ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2008 й. 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2008 й.

N 271



"ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, авария ва жароҳат етказилиши бўйича маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш, авариялар келиб чиқиши сабабларини белгилаб берадиган қонуниятлар ва омилларни тадқиқ этиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, саноат хавфсизлигини декларациялаш, "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси 3-иловага мувофиқ;

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

2009 йил 1 июлдан бошлаб хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси "Давархитектқурилишназорат" бошқармаси органларида қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказишда ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат беришда мажбурий ҳужжат ҳисобланади;

саноат хавфсизлиги экспертизаси аккредитация қилинган эксперт ташкилоти билан хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади;

саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш муддати саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатларга мувофиқ зарур материаллар ва ҳужжатлар туркуми олинган пайтдан бошлаб ҳамда экспертиза ўтказишнинг бошқа барча шартлари бажарилгач 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.


3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини жорий этиш, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолиятни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда эксперт ташкилотлари аккредитациядан ўтказилганлиги ва улар фаолияти устидан назорат йўсинидаги текширув ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқсин;

уч ой муддатда саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш, саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш, аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари фаолияти устидан назорат йўсинидаги текширув ўтказиш қоидалари, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар ходимларини тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошираётган эксперт ташкилотларига ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда саноат хавфсизлиги масалаларини тартибга соладиган идоравий ҳужжатларни хатловдан ўтказсинлар ва уларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 50-сон, 496-модда.










































Время: 0.1499
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск