ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банк ҳисоби. Банкка қўйилган омонат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2008 й. ПФ-4057-сон "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.11.2008 й.

N ПФ-4057



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДАГИ ОМОНАТЛАРИНИ

ҲИМОЯЛАШ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг омонатларини жаҳон молиявий кризисининг эҳтимол тутилган салбий оқибатларидан ҳимоялашнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, мамлакат банк тизимига аҳолининг ишончини тобора мустаҳкамлаш, аҳоли омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларига жойлаштирилган пул маблағлари давлат томонидан ҳимояланган ва фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлашнинг ишончли кафолатлари қонунан таъминланади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ омонатларнинг миқдорларидан қатъи назар, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари бўйича тўла ҳажмда ҳақ тўлаш кафолатланади.


3. Белгилансинки, фуқароларнинг омонатлари бўйича тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш тижорат банкининг маблағи ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банкларининг бадаллари ва ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига таклифлар киритсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 48-сон, 471-модда












































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск