ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2008 й. 237-сон "Музейлар фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2008 й.

N 237




МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИГА ТААЛЛУҚЛИ

МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТЎҒРИСИДА


"Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Миллий музей фонди тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида кўрсатиб ўтилган Вазирлар Маҳкамасининг музейларни бошқариш соҳасидаги ваколатларига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.


3. Тасарруфида музейлар бўлган барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга зид бўлган ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, бекор қилинишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 31 октябрдаги

237-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика музейлари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1995 йил 26 июндаги 236-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 444-модда.












































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск