Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2008 й. 272-сон "Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2008 й.

N 272



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЗОРЛАРИНИНГ

ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига қарши курашишни ташкил этиш ва кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини назарда тутувчи бир қатор ҳужжатлари қабул қилинди. Қонун ҳужжатларида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига йўл қўйган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилаётган мониторинг ва текширишлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинишининг кўплаб ҳолатлари ҳанузгача давом этмоқда, бу дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилининг кўплаб нобуд бўлишига олиб келмоқда. Масалан, ўтган даврда қишлоқ хўжалиги экинлари 2008 йил ҳосилининг пайҳон ва нобуд қилинишига доир 1600 тадан зиёд ҳолат аниқланди. Бундай ҳолатлар Касби, Навбаҳор, Кармана, Мирзачўл, Янгиобод, Тахтакўпир, Шовот, Пастдарғом, Юқори Чирчиқ, Сардоба, Ғиждувон, Поп, Бўз, Охунбобоев, Қизириқ туманлари ва бошқа бир қатор туманларда айниқса кенг тарқалган.

Буларнинг ҳаммаси қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа ердан фойдаланувчилар томонидан ушбу тадбирларнинг муҳимлигини тўлиқ англаб етмаслик ва уларга етарли баҳо бермаслик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ердан фойдаланувчилар томонидан зарур даражада ва таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмаётганлиги натижасида содир бўлмоқда.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қишлоқ хўжалиги экинзорлари пайҳон қилиниши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш ишлари самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг экинзорлар пайҳон қилинишига қарши курашиш бўйича қабул қилинган қарорларни бажаришга доир ишлари ниҳоятда қониқарсиз деб эътироф этилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

бир ҳафта муддатда чорва молларини экинзорларда ўтлатиш ва ҳайдаб ўтказиш, автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникасининг улар орқали ўтиши ҳолатларига ҳамда экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинишига олиб келадиган бошқа қоидабузишларга қарши курашишни кучайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

экинларнинг пайҳон ва нобуд қилиниши ҳолатлари содир этилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари атрофини тўсиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар;

экинзорлар кўплаб пайҳон қилинган жойларда, ердан фойдаланувчиларни жалб этган ҳолда кузатиш постлари ташкил қилсинлар. Дала назоратчилари иш самарадорлигини оширсинлар, уларга хўжаликлар томонидан экин майдонларини айланиб чиқишлари учун зарур миқдорда миниладиган отлар ажратилишини таъминласинлар;

чорва молларининг фақат махсус ажратилган жойларда ўтлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар, уларнинг экин майдонлари четларида ўтлатилишини қатъиян тақиқласинлар;

ички ишлар органларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда, жамоатчиликнинг саъй-ҳаракатлари билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан экинзорларнинг пайҳон бўлиши ҳолатларини аниқлаш ва бундай қоидабузишларнинг олдини олиш бўйича мунтазам рейдларни тизимли асосда ташкил этсинлар;

экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилиниши ҳолатлари аниқланган тақдирда чорва моллари, автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки экинзорларни пайҳон ва нобуд қилишнинг бошқа воситалари эгаларини аниқлаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўрсинлар ҳамда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чораларини кўриш учун материалларни тегишли органларга тақдим этсинлар.


3. Жойларда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, ички ишлар вилоятлар бошқармалари ва туманлар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек тегишли туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 3 мартдаги ПҚ-22-сон қарорига мувофиқ, экинзорлар пайҳон қилинган жойда ушланган чорва молларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топширилиши ҳамда улар фақат чорва моллари эгасига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жазо чоралари қўллангандан сўнг ва етказилган зарар тўлиқ ундириб олингандан кейин қайтариб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

экинзорлар пайҳон қилинишининг олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ташкилий-профилактика тадбирларини амалга оширсин, профилактика ишларини амалга ошириш учун тегишли постлар ташкил қилсин, экинзорлар пайҳон қилинишининг ҳар бир ҳолати бўйича айбдор шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чораларини қўлласин;

тегишли бўлинмалар ва хизматлар саъй-ҳаракатларини ушбу ҳолатлар содир бўлишига қарши фаол курашишга сафарбар этсин;

амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига:

экинзорларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш;

экинзорларнинг сақланишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрмаган хўжалик раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш тавсия қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Маҳалла" республика жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда, туманлар ҳокимликларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда, экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинганлиги учун жавобгарлик тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин;

бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинганлиги учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари қишлоқ хўжалиги экинзорлари пайҳон қилинишининг олдини олиш ва ушбу ҳолатларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг матбуот, радио ва телевидение орқали мунтазам ёритилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А.Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 50-сон, 497-модда.











































Время: 0.1454
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск