ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Адлия вазирлигининг 8-сон, Молия вазирлигининг 109-сон "Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26.11.2008 й. Қарори (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1878-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2008 й.

N 1878

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.11.2008 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.11.2008 й.

N 109


ҚАРОРИ


Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига

адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш

бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 12 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 250-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1998 йил 6 август 18-01-сон ва Адлия вазирлигининг 1998 йил 15 август 07-1995-сон билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги йўриқнома;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йил 6 август ва Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 августда тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам учун меҳнатига ҳақ тўлаш давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги қоидалар.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Адлия вазири                                                        Р. Муҳитдинов



Молия вазири                                                       Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 487-модда.













































Время: 0.1497
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск