Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2008 й. ПҚ-1005-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2008 й.

N ПҚ-1005



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК

ЁРДАМИ   ҲАМДА    ТЕХНИК    КЎМАКЛАШИШ

ВОСИТАЛАРИДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш фаолияти мувофиқлаштирилишини янада такомиллаштириш, уларни ҳисобга олиш ҳамда мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатишнинг ягона тизимини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини республикага жалб этишни мувофиқлаштириш ва ўз вақтида расмийлаштириш, шунингдек уларни ҳисобга олиш ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатишни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти ташкил этилсин.

Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республикага инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш масалалари бўйича донорлар билан ҳамкорликни ривожлантириш таклифларини тайёрлаш;

инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларига оид лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш;

инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини олувчиларга уларни расмийлаштириш ва етказиб бериш муддатларини қисқартириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасига жалб этилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўлиқ ва тизимли ҳисобга олинишини таъминлаш;

республика вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари, ташкилот ва муассасалари оладиган инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини ўзлаштириш, мақсадли ва самарали фойдаланишнинг доимий мониторингини амалга ошириш;

инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни тизимли асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб туриш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сони доирасида умумий сони 5 нафар ходимдан иборат бўлган Департамент тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Молия вазирига зарур ҳолларда Департаментнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги зиммасига Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан, номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини тўлиқ ва тизимли ҳисобга олиш вазифаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси зиммасига маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш ва ўзлаштиришда молиявий қоидабузарликларга йўл қўйилмаслигини тафтиш ҳамда назорат қилиш вазифалари юклатилсин. Мазкур вазифаларни бажариш учун Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сонига қўшимча киритиладиган 3 нафар ходимдан иборат шўъба ташкил этилсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига ўзларининг шахсий банк ҳисобварақларидан кўчирмалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакл ва муддатларда, жумладан, номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисида ахборот бериб борадилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этадиган ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 48-сон, 472-модда.













































Время: 0.1589
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск