ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Суғурталаш. Кредитлаш. Ҳисоб-китоблар /

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромадларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.10.2001 й. 419-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 октябрдаги

419-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб

жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солади ҳамда фақат давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича Жамғарма ҳисоб рақамига тушадиган даромад (фойда)ларгагина татбиқ этилади.

1. Жамғарманинг даромад (фойда)лари Жамғарманинг молиявий агенти ("Агробанк" АТБ")дан Жамғарма тўғрисидаги Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ уларга Жамғарма томонидан пахта, дон, шоли етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича ҳар ойлик воситачилик тўловлари тарзидаги тушумлар ҳисобига шакллантирилади.

2. Жамғарма даромад (фойда)лари ҳисоби Жамғарма бухгалтерияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича ҳисоб-китоб-касса марказида Жамғарма белгиланган тартибда очган талаб қилиб олинадиган махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамларида, пахта, дон ва шоли харажатларини маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича воситачилик тўловларини ўтказиш учун алоҳида юритилади.


3. Жамғарма воситачилик тўловлари тушумларининг Жамғарма томонидан маблағ билан таъминланадиган ҳар қайси қишлоқ хўжалиги экини ва вақт даври бўйича ҳар ойда алоҳида ҳисоблаб қўшилишини, ҳисобга олинишини ва назорат қилиб борилишини таъминлайди.


4. Воситачилик тўловлари тарзида Жамғарманинг даромадлар бўйича махсус мақсадли ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар биринчи навбатда Жамғарманинг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлаш бўйича мақсадли харажатлари учун Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан жалб этилган кредитлар бўйича ҳисоблаб қўшилган фоизларни тўлашга йўналтирилади.

5. Жамғарма ҳар ойлик даромад (фойда)ларининг ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилгандан кейин қолган миқдорининг 50 фоизгачасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 428-66-сон қарорида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилади.

6. Жамғарманинг мақсадли ҳисоб рақамларида ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлардан:

биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашда Жамғарма маблағларининг вақтинчалик камомадини қоплаш учун фойдаланилади;

юқорида санаб ўтилган тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ёзма қарорига биноан, қишлоқда ислоҳотлар ўтказишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда, шунингдек Ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантиришда ҳамда ходимларни рағбатлантиришда, моддий-техник базани мустаҳкамлашда ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарманинг кўзда тутилмаган харажатларини маблағ билан таъминлашда фойдаланиш мумкин.


7. Жамғарма даромадларидан ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошида белгиланган мақсадларда фойдаланиш маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларидан Молия вазирлигининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


8. Жамғарманинг даромадлар бўйича махсус мақсадли ҳисоб рақамларидаги Жамғарма даромад (фойда)ларининг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши учун жавобгарлик Жамғарма директори ва бош бухгалтери ёки уларнинг вазифасини бажараётган шахслар зиммасига юкланади.


9. Жамғарма даромад (фойда)ларининг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.











































Время: 0.1374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск