари орқали давлат чегарасидан ўтиш учун зарур расмиятларга амал қилган ҳолда, Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ кириб келишлари чиқиб кетишлари ва ундан транзит тарзда ўтишлари мумкин.



16-модда


Томонлар давлатларининг фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудуда бўлганларида шу Томон давлатининг қонунлари ва қоидаларига, жумладан хорижий фуқаролар учун белгиланган рўйхатдан ўтиш, яшаб туриш ва ҳаракатланиш қоидаларга риоя қилишлари керак.



17-модда


1. Ушбу Битим Томонларнинг бошқа Томон давлати фуқароларининг улар ҳудудида бўлиши номақбул топилган ҳолларда уларнинг кириб келишини тақиқлаш ёки бўлиш муддатини чеклаш ҳуқуқига дахл қилмайди.


2. Томонлар бошқа Томон давлати ҳудудини белгиланган муддатгача тарк этишига тўғри келган ёки чиқариб юборилган ўз давлатларининг фуқароларини қабул қилиш мажбуриятини оладилар.



18-модда


Фавқулодда ҳоллар (миллий хавфсизликкка, жамоат тартибига ёки фуқароларнинг соғлигига хавф туғилган, жумладан юқумли касалликлар, табиий офатлар) чоғида Томонлар ушбу Битим фаолиятини вақтинчалик тўла ёки қисман тўхтатиб туриш ҳуқуқига эгадирлар. Томонлар бир-бирига ушбу Битим фаолиятини тўхтатиш, шунингдек қайта тиклаш тўғрисида иложи борича олдинроқ, бу тўғрида қарор қабул қилинишидан энг камида 24 соат аввал дипломатик каналлар орқали хабар берадилар.



19-модда


1. Томонларнинг ташқи ишлар вазирликлари ушбу Битимга тааллуқли ҳужжатлар намуналарини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.


2. Томонлар тарафидан янги ҳужжатлар жорий этиганида Томонлар уларнинг фаолияти бошланишидан камида 1 (бир) ой илгари бу ҳужжатларнинг нусхаларини алмашлайдилар.


3. Томонларнинг ташқи ишлар вазирликлари амалдаги қонунларда белгиланган хорижий фуқароларнинг келиш, кетиш ва унда туриш тартиби тўғрисидаги ва шу соҳадаги бошқа ахборотни алмашиб турадилар.



20-модда


Томонлар зарур ҳолларда ушбу Битимни бажаришга алоқадор масалаларни муҳокама қилиш учун маслаҳатлашувлар ўтказиб турадилар.



21-модда


Томонларнинг келишувига биноан ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар алоҳида баённомалар тарзида расмийлаштирилиб, ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда ушбу Битим 23-моддасида кўзда тутилган тартибда кучга киради.



22-модда


Ушбу Битимни бажариш ёки қоидаларини қўллаш жараёнида юзага чиқадиган ҳар қандай баҳс ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.



23-модда


Ушбу Битим имзоланганидан кейин ўн бешинчи кунда кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томондан ушбу Битим амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисидаги расмий хабарнома олган санадан кейин тўқсон кун ўтгунича амал қилади.


Тошкент шаҳрида, 1999 йил 6 ноябрда икки асл нусхада, ўзбек, туркман ва рус тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.






Битимга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

Туркманистон ҳудудига кириши, чиқиши

ва унда қатнаши учун ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Дипломатик паспорт.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти.

3. Собиқ СССР фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида 1992 йилнинг 28 июлига қадар белги қўйилган 1974 йилги нусхадаги паспорти, ёки Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан 1992 йилдан кейин берилган, Ўзбекистон Республикасда доимий рўйхатдан ўтганлиги белгиси қўйилган паспорт (2000 йил 01.01.га қадар).

4. Туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома (16 ёшгача бўлган болалар учун).

5. Ҳаво кемаси экипажи аъзосининг учиш гувоҳномаси (экипаж таркибида юрган пайтида).

6. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома (фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун).

7. Ҳукуматлараро фельдъегерлик хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.






Битимга

2-ИЛОВА



Туркманистон фуқароларининг Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши

ва унда қатнаши учун ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Дипломатик паспорт.

2. Хизмат паспорти.

3. Туркманистон фуқаросининг паспорти.

4. Собиқ СССР фуқаросининг 1974 йилги нусхадаги паспорти, унда Туркманистон фуқароси эканлиги тўғрисида белги ёки 1992 йилнинг 21 октябригача Туркманистон ҳудудида қайдлов(доимий прописка)дан ўтганлиги (2001 йил 31 декабригача) тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак.

5. Собиқ СССРнинг умумфуқаролик хорижий паспорти, унда Туркманистон фуқароси эканлиги тўғрисида ёзув ёки белги бўлиши керак(2001 йил 31 декабргача).

6. Туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома (16 ёшгача бўлган болалар учун).

7. Ҳаво кемаси экипажи аъзосининг учиш гувоҳномаси (экипаж таркибида юрган пайтида).

8. Денгизчи паспорти.

9. Туркманистонга қайтиш учун гувоҳнома (фақат Туркманистонга қайтиш учун).

10. Ҳукуматлараро фельдъегерлик хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.






Битимга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон

Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг

Туркманистон билан чегарадош туманлари


Қорақалпоғистон Республикаси:

1. Амударё тумани

2. Хўжайли тумани

3. Шуманай тумани

4. Тахиатош шаҳри

5. Қўнғирот тумани


Қашқадарё вилояти:

1. Баҳористон тумани

2. Усмон Юсупов тумани

3. Нишон тумани

4. Fузор тумани

5. Деҳқонобод тумани


Сурхондарё вилояти:

1. Шеробод тумани

















Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск