Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2008 й. ПФ-4054-сон "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.11.2008 й.

N ПФ-4054



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИДА

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ

ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини ислоҳ қилиш бўйича миқёси ва теранлиги жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга бўлган ишлар амалга оширилди.

"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ муддати ўн икки ой этиб белгиланган.

Фуқароларни танлов асосида муддатли ҳарбий хизматга олиш тизими яратилган, чақирув комиссияларининг ишида ошкораликни ва самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш учун улар таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармаларининг вакиллари киритилган.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг лавозим маоши миқдорлари икки баравар кўпайтирилди, улар захирага бўшатилганда бериладиган нафақа миқдори энг кам иш ҳақининг ўн олти бараваригача оширилди. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз олий ўқув юртларида армиянинг мардлик ва матонат мактабини ўтаган ҳамда жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик бўйича аъло натижаларга эришган 22 мингдан зиёд ёшлар таълим олмоқда.

Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини такомиллаштириш борасида кўрилган чора-тадбирлар Қуролли Кучларни чақирилувчилар билан тўлдиришни сифат жиҳатидан яхшилаш имконини берди, уларнинг жисмоний ва интеллектуал ривожланиш даражаси жиддий равишда ошди, аҳоли орасида ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори тубдан ўзгарди.

Шу билан бирга, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йилига икки марта (баҳорда ва кузда) чақиришнинг асосан эскича, армияга чақиришнинг совет тизимидан қолган одатига таянган мавжуд амалиёти (ўшанда Қуролли Кучларда хизмат қилиш муддати 24 ой ва ундан кўпроқни ташкил этар эди) муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-жанговар тайёргарлиги тизимида катта муаммоларни келтириб чиқариб, уларнинг хизматни сифатли ўташига ва ҳарбий мутахассисликка ўқитиш бўйича замонавий мураккаб дастурларни тўлиқ ўзлаштириб олишларига имкон бермаяпти.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини, қўшинларнинг жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги ҳамда сафарбарлик жиҳатдан тайёрлигини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Қуролли Кучлар Бирлашган штаби ҳамда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг таклифларига розилик берилсин ва 2009 йилдан бошлаб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматга йилига бир марта - февраль-март ойларида чақириш;

белгиланган муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига март-апрель ойларида бўшатиш.

2009 йилда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни захирага бўшатиш даврида 2008 йил кузида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар ҳам, истисно тариқасида, захирага бўшатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 99-сон қарорида белгиланган фуқароларни сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматга қабул қилиш ва улар томонидан ҳар ойлик ҳарбий йиғинларни ўташнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.


2. Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев):

йилига бир марта белгиланган муддатларда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни захирага бўшатиш борасидаги зарур тадбирлар комплексини амалга оширишни;

муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлик дастурларини, ҳарбий ихтисосларни сифатли ўзлаштириб олишини, шунингдек ахборот-компьютер технологияларига асосланган таълимнинг замонавий шакл ва услубларини кенг жорий этишни;

муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларни, сафарбарлик чақируви захираси хизматчиларини жисмоний ва маънавий камол топтиришга, уларда Ватанга муҳаббат ва унинг ҳимоясига шай туриш руҳига асосланган мукаммал характерни, қатъий ҳаётий дунёқарашни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-ахлоқий ҳамда ватанпарварлик тарбияси тизимининг самарадорлигини янада оширишни таъминласин.


3. Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев), Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда мудофаа ишлари бошқармалари чақирув пунктлари, чегара қўшинлари ва МХХ ҳарбий қисмлари, ИИВ Қоровул қўшинлари ўқув пунктлари инфратузилмасини такомиллаштиришга, уларни моддий-техник ашёлар, тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашга, Қуролли Кучларни замонавий талабларга мос кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.

4. Молия вазирлиги (Р. Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев) фуқароларни йилига бир марта муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва таъминлашнинг мақсадли вазифаларини амалга ошириш учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташда мудофаа, ички ишлар вазирликлари ва Миллий хавфсизлик хизматини бюджетдан молиялаш тартиби ва параметрларига уларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича аниқлик киритсин.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (М. Ҳазратқулов) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, айниқса, ёшлар ўртасида фуқароларни хизматга чақириш ва уларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тавсия этилсин.


6. Адлия вазирлиги (Р. Муҳитдинов) Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев) билан биргаликда 2009 йилнинг 1 январигача муддатда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу Фармон талабларига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М. Атаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 47-сон, 462-модда.











































Время: 0.1412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск