Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2008 й. 240-сон "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2008 й.

N 240



ОДАМ САВДОСИ ЖАБРДИЙДАЛАРИГА ЁРДАМ

БЕРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА РЕАБИЛИТАЦИЯ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори билан ташкил этилган Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича 30 ўринга мўлжалланган Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;

одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилиш;

одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш.

3. Қуйидагилар:

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 28 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 4,5 штат бирлигидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорига, зарурият бўлганда, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг директори Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

6. Белгилаб қўйилсинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Республика реабилитация марказини жиҳозлашга ва унинг жорий таъминотига маблағ ажратсин;

2009 йилдан бошлаб республика бюджети параметрларида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолият кўрсатиши учун зарур маблағлар ажратсин.

7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати талабларига мувофиқ Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини жойлаштириш учун маҳаллий бюджетни ижро этишда қўшимча равишда олинган даромадлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига зарур таъмирлаш ишларини бажариб, бино ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 5 ноябрдаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА



Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш

бўйича Республика реабилитация марказининг

ТУЗИЛМАСИ





Директор








































Директорнинг даволаш қисми бўйича ўринбосари



Юрисконсульт

1 киши























Кадрлар бўйича инспектор

0,5 штат бирлиги


Тиббиёт ходимлари

9 киши

















Бухгалтерия

1,5 штат бирлиги






























Ходимларнинг чекланган сони - 28 киши,

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 4,5 штат бирлиги".



Реабилитация бўйича мутахассислар

(психолог, ижтимоий ходим)

2 киши
















Ёрдамчи ходимлар

12 киши





        


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 445-модда.














































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск