ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.11.2008 й. 245-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 12 ноябрдаги

245-сон қарорига

ИЛОВА



Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда

меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини

ташкил этиш ва унинг маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини, мақсадли дастурларни ва ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилишга йўналтирилган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)ни ташкил этишга ҳақлидир.


2. Жамғарма мустақил юридик шахс ҳисобланмайди ва ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган маблағларни жамлаш учун ташкилотнинг тегишли бошқарув органининг қарори асосида ташкил этилади.



II. ЖАМҒАРМАНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Жамғарма маблағлари:

ташкилотнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қоладиган фойдаси (даромади);

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.



III. ЖАМҒАРМА

МАБЛАҒЛАРИНИ ЙЎНАЛТИРИШ


4. Жамғарма маблағлари қатъий равишда:

ташкилотда меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилиш дастурларини ишлаб чиқишга;

иш ўринларини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ жиҳозлашга;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга;

меҳнат шарт-шароитларини яхшилашга ҳамда хавфсиз ва самарали меҳнат қилиш шароитларини яратишга, ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш (малакасини ошириш)га;

ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга;

касб касалликларининг олдини олишга;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни тарғиб қилиш воситалари билан таъминлашга;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ва кўргазмалар ўтказишга;

меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этишга;

меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни рағбатлантиришга;

ташкилотнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланадиган меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа йўналишлари бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун фойдаланилади.


5. Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ва ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағлар миқдори коллектив шартномада, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса - иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасида тузиладиган битимда назарда тутилади.


6. Ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг истиқболдаги ва йиллик режаларини ишлаб чиқишда, биринчи навбатда, чанг босганлик, заҳарли газлар билан ифлосланганлик, вибрация, шовқинни, бошқа хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини, ёнғин-портлаш хавфини, оғир қўл меҳнатини камайтириш (бартараф этиш)ни талаб қиладиган ишлаб чиқаришлар, участкалар, объектлар, технологик жараёнлар аниқланади, шунингдек зарарли ишлаб чиқаришларда ва оғир ишларда банд бўлган ишчилар (айниқса хотин-қизлар) сонини камайтириш, меҳнатнинг хавфсизроқ шарт-шароитларини яратишга доир чора-тадбирлар мўлжалланади.


7. Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларига:

вентиляция қурилмалари, санитария-маиший қурилмаларни жорий таъмирлаш;

қурилаётган бинолар, иншоотлар, монтаж майдонлари, хандақлар, нарвонлар ва ҳоказолар яқинида иш жойини ўраш;

ҳавоза тайёрлаш, монтаж қилиш ва уларни қисмларга ажратиш, ҳавозалар ўрнатиш, хандақлар ва котлованларни маҳкамлаш;

махсус кийим-бош ва махсус пойабзал сотиб олиш, уларни сақлаш, таъмирлаш, ювиш, чангдан тозалаш, қуритиш, дезинфекциялаш;

шахсий ҳимоя воситалари ва юкни ушлайдиган мосламалар сотиб олиш ва уларни синаб кўриш;

ишчиларни даволаш-профилактика овқатлари, сут, совун билан таъминлаш, санитария-маиший ва хизмат хоналари сотиб олиш ва улар томонидан хизматлар кўрсатилиши;

бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни сақлаш элементларидан бири сифатида деворлар, шифтлар, конструкциялар, асбоб-ускуналарни рангли бўяш;

ташкилот ҳудудини ободонлаштириш, шохобча йўллар, пиёдалар йўлакларини асфальтлаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш;

корхона яқинида жойлашган тураржой туманлари учун нормал санитария шароитлари яратиш асосий мақсади бўлган ҳаво ва сув бассейнларининг ифлосланишини камайтириш ёки ифлосланганликни бартараф этиш чора-тадбирлари киритилмайди.



IV. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


8. Ташкилот ҳар йили, ушбу Низомдан келиб чиқиб, жорий йилнинг IV чорагида келгуси йилда меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва уни касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари молиялаштириш манбалари ва моддий ресурслар билан таъминланиши керак.


9. Жамғарма маблағлари меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг маълумоти асосида ташкилотнинг тегишли бошқарув органи томонидан тасдиқланган смета доирасида сарфланади.


10. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши устидан назоратни меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари билан бир қаторда бош бухгалтер ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи амалга оширади.


11. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ҳамда ушбу Низомда ва ташкилотнинг ички норматив ҳужжатларида белгиланган мақсадларда сарфланади.


12. Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда, шу жумладан, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни, бошқа кредитор қарздорликни қайтариш учун фойдаланилиши мумкин эмас.


13. Ташкилот раҳбарияти Жамғарма маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 46-сон, 456-модда.














































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск