Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2008 й. 261-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 ноябрдаги

261-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини

яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш

ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларининг тушиши ва уларнинг сарфланиши тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.

3. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари, маблағларни шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ҳамда Жамғарманинг махсус йиғма балансида акс эттирилади.


4. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади.


II. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратмалар;

мақсадли бюджет ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари;

мамлакатимиз ва чет эл грантлари;

маблағлар ва даромадларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бўлган Давлат бюджетидан ажратмалар Жамғарма маблағларининг ҳар йили тасдиқланадиган асосий параметрлари доирасида ажратилади.

6. Қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича маблағларнинг Давлат бюджетига ўз вақтида тушмаганлиги натижасида Жамғарма даромадлари ва харажатлари ўртасида касса бўйича вақтинчалик узилиш пайдо бўлган тақдирда Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан жорий молия йили мобайнида қайтариш асосида ссуда ажратилади.


7. Мелиоратив тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига тақдим этилган буюртманомалари асосида Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.


III. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ТАРТИБИ


8. Жамғарма маблағлари фақат қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;

ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Давлат дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари паркини мустаҳкамлашни қайтариш, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартлари асосида молиялаштириш тадбирлари;

Давлат дастурида назарда тутилган бошқа ишлар.


8-1. Департамент Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларининг манзилли дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиради.

Лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати, буюртмачи билан пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган контракт ва бошқа молиявий ҳужжатлар молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

9. Департамент Жамғарма маблағларининг бош тасарруфчиси ҳисобланади ҳамда мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш объектлари бўйича буюртмачи ҳисобланади, шунингдек қайтариш асосида маблағлар бериш йўли билан мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилинишини молиялаштиради.

Департамент туманлараро коллекторларни, хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини, мелиоратив насос станциялари (агрегатлари)ни, вертикал дренаж қудуқларини ва кузатиш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш объектлари бўйича молиялаштирувчи орган ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Сувқурилишинвест" ДУК (кейинги ўринларда "Сувқурилишинвест" ДУК деб аталади) эса - буюртмачилар ва Жамғарма маблағларининг қуйи тақсимловчилари ҳисобланадилар.

9-1. Жамғарма маблағлари ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш қатъий равишда капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида амалга оширилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда Давлат дастури бўйича назарда тутилган маблағлардан бошқа мақсадларда, шу жумладан фойдаланиш тусидаги ишларда фойдаланиш тақиқланади. Лойиҳаларни Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш қатъий равишда капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида амалга оширилади.

9-2. Қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари Департамент томонидан тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари Департамент томонидан тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги , Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари, магистрал коллекторлар бундан мустасно, тегишли "Сувқурилишинвест" ДУК томонидан тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

10. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашга, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, мелиорация техникасини харид қилишга Жамғарма маблағларини сарфлаш Департаментнинг харажатлар сметаси ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган манзилли рўйхатлар асосида амалга оширилади.

Мелиоратив объектлардаги таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштириш фавқулодда ҳолларда (мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар) нуқсонли далолатномалар асосида тузилган тасдиқланган локал сметалар бўйича амалга оширилиши мумкин.

11. Пудрат мелиоратив ишларни молиялаштириш Буюртмачи билан унинг пудратчилари ўртасида тузилган шартномалар асосида объектма-объект қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қурилишнинг прогнозлаштирилаётган йилига қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида танлов савдолари (тендерлар) натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда аванс тўловлари ажратиш;

ажратилган авансни мутаносиб ушлаб қолиш ҳисобга олинган ҳолда бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;

тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин объект қийматининг 5 фоизини тўлаш.

13. Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади.

15. Жамғарманинг мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашга йўналтириладиган маблағларидан қатъий равишда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида фойдаланилади.

16. Мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Департамент томонидан асосланган амалдаги харажатлар бўйича тегишли мутахассислар иштирокида "Сувқурилишинвест" ДУК томонидан тузилган локал сметалар асосида амалга оширилади.

Бунда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларига ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга аванс бериш ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг бошлиқлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нуқсонли далолатномаларга мувофиқ харажатлар қийматининг 50 фоизигача миқдорда амалга оширилади, узил-кесил молиялаштириш эса тасдиқланган локал сметалар доирасида амалда бажарилган ишлар қабул қилиб олингандан кейин амалга оширилади.

Мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни амалга оширувчи лойиҳа ва пудрат ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари (вилоят ҳокимининг ўринбосари) томонидан тасдиқланган протокол қарор билан тайинланадилар.

17. Жамғарма "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда "Ўзмелиомашлизинг" ДУК деб аталади) мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мелиорация техникаси паркини мустаҳкамлаш мақсадида мелиорация техникасини харид қилиш учун қарз маблағларини қайтариш ҳамда тўлаш шарти билан ажратади.

Мелиорация техникасини харид қилишга маблағлар Жамғарманинг асосий параметрларида тасдиқланган лимитлар доирасида ажратилади.

18. Жамғарма маблағлари олиб қўйилмайди ёки тасдиқланган Давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун сарфланмайди.


18-1. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачи томонидан ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларига қуйидагилар тақдим этилади:

лойиҳаларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва илмий-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати);

лойиҳанинг титул рўйхати (қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича);

буюртмачи билан пудрат ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш учун шартнома ва танлов савдолари (тендер) натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи нусхалари;

қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича) Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг рухсатномаси нусхаси;

давлат экология экспертизасининг хулосаси нусхаси (зарурият бўлганда).

18-2. Лойиҳаларни молиялаштириш Департамент томонидан берилган "тайинлаш сертификатлари" асосида амалга оширилади.

18-3. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Департаментнинг ғазначилик ҳисоб рақамига тушадиган пул маблағларини ўтказиш учун бош пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан бош пудрат шартномалари сонидан қатъи назар, иккитадан ортиқ бўлмаган иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари (молиялаштириш ҳисоб рақамлари) очилади. Бунда бир ҳисоб рақами - реконструкция қилиш ва қуриш объектлари учун, иккинчи ҳисоб рақами - таъмирлаш ва тиклаш объектлари учун.

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК учун мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш бўйича Жамғарма томонидан молиялаштириладиган харажатларни ўтказиш ва ҳисобга олиш учун талаб қилиб олинадиган алоҳида махсус иккиламчи депозит ҳисобрақами очилади.

18-4. Департамент таъминоти Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида "Ўзмелиомашлизинг" ДУКга берилган қарз маблағлари бўйича маржа шаклида олинадиган Жамғарма даромадлари ҳисобига ғазначиликнинг ҳудудий бошқармасида очиладиган алоҳида ҳисоб рақамидан амалга оширилади.

18-5. Мелиоратив объектлардаги таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича, магистрал каналлар бундан мустасно, буюртмачининг хизматлари учун ҳақ тўлаш юзасидан "Сувқурилишинвест" ДУК таъминоти белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларида таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

18-6. Ҳудудий бошқармаларнинг шахсий ҳисоб рақамидан пул маблағларини ўтказиш буюртмачи томонидан тўлов топшириғи тақдим этилган кундан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.

18-7. Буюртмачи тўлов топшириқлари қурилишнинг манзилли ёки титул рўйхатига қатъий мувофиқлиги учун жавоб беради.

Тўлов топшириғига "маълумотнома - ҳисоб рақами-фактура" ёки бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисоб рақами-фактура илова қилинади.

18-8. Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари қонун ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб берадилар.

18-9. Молиялаштириш ҳисоб рақамидан қурилишнинг манзилли ёки титул рўйхатига ва унда кўрсатилган капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишларига мувофиқ бўлмаган тўловларни амалга ошириш тақиқланади.

18-10. Жорий молиялаштириш Департамент томонидан ҳар ойда қурилиш ишларининг амалда бажарилган ҳажмлари ҳисобга олинган ҳолда 20-кундан кечикмай амалга оширилади.

18-11. Лойиҳани амалга ошириш қатнашчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


IV. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА

ХАРАЖАТЛАРИ ПРОГНОЗИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


19. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг манбалар ва келгуси йилда фойдаланиш йўналишлари бўйича прогнози Жамғарма маблағлари ва харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган таснифи асосида ишлаб чиқилади.

Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозининг келгуси йил учун баланси Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.

20. Департамент Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

5 июнгача - жорий йилда Жамғарма асосий параметрларининг кутилаётган ижросини ва мелиоратив тадбирлар турлари бўйича, шунингдек келгуси йилда мелиорация техникасини харид қилишга харажатлар прогнозини таҳлил қилади;

10 июнгача - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига келгуси йилда мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш прогнозини тақдим этади.

21. Келгуси йил учун тушумлар манбалари бўйича даромадлар прогнози Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишиб, қуйидагиларни:

ўтган йилда Жамғармага маблағларнинг амалдаги тушумини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича даромадлар манбаларига кўра жорий йилда кутилаётган тушумни;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ягона ер солиғи бўйича молиявий ҳисобот йили охиридаги юридик шахсларнинг кредиторлик қарзини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича келгуси йил учун Жамғарма маблағлари харажатлари прогнози Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Департамент томонидан, ўтган йили амалда фойдаланилган ҳамда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Бунда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни молиялаштириш учун захира ташкил этилиши назарда тутилиши керак (таъмирлаш-тиклаш ишларига маблағлар ҳажмининг 5 фоизигача миқдорда).

23. Департамент Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, лекин 1 июлдан кечикмай, даромадлар ва харажатларнинг ишлаб чиқилган прогнозини тақдим этади.


24. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг аниқлаштирилган прогнози Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари прогнози билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


25. Келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан кейин Департамент беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига келгуси йил учун Жамғарма харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган, тасдиқланган асосий параметрларини етказади.

26. Жамғарма Кенгаши келгуси йилга Жамғарма харажатлари прогнози олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурини;

мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурини;

лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг манзилли дастурини;

харид қилинадиган мелиорация техникаси рўйхатини;

мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларига ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга захира харажатлар миқдорини;

Давлат дастурига киритилган бошқа ишларни Департамент ва Кенгаш аъзолари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

27. Департамент бир ҳафта муддатда тегишли ҳудудда амалга ошириладиган мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли дастурларини "Сувқурилишинвест" ДУКга юборади.


V. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ

ТУШИШИ ВА САРФЛАНИШИ ЮЗАСИДАН

ЖАВОБГАРЛИК ҲАМДА УНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


28. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларининг ягона ер солиғидан маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши таъминланиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг маҳаллий органлари масъулдирлар.


29. Департамент умуман Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан;

"Сувқурилишинвест" ДУК - мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг аниқ дастурларида;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК - мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилишнинг.

30. Жамғарма маблағларининг тўла шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Жамғарма Кенгаши томонидан, унинг ижро этувчи органи - Департамент орқали амалга оширилади.


31. "Сувқурилишинвест" ДУК ва "Ўзмелиомашлизинг" ДУК Департамент томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тўғрисида ойлик, йил чораги ва йиллик ҳисоботларни Департаментга тақдим этадилар.

32. Департамент Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган шакллар бўйича ва муддатларда чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этади.



VI. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИЛИШИ

МОНИТОРИНГИ


33. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг Департамент томонидан, доимий асосда, ажратилган молиявий маблағлардан мақсадли, аниқ манзилли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш йўли билан амалга оширилади.


34. Маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари (ТИҲ, ишчи лойиҳалар, ишчи ҳужжатлар, локал-ресурс сметалар) параметрларига ҳамда танлов савдолари (тендерлар) ўтказиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;

амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ахборотлар базасини шакллантириш;

лойиҳаларни амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоларни ўрганиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


35. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг Департамент томонидан тизимли равишда, статистик ҳисоботлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

36. Маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг натижаларидан Давлат дастурини амалга ошириш бўйича чораклик ахборотлар тайёрлашда фойдаланилади.


37. Департамент Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш мониторингини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда амалга ошириладиган ёки Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилаётгани аниқланган ҳар қандай ишларни тўхтатиш;

мелиорация объектларида қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича бажарилган, шунингдек, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини техник назорат қилиш ва назорат ўлчовидан ўтказиш;

бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини, мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш харажатларини, шу жумладан мелиорация объектларидаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга харажатлар бўйича материаллар ва ҳисоботларни олиш;

ҳудудий ғазначилик бошқармаларидан ва банклардан пудрат қурилиш ташкилотлари бўйича махсус банк ҳисобрақамларидаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисида маълумотлар олиш;

"Сувқурилишинвест" ДУК ва пудрат ташкилотларидан объектлар билан боғлиқ ҳужжатлар нусхалари ва маълумотлар олиш, шунингдек, раҳбарларга аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилмагани ва бошқа молиявий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш;

маблағларнинг ноқонуний сарфлангани ёки илгари берилган маблағлар сарфланиши бўйича ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар тақдим этилмагани учун пудрат қурилиш ташкилотларини молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 480-модда.












































Время: 0.1351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск