Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2008 й. 256-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2008 й.

N 256



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг

капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион

фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки ўз Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 25 ноябрдаги

256-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятининг кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомнинг 1-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низомнинг амал қилиши акциядорлик тижорат банкларига татбиқ этилмайди";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарори 1-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 25 ноябрдаги

256-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2001 йил 19 февралдаги 83-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 19 февралдаги 83-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2001 йил 4 июлдаги 286-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 48-сон, 476-модда.




















































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск