Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-6804-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-56-сон "Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги 23.10.2008 й. Қарори (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1873-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2008 й.

N 1873

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.10.2008 й.

N ЭГ-01/10-6804

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

23.10.2008 й.

N 01-02/12-56


ҚАРОРИ



Махсус юклар таснифини

тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 12 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 98-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда) 8-банди ижросини ва хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий буюмларни олиб ўтишда хавфсизликни таъминлаш ҳамда мазкур юклар ва таркибларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит орқали олиб ўтишда назорат қилишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит бўйича олиб ўтиладиган хавфли юкларнинг рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит қилинадиган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 19 августдаги ЭГ-01/10-3409 ва 02/20-31-сон "Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2002 йил 26 август, рўйхат рақами 1167 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 15-16-сонлар) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири                                       Э. Ғаниев



Давлат божхона қўмитаси раиси                                    С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 482-модда.














































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск