Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Иқтисодиёт вазирлигининг 59-сон, Молия вазирлигининг 97-сон "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 22.09.2008 й. Қарори (АВ томонидан 18.11.2008 й. 1870-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.11.2008 й.

N 1870


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.09.2008 й.

N 59


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.09.2008 й.

N 97


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси

биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси)

ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 28 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 17-сон, 130-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 16 августдаги 5, 72 ва 01/УзРТСБ-01-сонли "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2006 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1623 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 391-модда);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 3 декабрдаги 36, 103 ва 01/19-18/16-УзРТСБ-сонли "Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2007 йил 6 декабрь, рўйхат рақами 1623-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 48-49-сон, 497-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Хўжаев

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 47-сон, 466-модда.











































Время: 0.1796
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск