Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2008 й. 193-сон "Ўзмахсустаъминот" агентлигини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2008 й.

N 193



"ЎЗМАХСУСТАЪМИНОТ"

АГЕНТЛИГИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат захиралари тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш ва ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ("Ўздавзахира" қўмитаси)нинг "Ўзмахсустаъминот" агентлигини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўздавзахира" қўмитаси:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлиги вакиллари иштирокида тугатиш комиссиясини ташкил этсин;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ўзмахсустаъминот" агентлигини тугатиш тадбирларини амалга оширсин;

тутатилаётган Агентликнинг пул маблағлари, мол-мулки, архив ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларининг ўз балансига қабул қилинишини таъминласин;

Агентликнинг бўшаб қолаётган ходимларига белгиланган тартибга мувофиқ ишга жойлашишда кўмаклашсин;

"Ўзмахсустаъминот" агентлигини тугатиш тадбирларининг бир ой муддатда тугалланишини таъминласин.


3. "Ўздавзахира" қўмитаси марказий аппарати тузилмасида штатдаги ходимлари сони 6 нафар бўлган Харидлар ва махсус истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Харидлар ва махсус истеъмолчилар билан ишлаш бошқармасининг таъминоти ҳар йили "Ўздавзахира" қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва унинг ходимларининг умумий сони 56 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари -40 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўздавзахира" қўмитаси тугатилаётган "Ўзмахсустаъминот" агентлигининг махсус истеъмолчиларни ва ижтимоий соҳа муассасаларини давлат захираси махсулотлари билан таъминлаш ҳамда давлат захиралари тизими корхоналари учун махсулотлар етказиб бериш юзасидан 2008 йилга тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгилансин.


6. Махфий.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда):

3-банднинг иккинчи хат боши ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

3-илованинг 2-бандидаги "Ўзмахсустаъминот" агентлиги (Тошкент шаҳри)" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 25 августдаги

193-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини бошқарши қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

     




"Ўздавзахира" қўмитаси



















"Марказий" комбинати,

Тошкент шаҳри

"Магнит" комбинати,

Тошкент вилояти,

Оҳангарон шаҳри






"Илғор" комбинати,

Самарқанд вилояти,

Жума шаҳри

"Озодлик" комбинати,

Самарқанд вилояти,

Булунғур шаҳри











"Имкон" ДУК,

Тошкент шаҳри














































Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 25 августдаги

193-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш

қўмитаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

        






Қўмита раиси















































Раис ўринбосари


Стратегик захиралар бошқармаси

(5 киши)

Назорат-тафтиш бошқармаси

(10 киши)

Ҳарбий - сафарбарлик захиралари бошқармаси

(6 киши)

Харидлар ва махсус истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси

(6 киши)

Молия-иқтисодиёт бошқармаси

(5 киши)


  

  

Фойдаланишни таъминлаш, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги бўлими

(2 киши)






Кадрлар ва махсус ишлар бўлими

(3 киши)




































Юридик маслахатчи

(1 киши)































Изоҳ: ходимларнинг умумий сони - 56 киши, шу жумладан: бошқарув ходимлари - 40 киши, ёрдамчи ходимлар - 16 киши.



































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск