ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / "Асака" ДАТБ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2008 й. ПҚ-998-сон "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банкининг инвестициявий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2008 й.

N ПҚ-998



"АСАКА" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ

ФАОЛЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Асака" Давлат-акциядорлик тижорат банкининг капиталлашув даражасини янада ошириш ҳамда саноатнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, иқтисодиётни таркибий қайта ташкил этиш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш бўйича дастурларни амалга оширишда фаол қатнашиши учун унинг инвестициявий имкониятларини кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар "Асака" Давлат-акциядорлик тижорат банкининг инвестиция фаолияти соҳасидаги энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

машинасозлик корхоналари ва саноатнинг бошқа тармоқлари маҳаллийлаштирилиши даражасини ошириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда шунинг асосида ташқи ва ички бозорларда харидоргир бўлган, янги, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда кенгайтириш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган фаол инвестициявий сиёсатни амалга ошириш;

банкнинг ўз ресурсларини сафарбар қилиш ва улардан, шунингдек инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали фойдаланиш, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтариб олинишини таъминлаш;

замонавий хорижий юқори ишлаб чиқариш қувватларига эга технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш асосида янги саноат ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда фаолият юритаётганларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларда сотиш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш ва лойиҳани амалга оширишдан олинадиган молиявий самарани прогнозлаш асосида инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, комплекс баҳолаш ва экспертиза қилиш механизмларини такомиллаштириш;

зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, модернизация қилиш ва барқарор ишлаб чиқариш фаолиятини олиб боришни, кейинчалик уларни стратегик инвесторларга сотиш учун тайёрлашни таъминлайдиган кризисли бошқарувнинг замонавий усул ва механизмларидан фойдаланиш;

мижозларга, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш негизида кенг миқёсдаги банк ва консалтинг хизматларини кўрсатиш, корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларга олиб чиқишда кўргазмалар, ярмаркалар ташкил этишда ва бошқа шакллар орқали кўмаклашиш;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш учун замонавий юқори ишлаб чиқариш қувватларига эга машиналар, ускуналар, техника ва технологияларни лизинг шартлари асосида харид қилишни таъминлайдиган лизинг операцияларини кенгайтириш;

инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк ходимларини қайта тайёрлаш сифати ҳамда малакасини янада ошириш, тижорат банкларини банкнинг инвестициявий фаолиятини активлаштириш вазифаларини самарали ечиш қобилиятига эга, профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Асака" Давлат-акциядорлик тижорат банки акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 2008-2009 йилларда банкнинг устав капитали миқдорини қўшимча 147,1 млрд. сўмга оширган ҳолда унинг жами миқдорини эквивалентда 300 млрд. сўмга етказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда "Асака" Давлат-акциядорлик тижорат банки акциядорларининг 2008-2009 йилларда "Асака" Давлат-акциядорлик тижорат банки акцияларини иловага* мувофиқ ҳажмларда қўшимча жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 46-сон, 453-модда.












































Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск