Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2008 й. 241-сон "Илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2008 й.

N 241



ИЛМИЙ, ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг мавжуд моддий-техника базаси комплекс хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ Дастур доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган асбоб-ускуналар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари харид қилиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ тендер комиссиялари ташкил этсинлар;

асбоб-ускуналар харид қилиш учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминласинлар;

харид қилинадиган асбоб-ускуналарнинг олиб келиниши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан амалий назорат ўрнатсинлар;

Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар йили кейинги йилнинг 15 январигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Дастур параметрларига мувофиқ ҳар йили илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари харид қилиш учун маблағларни назарда тутсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 46-сон, 454-модда.







































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск