Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.11.2008 й. 1870-сон билан рўйхатга олинган 22.09.2008 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 59-сон, Молия вазирлигининг 97-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 18 ноябрда 1870-сон

билан рўйхатга олинган

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2008 йил 22 сентябрдаги

59 ва 97-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё

биржаси биржа савдоларида пахта шроти

(кунжараси) ва пахта чигити шелухасини

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


биржа савдолари электрон тизими - Биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;


битишув баённомаси - харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчининг, харидорнинг вакиллари ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмдаги маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;


закалат - Биржада амалга ошириладиган битишувларнинг бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;


ихтисослаштирилган пунктлар - ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот (кунжара) ва шелуха сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари таркибидаги маҳсулотни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотувчи савдо корхоналари;

маҳсулот - пахта шротини (кунжарасини) ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича тасдиқланган балансга ҳамда пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳисоб-китоб кўрсаткичларига мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси;


сотувчи - маҳсулотни биржа савдоларига чиқарувчи ва сотувчи ёғ-мой корхоналари;


тўланган битишувлар реестри - тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


харидор - маҳсулотни очиқ биржа савдоларида харид қилиб олувчи, уни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотиш учун ихтисослаштирилган пунктларга етказиб берувчи ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот (кунжара) ва шелуха сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари (бундан кейинги ўринларда туман ва вилоят бирлашмалари деб юритилади), шунингдек омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари, қоракўлчилик ширкат хўжаликлари;

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) - биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;


ўртача олинган нарх - бир ҳафталик биржа савдолари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотнинг ўртача нархи.


2. Мазкур Низом пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини етиштирувчи, етказиб берувчи ва ундан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган корхона ва ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Пахта чигитини қайта ишлашдан олинадиган шрот (кунжара) ва шелуха Биржа орқали тўла-тўкис ички бозор ҳамда экспортга сотилади.


4. Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда аниқ вақт режимидаги очиқ биржа савдоларида амалга оширилади.

Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси Биржа орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ташкил этилган туман ва вилоят бирлашмаларига, шунингдек омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига, қоракўлчилик ширкат хўжаликларига сотилади.

Туман ва вилоят бирлашмалари томонидан ушбу Низом асосида сотиб олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ихтисослаштирилган пунктлар орқали фақат чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқариш билан банд бўлган хўжаликларга:

фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига (қоракўлчилик хўжаликлари, наслчилик чорва хўжаликлари, чорвачилик фермалари, паррандачилик хўжаликлари ва бошқалар);

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига, шунингдек аҳолига сотилади.

Омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган пахта шроти (кунжараси) омихта ем ишлаб чиқаришдан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишига рухсат этилмайди.

Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ҳар йили тасдиқланадиган баланс кўрсаткичларига мувофиқ экспортга сотилиши мумкин. Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини экспортга сотиш эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.



II. ПАХТА ШРОТИ (КУНЖАРАСИ)

ВА ПАХТА ЧИГИТИ ШЕЛУХАСИ

ҲАЖМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРНИ СОТИШ ТАРТИБИ


5. Биржа савдоларида сотиладиган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган пахта шротини (кунжарасини) ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланс кўрсаткичларидан ҳамда пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳисоб-китоб кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


6. Сотувчилар пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг тасдиқланадиган ҳисоб-китоб балансларида назарда тутилган ҳажмларига мувофиқ, ҳар ойда, ой бошланишидан беш кун олдин Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, ҳафталик биржа савдолари бўйича биржа савдоларига бир меъёрда чиқариладиган маҳсулотнинг жадвалларини тасдиқлайди.

Савдоларда сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга ўтказилади.


7. Биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулот жадвали тасдиқлангандан сўнг сотувчи биргаликдаги фаолият тўғрисида Биржа билан шартнома тузади, унда сотувчининг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланади.


8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда) ва Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Савдолар мунтазам равишда ҳафтанинг иш кунларида ўтказилади.


9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулот ҳажмлари, унинг сифат кўрсаткичлари, шунингдек маҳсулот жойлашган жой, ишлаб чиқарувчи корхона, бошланғич нарх тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда оммавий ахборот воситалари, брокерлар, шунингдек бошқа ахборот каналлари, жумладан Интернет орқали етказилади.


10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг республика ҳудудида жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир пайтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.


11. Савдоларни ўтказиш, киритилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали амалга оширилади.


12. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади.

Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурий ҳисобланади.


13. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчилар ва харидорлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.



III. ПАХТА ШРОТИ (КУНЖАРАСИ),

ПАХТА ЧИГИТИ ШЕЛУХАСИНИНГ

НАРХИНИ АНИҚЛАШ ВА ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ


14. Биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.


15. Сотувчи томонидан нарх Биржа савдоларида маҳсулотнинг бошланғич нархидан кўтарилиши ҳисобидан қўшимча олинган даромади ўзининг ихтиёрида қолади.


16. Савдолар жараёнида нархлар ошишининг йўл қўйиладиган чегараси бошланғич нархга нисбатан 15 фоиз миқдорида белгиланади. Нарх 15 фоиздан ошиб кетган тақдирда савдолар тўхтатилади ва сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга ўтказилади.


17. Биржа савдоларида тузилган битишувларнинг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржа ҲККПси орқали амалга оширилади.


18. Юридик шахслар ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан жорий этилган пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин.


19. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ҳамда биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда Биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ очилади.


20. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатларини назорат қилиш учун ҲККП ҳар бир сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида ҳисобварақ очади.

Сотувчилар ва харидорларнинг маблағлари ушбу ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.


21. ҲККП мижознинг сўровига мувофиқ, хизмат кўрсатиш шартлари, ушбу мижознинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларнинг қолдиғи тўғрисида уни хабардор қилиши шарт.

ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати, шахсий ҳисобварақлардаги маблағларнинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.


22. Биржа мижозларнинг сўровларига кўра биржа клиринги натижалари, уларнинг маблағлари ҳолати ва савдоларнинг жорий кунидаги пул маблағларининг белгиланган лимитлари тўғрисида уларни хабардор қилиб туриши шарт.


23. Биржа савдоларида иштирок этиш учун сотувчилар ва харидорлар Биржага хизмат қилувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизгача миқдоридаги закалатни қўяди.

24. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалатларни ҳисобга олган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағлар ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.


25. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчилар ва харидорларнинг маблағларидан:

харажатлар қисмида биржа битишувлари бўйича мажбуриятлар бажарилиши ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун;

агар битишув келишилган муддатда тузилмаган ёки белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;

депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


26. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш куни мобайнида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "тўлов мақсадлари" устунида харидорнинг ФШР мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.


27. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш куни мобайнида сотувчига харидор томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлигини тасдиқловчи тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.


28. Агар харидор ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларнинг тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач, бир иш куни мобайнида сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради ва жарима чораси сифатида сотувчининг ҳисобварағига, Биржанинг воситачилик ҳақини чегирган тарзда, лекин закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағни шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун ўтказиб қўяди.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


29. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда закалатдан кам бўлмаган миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига ўтказади ва харидор, сотувчи ва Биржани битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


30. ҲККП томонидан сотувчига харидорнинг шахсий ҳисобварағига маблағларнинг келиб тушганлиги тўғрисида тўланган битишувлар реестрининг тақдим этилиши сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатиши учун асос бўлади.

Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККПнинг тасдиғисиз жўнатган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.


31. Тегишли сифатга эга бўлган маҳсулот жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор ва сотувчи имзолари билан тасдиқланган юк хатлари нусхаси тасдиқлайди.


32. Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида, ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақдан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига сотувчининг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлиб хизмат қилади.


33. Маҳсулотни харидорларга юклаб жўнатиш олди-сотди шартномаларида назарда тутилган муддатларда ва шартларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.



IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


34. Харидор билан сотувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


35. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги Биржа савдолари қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржанинг арбитраж комиссияси ёки суд томонидан ҳал қилинади.

Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.



V. АХБОРОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА

МАЗКУР НИЗОМ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ


36. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.


37. Сотувчилар ва Биржа ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига биржа савдосига қўйилган, сотилган маҳсулот ҳажми ҳамда ушбу Низомга мувофиқ сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатда етказиб берилган ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.

38. Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига савдога қўйилган ҳамда сотилган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек савдоларда шаклланган ўртача олинган нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.


VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


39. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ва "Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 47-сон, 466-модда.


















































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск