ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Инвестиция маслаҳатчилари. Инвестиция воситачилари. Трансфер-агент /

Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятнинг амалга оширилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1876-сон билан рўйхатга олинган 07.11.2008 й. МВ 106-сон, ҚҚБФМНҚМ 2008-31-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 2 декабрда 1876-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат

қилиш марказининг

2008 йил 7 ноябрдаги

106, 2008-31-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар

бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал

фаолиятнинг амалга оширилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Суғурталовчи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олинган вақтдан бошлаб амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда, суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиниши талаб қилинмайди.



II. СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ТОМОНИДАН

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА

ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ СИФАТИДА

ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТНИНГ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИГА ОИД ТАЛАБЛАР


2. Суғурталовчи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом билан ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширади.


3. Суғурталовчи ўзининг тизимида суғурталовчи томонидан фақат қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш вазифалари юклатилган бўлинмага эга бўлиши лозим.


4. Юқорида кўрсатилган бўлинманинг ходимлари Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (бундан буён матнда - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи) томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлиши лозим. Бунда, ушбу бўлинма раҳбари бўлган ходим қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I тоифали малака аттестатига эга бўлиши лозим.

5. Суғурталовчининг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари юқорида кўрсатилган бўлинма раҳбари томонидан имзоланган (виза қўйилган) бўлиши лозим.



III. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА

ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ СИФАТИДА

ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА

ОШИРУВЧИ СУҒУРТАЛОВЧИ ТОМОНИДАН

АХБОРОТНИНГ ОШКОР ҚИЛИНИШИ


6. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчи томонидан ахборотнинг ошкор қилиниши қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


7. Суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишда суғурта сири тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилишлари лозим, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маҳфий бўлган ахборотга эга бўлган ҳолда, ушбу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланиш ва ушбу ахборотни битимлар тузиш учун учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмаслар.


8. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчидан у томонидан амалга оширилган қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар ва битимлар бўйича ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.



IV. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА

ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ СИФАТИДА

ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА

ОШИРУВЧИ СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


9. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчиларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.


10. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи суғурталовчига нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни қўллаш, шунингдек тегишли чораларни қўллаш учун материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юбориш ҳуқуқига эга.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.


12. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 485-модда.














































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск