Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2008 й. 251-сон "Шиша идишлар ишлаб чиқариш заводи қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2008 й.

N 251



ШИША ИДИШЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ЗАВОДИ   ҚУРИЛИШИНИ   ТУГАЛЛАШ

ВА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Жаҳон стандартларига жавоб берадиган шиша идишлар ишлаб чиқаришни таъминлаш, мана шу асосда рақобатбардошли мева-сабзавот ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, шунингдек шиша идишлар заводи қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топшириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзвиносаноат-холдинг" ХКнинг "Asl Oyna" ОАЖ (Тошкент шаҳри) устав фондининг 80 фоизи миқдоридаги ўзига тегишли акцияларини харидор томонидан қуйидагилар бўйича инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан "Mehnat" (Тошкент вилояти) агрофирмаси МЧЖга номинал қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

1-иловага* мувофиқ жадвалга биноан шиша идишлар заводи қурилишини тугаллаш ва уни 2009 йил август ойида фойдаланишга топшириш учун 6,8 млрд сўм маблағни инвестиция қилиш;

2010 йилга бориб сифатли шиша идиш ишлаб чиқариш ҳажмини бир йилда 124,6 млн шиша идишга, тайёр маҳсулот экспортини  ишлаб чиқариш ҳажмининг 50 фоизигача етказиш ва 190 та иш ўрни ташкил этиш;

2 ва 3-иловаларга* мувофиқ жадвалларга биноан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ва "Ўзвиносаноат-холдинг" ХКнинг қарзи қайтарилишини таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

"Asl Oyna" ОАЖнинг 21,9 млн евро суммасидаги кредит бўйича ва 2,95 млн евро суммасидаги ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятларини 10 йил муддатга реструктуризация қилсин, кредит реструктуризация қилинган пайтда ҳосил бўлган муддати ўтказиб юборилган асосий қарзга фоизлар ҳисобланмайдиган 3 йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради;

хорижий банкка бўлажак тўловларнинг етишмаётган қисми бўйича шаклланган захира ҳисобига ҳақ тўланишини таъминласин, кейинчалик улар 2-иловага мувофиқ жадвалга биноан "Mehnat" агрофирмаси МЧЖ томонидан қайтарилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Mehnat" агрофирмаси МЧЖ учун "Asl Oyna" ОАЖдан сотиб олинадиган акцияларга мулкчилик ҳуқуқи:

шиша идишлар заводи учун инвестициялар киритилгандан, 1-иловадаги жадвалга мувофиқ уни қуриш ҳамда саноат йўли билан ишга тушириш амалга оширилгандан;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича барча тўловлар 2-иловага мувофиқ тўлангандан;

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг қарзи 3-иловага мувофиқ узилгандан кейин бошланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

















































Время: 0.1364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск