ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Инвестиция маслаҳатчилари. Инвестиция воситачилари. Трансфер-агент /

Трансфер-агент фаолияти тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.11.2008 й. 1872-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 28.10.2008 й. 2008-29-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 21 ноябрда 1872-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директорининг

2008 йил 28 октябрдаги

2008-29-сон буйруғига

ИЛОВА



Трансфер-агент фаолияти тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ, трансфер-агент фаолиятини юритиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


инвестор - қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;


трансфер-агент - қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;


трансфер-агентнинг мижози (мижоз) - эмитент, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимлар тузувчи шахслар;

эмитент - эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;


қимматли қоғозлар эгаси (мулкдор) - қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (Марказий депозитарий) - депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.

2. Трансфер-агентни юридик шахс сифатида тузиш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Трансфер-агентнинг фаолиятини лицензиялаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.


4. Трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш ҳуқуқига эга.


II. ТРАНСФЕР-АГЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИ


6. Қимматли қоғозлар бозорида трансфер-агент сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун:

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензиясига эга бўлиш;

қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси бўлган камида икки ходимга эга бўлиш;

қонунчилик ҳужжатлари билан ўз маблағлари миқдорига қўйилган талабларга амал қилинишини таъминлаш;

қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни бажариш зарур.


7. Трансфер-агент, инвесторларга, қимматли қоғозлар эгаларига ва эмитентларга улар билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартнома шартларига мувофиқ хизмат кўрсатади.


8. Трансфер-агентнинг мижоз билан шартнома тузиш шартлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.


9. Ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариш вақтида трансфер-агент мижознинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Манфаатлар тўқнашуви содир бўлган вазиятда трансфер-агент мижозни хабардор қилиши ва биринчи навбатда ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим.


10. Трансфер-агент, инвесторлар ва мулкдорларга қуйидаги хизматларни кўрсатишга, яъни:

улар томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича зарур бўлган ҳужжатларни тўлдиришда ёрдам кўрсатиш;

улар номидан қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачисига ҳужжатларни тақдим этиш;

эгаси томонидан бегоналаштирилган қимматли қоғозларни уларга эга бўлган инвесторнинг ҳисобварағига чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачисига тақдим этиш;

шартномани тузиш учун, шартномага тааллуқли бўлган, шунингдек инвестор эга бўлган қимматли қоғозларни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Марказий депозитарийга ёки инвестиция воситачисига тақдим этиш;

улар номидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан буюртмаларни тақдим этиш;

ўз мижозларига уларнинг қимматли қоғозлар билан битимларини рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича ҳужжатларни, шунингдек депозитар операцияларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни топширишга ҳақли.


11. Трансфер-агент эмитентга қуйидаги хизматларни кўрсатишга ҳақлидир:

эмитентнинг қимматли қоғозлар эгалари реестрларини шакллантириш юзасидан расмий талабларини Марказий депозитарийга топшириш;

трансфер-агент томонидан тақдим этилган эмитентнинг расмий талаблари бўйича шаклланган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини Марказий депозитарийдан қабул қилиб олиш;

Марказий депозитарийдан олинган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини эмитентга етказиб бериш;

акциядорларнинг умумий йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш.


12. Трансфер-агент томонидан тўғри расмийлаштирилган тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандагина Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари мижозларнинг ўзлари келмаганлиги сабабларига кўра трансфер-агентга унинг мижозлари битимларини рўйхатга олишни, уларнинг қимматли қоғозларини ўтказишни, чиқаришни рад этишга ҳақли эмас.

13. Ўз мижозлари номидан ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, трансфер-агент уларнинг имзолари асллигига ҳамда тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган улар ваколатларининг ҳақиқийлигига кафолат беради.

14. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги беш иш кунидан ошиб кетмаслиги лозим.


15. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги трансфер-агентнинг эмитент билан тузилган шартнома ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган реестрни шакллантиришга қўйилган талаблар билан белгиланади.


16. Трансфер-агент ушбу Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган муддатларда ўзи томонидан кўрсатилган хизматлар якуни бўйича мижозларни ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.


17. Трансфер-агент белгиланган тартибда кириш ва чиқиш ҳужжатлар ва ахборотлар ҳисобини юритиш журналининг юритилишини таъминлайди.


18. Трансфер-агент томонидан мижозларга хизматлар кўрсатиш учун дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолларда, мазкур дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологиялари қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бериши лозим.



III. ТРАНСФЕР-АГЕНТНИНГ

ҲУЖЖАТЛАРИ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШ ВА УНИ САҚЛАШ


19. Ўз фаолиятини амалга ошириш вақтида трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларига, уставига ва ўзи томонидан тасдиқланган:

ахборотларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш тартибига, шу жумладан, маҳфий ахборотлардан ғайриқонуний фойдаланишга қаратилган чоралар рўйхатига;

трансфер-агент операцияларининг ички ҳисобини юритиш қоидаларига;

мижоз билан манфаатлар тўқнашуви содир бўлганда трансфер-агентнинг ҳаракатлари тартибига;

мижозларга хизмат кўрсатиш регламентига;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ички ҳужжатларга амал қилади.


20. Трансфер-агент ўзи томонидан олинган ва тарқатилган ахборотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоғоз ва/ёки электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириши шарт.


21. Ўз фаолияти муддати давомида трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:

хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларига мувофиқ мижозлардан олинган ҳужжатлар нусхаларининг;

унинг мижозлари қимматли қоғозларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларининг;

мижозлар билан тузилган шартномаларнинг;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотлар ва ҳужжатларнинг бут сақланиши ва хронологик ҳисобининг юритилишини таъминлаши шарт.



IV. ТРАНСФЕР-АГЕНТ ТОМОНИДАН

АХБОРОТЛАРНИНГ ОШКОР ҚИЛИНИШИ


22. Инвесторнинг талабига биноан трансфер-агент:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхасини;

ўзининг устав фонди, ўзлик маблағлари миқдори ва захира жамғармаси тўғрисидаги маълумотларни;

инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласида акс эттирилган маълумотларни, шунингдек инвестор томонидан ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги талабларни топширишнинг олдинги санасидан олти ҳафта мобайнида бундай қимматли қоғозларга бўлган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;

шартномада келишилган муддатларда қимматли қоғозлар билан битимлар натижалари бўйича ҳисоботни тақдим этади.


23. Трансфер-агент инвесторларни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган уларнинг ахборотларни олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилишга мажбур.


24. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига икки иш куни ичида ёзма шаклда:

бир чорак давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;

бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, уларнинг амалга оширилганлиги ҳақида ахборот беради.


25. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозоридаги ахборотларнинг маҳфийлигига амал қилиши лозим.


26. Трансфер-агент томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги маҳфий ахборотларнинг ошкор қилиниши "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.



V. ТРАНСФЕР-АГЕНТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


27. Трансфер-агент инвестор ёки қимматли қоғозлар эгасининг олдида етказилган зарарлар доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар учун мулкий жавобгар бўлади:

қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ахборотни инвесторнинг талабига биноан тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун;

қимматли қоғозлар эмиссиясининг белгиланган тартибини бузганлик учун;

қимматли қоғозларнинг инсофсиз рекламасини амалга оширганлик, қимматли қоғозларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган чиқарилишининг рекламаси, шунингдек муомаласи қонун билан тақиқланган қимматли қоғозларнинг рекламаси учун;

улар томонидан инвесторлар билан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини ҳамда эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг жавобгарлигини чеклайдиган шартномалар тузилганлиги учун;

қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатганлик ва инсайдер ахборотдан фойдаланганликнинг суд томонидан аниқланган фактлари учун, шунингдек қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборот тақдим этиш, шу жумладан рекламада шундай ахборот тақдим этиш орқали инвесторни ёки қимматли қоғозлар эгасини қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаганлик учун;

инвесторлар ёки қимматли қоғозларнинг эгалари билан тузилган шартномалар шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек инвестор ёки қимматли қоғозларнинг эгаси билан тузилган шартномада келишилганидан фарқ қиладиган шартлар асосида битим тузганлик учун.

28. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун трансфер-агентга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.

29. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда трансфер-агентнинг мансабдор шахсларига нисбатан:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган маъмурий жавобгарлик чоралари;

фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларини бошқарув органларида уларнинг иштирокини чекловчи чоралар;

қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини малака гувоҳномасидан маҳрум этиш ёхуд мазкур гувоҳномани беришни рад этиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чоралар қўлланилади.


VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Трансфер-агент ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


32. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


33. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назоратни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи амалга оширади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 47-сон, 469-модда.










































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск