Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрири) (АВ томонидан 17.12.1998 й. 566-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 261-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.12.1998 й.

N 566




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

(19/8-сонли қарор)

N 261



Қайта молиялаш кредитларини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 234-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси ҳузуридаги кредит ресурслари кимошди савдолари орқали тижорат банкларини қайта молиялаш учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.

Қайта молиялаш - Марказий банк томонидан амалга ошириладиган пул-кредит сиёсати воситаларидан бири бўлиб, у иккинчи даража банкларининг ликвидлик ҳолатини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ҚАЙТА МОЛИЯЛАШ ТАРТИБИ


А. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказий банк, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига асосан олган, чет эл валютаси, халқаро резервлар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар, давлат қарз мажбуриятлари ва ҳукумат кафолатлаган бошқа қарз воситалари, Марказий банкда депозитга ўтказилган ва унинг депозитарийси учун мақбул бўлган, харид, қилиниши ва сотилишига рухсат берилган қонун доирасидаги бошқа хил операциялар ўтказиши мумкин бўлган активлар, тўланишига банклар кафолат берган тижорат векселлари, шунингдек, Молия вазирлигини кафолатига асосланган ҳолда банкларга қайта молиялаш кредитларини беради.


Марказий банк, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқадиган аниқ мақсадли вазифаларга мувофиқ, кредитларни жойлаштириш (сотиш) ва жалб этиш (сотиб олиш) йўли билан тижорат банкларини қайта молиялаш операцияларини амалга ошириши мумкин.

Пул-кредит сиёсатини амалга ошираётганда Марказий банк тижорат банкларининг кредит потенциали (ресурс имкониятлари) жорий ҳолатини доимий кузатиб туради. Бунинг учун у жорий мониторинглар ўтказади, улар вакиллик ҳисобварақларини таҳлил қилади ва асосан ўзи кредитларни жойлаштириш (сотиш) ва жалб этиш (сотиб олиш) учун қатнашадиган банклараро кредит бозори - Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси ҳузуридаги кредит ресурслари кимошди савдосини кузатиб боради.


2. Тижорат банкларининг ликвид ҳолатини сақлашга йўналтириладиган, уларни қайта молиялаш учун бериладиган кредитлар миқдори, шунингдек, қайта молиялаш ставкаси, Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсатининг жорий вақтдаги аниқ вазифаларига мувофиқ, ҳамда, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади, Бунда қайта молиялаш ставкаси инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.


3. Марказий банк, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, тижорат банкларига миллий валютада ломбард кредитини бериши мумкин. Ломбард кредити қайта молиялаш шаклларидан бири бўлиб, ушбу кредит Давлат қисқа муддатли облигацияларини гаровга қўйиш йўли орқали берилади.

Ломбард кредитининг берилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 1998 йил 22 августдаги 416-сонли "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисида"ги Низом (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 16 октябрда 501-сон билан рўйхатга олинган) га асосан амалга оширилади.


4. Қайта молиялаш кредитлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган 1996 йил 20 апрелдаги №41-сонли "Ўзбекистон Республикасида кредит ресурслари кимошди савдоларини ўтказиш тартиби"га мувофиқ жойлаштирилади (сотилади).


5. Кейинчалик, қайта молиялаш кредитлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус кўрсатмалари бўйича, уларда белгиланган шартлар асосида Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган кредит шартномаси билан расмийлаштирилади.


6. Кредит шартномасида қуйидагилар кўзда тутилади: томонлар номи, уларнинг ўзаро мажбуриятлари ва иқтисодий маъсулияти, кредит муддати, миқдори, аниқ мақсад кўзланганлиги, кредит бериш ва уни қайтариш тартиби, фоиз ставкаси ва уни ўзгартириш шартлари, таъминлаш шакллари, жарима солиш ва томонлар шартлашувининг бошқа жиҳатлари.



Б. БАНКЛАРНИНГ ЛИКВИДЛИК ҲОЛАТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН

КРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


1. Вакиллик ҳисобварақларида маблағлар умуман ёки етарлича бўлмаган ҳолатларда кечиктириб бўлмайдиган тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкига, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан унинг ҳудудий Бош бошқармаси раҳбари тақдимномаси бўйича банк ликвидлигини қўллаб-қувватлаш учун кредит берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя этувчи ҳамда мажбурий резерв талабларини бажарувчи тижорат банклари шундай кредит олиш ҳуқуқига эга. Айни пайтда, уларда кредит хатари мутлақо бўлмаслиги, яъни мазкур кредит ва унинг фоизлари белгиланган муддатда қайтарилиши шарт.


2. Бу кредит тижорат банки томонидан кредит ресурсларини тартибга солиш фондига ўтказилган маблағларнинг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда, 7 иш кунигача муддатга, Марказий банк билан тижорат банки ўртасида тузиладиган кредит шартномаси асосида берилади.


3. Ушбу кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий банк амалдаги қайта молиялаш ставкасидан 1,3 бароварга ошириладиган миқдорда белгиланади.


4. Тижорат банкида Марказий банк томонидан унга илгари берилган ушбу кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик вужудга келган ҳолда, қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

- белгиланган фоиз ставкаси икки баравар оширилади;

- "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонуннинг 59-моддасига мувофиқ, муддати ўтган қарз Бош банк ҳисобварағидан ундириб олинади. Агар, Бош банк ҳисобварағида қарзларни қоплайдиган миқдорда маблағлар бўлмаса, ушбу қарз тўла қайтарилмагунча банк вакиллик ҳисобварағи бўйича операциялар тўхтатилади.



В. РЕСПУБЛИКА ҲУКУМАТИ ҚАРОРЛАРИ БЎЙИЧА

АНИҚ МАҚСАДЛИ ҚАЙТА МОЛИЯЛАШ

КРЕДИТЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

(Хизмат доирасида фойдаланиш учун)


1. Марказий банк томонидан Ҳукумат қарорларига мувофиқ ҳалқ хўжалигининг энг устивор лойиҳаларини ва тармоқларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали аниқ мақсадли қайта молиялаш кредитлари (бундан кейинги ҳолларда -директив кредитлар) берилиши мумкин.


2. Директив кредитлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларида (фармойишларида) белгиланган шартлар асосида, республика иқтисодиётининг устивор тармоқларини кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадлари учун ажратилади. Ҳукумат қарорларида (фармойишларида) ушбу кредитлардан фойдаланиш муддати белгиланмаган тақдирда, улар уч ойгача бўлган муддатга берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида (фармойишларида) устивор тармоқлар ва объектлар рўйхати, ажратиладиган директив кредитлар миқдори, қайтарилишини таъминлаш шакли, хизмат кўрсатувчи банклар, кредитнинг аниқ мақсади, кредит бериш жадвали, фоиз ставкаси, асосий қарз ва фоизларни тўлаш муддати ҳамда бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.


4. Директив кредитлар бўйича фоиз ставкалари, агар бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсатининг жорий вақтдаги асосий йўналишларига мувофиқ ҳолда ўрнатилади. Фоиз даражаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ўзгаришига қараб кўпайиши ёки камайиши мумкин.


5. Директив кредитлар бўйича фоизлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси (ўрнатилган фоиз ставкаси) бўйича ҳар ойда ҳисобланади ва кредит шартномасида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, ҳар ойда тўланади.


6. Директив кредит берилаётган корхонанинг юқори ташкилоти унга хизмат кўрсатувчи банк билан биргаликда қуйидагилар қайд этилган буюртманома тақдим этади:

- кредитнинг мақсади:

- кредитга бўлган эҳтиёжнинг иқтисодий асосланганлиги;

- кредитнинг таъминланганлик шакллари;

- кредитнинг муддати ва суммаси;

- кредитни қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш жадвали.



Г. МАРЖА БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ. КРЕДИТЛАР

БЎЙИЧА ҲИСОБ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТ


1. Қайта молиялаш кредитлари бўйича маржа даражаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.


2. Марказий банк томонидан тижорат банкларига берилган қайта молиялаш кредитларини ҳисобини юритиш бўйича операциялар балансдаги 12101- "Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли ссудалар" (Марказий банкда) ва 21602 - "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олинган қисқа муддатли ссудалар" (тижорат банкида) баланс ҳисобварақларида акс эттирилади.


3. Муддати кечиктирилган қайта молиялаш кредитлари ҳисоби балансдаги 12109 - "Бошқа банкларга берилган муддати кечиктирилган қисқа муддатли ссудалар" ҳисобварағида акс эттирилади.


4. Муддати ўтган қайта молиялаш кредитлари ҳисоби балансдаги 12105 - "Бошқа банкларга берилган муддати ўтган ссудалар" ҳисобварағида акс эттирилади.


5. Марказий банк (банклараро) кредитларини бериш қуйидаги бухгалтерлик ўтказмалари орқали расмийлаштирилади:


5.1. Кредит берган банкда:


Д-т 12101 - " Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли ссудалар"

К-т Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи ёки 21602 - "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олинган қисқа муддатли ссудалар".


5.2. Кредит олган банкда:


Д-т Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи ёки 21602 - "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олинган қисқа муддатли ссудалар"

К-т 21602/21606-"Марказий банкдан (бошқа банклардан) олинган қисқа муддатли ссудалар".


6. Баланс ҳисоботи тузиш ёки ҳисоб-китоб санасида:


6.1. Кредит берган банкда:

Олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси:


Д-т 16309 (тижорат банки) ёки 16305 (Марказий банк) "Олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси"

К-т 41601 "Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли ссудалар бўйича фоиз даромадлари".


6.2. Кредит олган банкда:

Тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси:


Д-т 53101/53106 (тижорат банки) ёки 52002 (Марказий банк) - "Марказий банкдан олинган қисқа муддатли ссудалар бўйича фоизли харажатлар"

К-т 22410 "Олинган ссудалар бўйича ҳисобланган фоизлар".


7. Тўлаш (ундириб олиш) муддати етиб келганда ва тижорат банки вакиллик ҳисоб варағида етарлича маблағлар мавжуд бўлганида қуйидаги ўтказмалар қилинади:


7.1. Кредит олган банкда:


а) Кредит учун тўлов суммаси:


Д-т 21602/21606 (тижорат банки) ёки 22114 (Марказий банк) "Марказий банкдан(бошқа банклардан) олинган қисқа муддатли ссудалар"

К-т Тижорат банки вакиллик ҳисоб варағи (ўзиники).


б) Тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси:


Д-т 22410 "Олинган ссудалар бўйича ҳисобланган фоизлар"

К-т Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи (ўзиники).


7.2. Кредит берган банкда:


а) Олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси:


Д-т Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи

К-т 16309 (тижорат банки) ёки 16305 (Марказий банк) "Олиш учун ҳисобланган фоизлар".


б) Кредит учун тўлов суммаси:


Д-т Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи

К-т 12101 "Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли ссудалар".


8. Тижорат банки вакиллик ҳисобварағида маблағлар бўлмаган ёки етарли бўлмаган ва кредит белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда қуйидаги бухгалтерлик ўтказмалари қилинади:


8.1. Кредит берган банкда:

Муддати ўтган кредит тўлов суммаси:


Д-т 12105 "Бошқа банкларга берилган муддати ўтган ссудалар"

К-т 12101 "Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли ссудалар".


8.2. Кредит олган банкда муддати ўтган кредит суммаси балансдаги 21602/21606 - "Марказий банкдан (бошқа банклардан) олинган қисқа муддатли ссудалар" ҳисобварағида ҳисобга олинади.


9. Муддатида тўланмаган қарзлар суммасидаги кредит ресурслари кредиторга қайтарилаётганда қуйидаги ўтказмалар қилинади:


9.1. Кредит олган банкда:


Д-т 21602/21606 (тижорат банки) "Марказий банкдан (бошқа банклардан олинган қисқа муддатли ссудалар"

К-т Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи (ўзиники).


9.2. Кредит берган банкда:


Д-т Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи

К-т 12105 "Бошқа банкларга берилган муддати ўтган ссудалар".


10. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҳар ойнинг 1 - санаси ҳолатига тижорат банклари томонидан қайта молиялаш кредитларидан фойдаланилиши ва уларнинг ҳолати тўғрисида Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаментига маълумотнома тақдим этадилар. Маълумотнома ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 - санасигача берилади.


11. Марказий банк, қайта молиялаш кредитларидан фойдаланувчи тижорат банкларидан ҳам белгиланган тартибда тегишли маълумотлар олиши мумкин.



ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ


1. Муддатидан олдин бўшаган қайта молиялаш кредитларини ўз вақтида қайтармаганлик учун тижорат банкларига нисбатан Марказий банк кредит шартномасида кўзда тутилган чораларни қўллашга ҳақли.


2. Қайта молиялаш кредитлари қайтарилмаган ҳолларда, Марказий банк гаровга қўйилган мулкни сотиш ёки кафолат хати бўйича талабнома қўйиш орқали қарз суммасини ундириб олиш ҳуқуқига эга.


3. Қайта молиялаш кредитларини белгиланган муддат ичида қайтарилишини таъминламаган тижорат банкларига нисбатан 1997 йил 25 январдаги 74-сон "Банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганлиги учун тижорат банкларига нисбатан Марказий банк томонидан қўлланилайдган чора ва санкциялар тўғрисидаги Низом"нинг 6-бандида ва унга киритилган 1998 йил 27 июндаги 406-сонли Қўшимчанинг 1-бандида кўрсатилган таъсир чоралари қўлланилади.


4. Банклар томонидан аниқ мақсадли кредит ресурсларидан белгилангандан ташқари мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилган ҳолларда, ушбу кредитлар муддатидан олдин қайтариб олинади.


5. Таъсир чоралари Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси ва тижорат банки ўртасида тузиладиган кредит шартномаларида акс эттирилиши шарт.

"Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг янги таҳрирда кучга киритилиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин:

- Марказий банкнинг 1993 йил 25 октябрдаги 52-сон "Тижорат банкларига марказлашган кредит ресурсларини бериш тартиби" тўғрисидаги кўрсатмаси;

- Марказий банк Бошқаруви томонидан 1996 йил 18 майда тасдиқланган 261-сон "Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом;

- Марказий банк Бошқаруви томонидан 1997 йил 10 майда тасдиқланган 336-сон "Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида"ги Низомга киритилган ўзгартиришлар;

- Марказий банк Бошқаруви томонидан 1997 йил 6 декабрда тасдиқланган 370-сон (хизмат доирасида фойдаланиш учун) "Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида"ги Низомга киритилган қўшимча.



Марказий банк Раисининг

биринчи ўринбосари                                                       М. Нурмуродов













































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск