язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Тижорат банклари/ Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш/ "Микрокредитбанк" АТБ/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.11.2008 й. ПФ-4051-сон "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.11.2008 й.

N ПФ-4051



"МИКРОКРЕДИТБАНК" АКЦИЯДОРЛИК

ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг капиталлашуви даражасини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил эта бошлаш ҳамда жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишда банкнинг иштирокини кенгайтириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини активлаштириш ва касаначиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлилигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг мини-технологияларни ва замонавий технологик ускуналарни харид қилиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун имтиёзли кредитлардан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш мақсадида:


1. "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки акциядорлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2008-2009 йилларда "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг устав капиталини 1-иловага* мувофиқ қўшимча 72 млрд. сўмга кўпайтириб, унинг умумий миқдорини 150 млрд. сўмга етказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва "Микрокредитбанк" АТБнинг банк томонидан қуйидаги микромолиявий хизмат турларини тақдим этиш бўйича таклифлари маъқуллансин:

а) кичик тадбиркорлик субъектлари бизнесини бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш) учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган молиявий ресурслар доирасида имтиёзли фоиз ставкаларида ажратиладиган микрокредитлар;

б) кичик тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан микрофирмалар, кичик корхоналар), деҳқон ва фермер хўжаликларига - тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларини тўлдириш учун 24 ойгача бўлган муддатга энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 бараваригача миқдорида микрокредитлар;

в) кичик тадбиркорлик субъектлари учун - технологик ускуналар ва техникалар сотиб олиш учун 3 йилгача бўлган муддатга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 000 бараваригача миқдорида микролизинг хизматлари.

Ажратиладиган мирокредитлар ва кўрсатиладиган микролизинг хизматлари бўйича фоиз ставкалари "Микрокредитбанк" АТБ сиёсатига асосан белгиланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М.Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 10 ноябрдаги

ПФ-4051-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини

ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги

ПФ-3750-сонли Фармонига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сонли Фармонидаги:

а) 1-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 8-бандда:

"2011 йилнинг" сўзлари "2015 йилнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"берилган имтиёзлар туфайли бўшайдиган маблағлар мақсадли тарзда "Микрокредитбанк" АТБнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 46-сон, 451-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2008 йил, 11-сон, 609-модда