Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2001 й. 422-сон "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2001 й.

N 422



ИЧКИ ВАЛЮТА БОЗОРИДА АЛМАШУВ

КУРСЛАРИНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Валюта сиёсатини янада эркинлаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини ошириш, қатнашчилар сонини кенгайтириш ҳамда банклараро савдо сессияларида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, шунингдек валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, ташқи савдо операциялари бўйича божхона тўловлари ва ҳисобларини ҳисоблаб чиқариш тартибини мақбуллаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг чет эл валютасига талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда вужудга келган биржадан ташқари валюта бозорини 2001 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ёки унинг кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган чет эл валютасидаги кредитларга хизмат кўрсатиш.

2. Белгилаб қўйилсинки, 2001 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ҳудудида валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек божхона тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биржадан ташқари валюта бозоридаги алмашув курсини, пул массаси ва инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган курси бўйича амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида, статистика ҳисоботида ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга етказсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага (2-илова-махфий) мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил  25  октябрдаги

422-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилаётган

ҳамда ўз кучини йўқотган  қарорлари

РЎЙХАТИ


I. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта ва экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2000 й., 6-сон, 31-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2000 й., 10-сон, 69-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2001 й., 20-сон, 142-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., 10-сон, 58-модда



















































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск