ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.12.2008 й. 271-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 10 декабрдаги

271-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқариш объектларини

идентификациялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби, принциплари ва шартларини белгилайди.


2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш хавфли ишлаб чиқариш объектларини Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида амалга оширилади.


3. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.

4. Идентификациялаш объектларни Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.


5. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўғрилиги учун жавобгарлик идентификациялашни амалга оширадиган ташкилотга юкланади.



II. УШБУ НИЗОМДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

ТЕРМИНЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


Авария - иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши.


Буюртмачи - экспертиза ўтказиш учун буюртма билан мурожаат қилган ташкилот.


Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идетификациялаш - хавфли ишлаб чиқариш объектларини хавфли ишлаб чиқариш объектлари сифатида эътироф этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектлари белгилари жамини аниқлаш (белгилаш) ва кейинчалик Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиб-қоидаси.


Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси - хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек улардан фойдаланаётган ташкилотларнинг белгилари, типи ва реквизитлари жамини акс эттирадиган ҳужжат.


Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи - хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти тавсифи.


Объектнинг хавфлилиги белгилари - "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 1-5-бандларига мувофиқ объектда хавфли моддалар (мавжудлигича), хавф юқори бўлган техника қурилмаларидан фойдаланилишига ва ишлар олиб борилишига эътиборни қаратиш.


Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги - хавфли ишлаб чиқариш объектларида шахс ва жамиятнинг авариялар ва нохуш ҳодисалардан ва уларнинг оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатлари ҳимояланганлиги ҳолати.


Саноат хавфсизлиги экспертизаси - экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш.


Эксперт ташкилоти - белгиланган тартибда аккредитация қилинган, саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилот.



III. ОБЪЕКТЛАРНИ ХАВФЛИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИ КАТЕГОРИЯСИ

ВА ТИПЛАРИГА КИРИТИШНИНГ

АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ


6. "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига қуйидаги хавфли моддалар:

1) портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;

тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;

муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;

инсон соғлиғи ва атроф-муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;

2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;

3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;

4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;

5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ерости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.


7. Объектни хавфли ишлаб чиқариш объектлари категориясига киритиш объектнинг хавфлилиги белгиларини аниқлаш асосида уни идентификациялаш жараёнида амалга оширилади.

Объектни ушбу Низомнинг 6-банди 2 ва 3-кичик бандларида назарда тутилган белгилар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари категориясига киритишда хавфсизликнинг тегишли қоидаларига мувофиқ ҳам Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказиладиган, ҳам рўйхатдан ўтказилмайдиган техника қурилмалари ва иншоотлар ҳисобга олинади.

8. Хавфлилик даражаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари қуйидаги типларга бўлинади:

биринчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари - ушбу Низомга 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларида кўрсатилган миқдорда, уларнинг чекланган меъёрига тенг бўлган ёки ундан ортиқ бўлган хавфли моддалар фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган юқори хавфлилик даражасидаги объектлар;

иккинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари - биринчи типга тегишли бўлмаган, ушбу Низомга илованинг 1 ва 2-жадвалларида кўрсатилган миқдорда, уларнинг чекланган меъёридан кам бўлган хавфли моддалар фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган объектлар;

учинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари - объектларнинг биринчи ва иккинчи типларига тегишли бўлмаган, ушбу Низомнинг 6-банди 2-5-кичик бандларида кўрсатилган хавфлилик белгиларига эга бўлган объектлар.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда аниқланади.


9. Биринчи ва иккинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш қуйидаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади:

2-илованинг 1-жадвалида кўрсатилмаган хавфли моддалар учун 2-илованинг 2-жадвали моддалари қўлланилади;

агар хавфли ишлаб чиқариш объектлари ўртасидаги масофа 500 метрдан камни ташкил этса, хавфли модданинг жами миқдори ҳисобга олинади;

агар айни бир категориядаги хавфли моддаларнинг бир нечта турлари қўлланилса, уларнинг жами бошланғич (чекланган) миқдори


n




m(i) / M(i)>1

г


i=1



шарти билан аниқланади,

бунда m (i) - қўлланиладиган модда миқдори;

M (i) - барча 1 дан n гача i учун 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларига мувофиқ айни бир модданинг бошланғич (чекланган миқдори).



IV. ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


10. Қуйидагилар хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган асосий принциплар ҳисобланади:

зоналаштириш принципи;

хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи;

мустақиллик принципи;

камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи.


11. Зоналаштириш принципи тегишли технологик жараёнлар амалга оширилаётган ишлаб чиқариш майдончалари (ёки) ишлаб чиқариш биноларининг бирлаштирувчи мезони сифатида ажратиб кўрсатиш йўли билан хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар таркибида барча хавфли ишлаб чиқариш объектларини аниқлашни англатади.

Қоидага кўра, хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида битта ишлаб чиқариш майдончасида жойлашган корхонани ажратиб кўрсатиш тавсия қилинади. Агар корхона бир-биридан 500 метрдан ортиқ масофада жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдончаларида жойлашган тақдирда, майдончаларнинг ҳар бири алоҳида хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида қаралади.


12. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилот таркибида ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфи ва типининг барча белгилари аниқланишини ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида акс эттирилишини англатади.


13. Мустақиллик принципи хавфли ишлаб чиқариш объектининг бир типи учун характерли бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларига эга бўлган объект учун энг кам суғурта суммаси миқдори кўрсатиб ўтилган белгилар сонига боғлиқ бўлмаслигини англатади.


14. Камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи агар объект турли типларга мансуб бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларга эга бўлса, у ҳолда энг хавфли типга мансублигини англатади.



V. ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ТАРТИБИ


15. Идентификация варақаси ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объекти учун ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шакл бўйича тўлдирилади.


16. Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектини индентификациялаш буюртмачи билан эксперт ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


17. Идентификациялашни ўтказиш муддатлари, қоидага кўра, экспертиза объектининг мураккаблиги билан белгиланади, бироқ экспертиза бошланган пайтдан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.


18. Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида идентификациялаш натижалари хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификация варақаси шаклида расмийлаштирилади ва ушбу варақа саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасига илова қилинади.


19. Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби ва экспертиза хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

20. Саноат хавфсизлиги экспертизасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда тайёрланган хулосаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ҳақиқий эмас деб эътироф этилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш

ВАРАҚАСИ

1. Хавфли ишлаб чиқариш объекти

1.1. Объектнинг тўлиқ номи



1.2. Объект жойлашган жой (манзили)



2. Объектнинг хавфлилиги белгилари


2.1. "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 1-бандида кўрсатилган хавфли моддалардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ҳосил қилиш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш


1

2.2. 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиш


2

2.3. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиш


3

2.4. Қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олиш


4

2.5. Кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориш


5

3. Объект типи

3.1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги 1 ва 2-жадвалларда кўрсатилган белгиланган чекланган меъёрларга тенг ёки ундан ортиқ миқдордаги хавфли моддалар мавжуд бўлган объектлар


1

3.2. 3.1-кичик бандда кўрсатилган объектларга тегишли бўлмаган, хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловадаги 1 ва 2-жадвалларда кўрсатилган белгиланган чекланган меъёрдан кам миқдордаги хавфли моддалар мавжуд бўлган объектлар


2

3.3. Ушбу варақанинг 3.1. ва 3.2-кичик бандларида кўрсатилган объектларга тегишли бўлмаган, 2.2-2.5-кичик бандларда кўрсатилган хавфлилик белгиларига эга бўлган объектлар

3

  

4. Фойдаланадиган ташкилот (таъсис ҳужжатларига мувофиқ)


4.1. Ташкилотнинг тўлиқ номи


4.2. Ташкилотнинг почта манзили


4.3. Телефон, факс


4.4. Идоравий мансублик


Изоҳ: 1.1, 1.2, 4.1 - 4.4-кичик бандларда бўш ўнг ҳошия тўлдирилади, 2.1 - 2.5 ва 3.1 - 3.3-кичик бандларнинг ўнг ҳошиясида хавфлиликнинг зарур белгилари кодлари ва объект типи қайд этилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Хавфли моддалар сонининг чекланган

МЕЪЁРЛАРИ

1-жадвал

Хавфли модданинг номи


Чекланган

меъёр, тонна


Аммиак


500

Аммоний нитрат (таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массанинг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган аммоний нитрат ва аммоний аралашмаси, шунингдек аммоний нитрат концентрацияси массанинг 90 фоизидан ортиқ бўлган аммоний нитратнинг сувли эритмалари)


2500

Ўғит шаклидаги аммоний нитрат (аммоний нитрат асосидаги оддий ўғитлар, шунингдек таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массанинг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган мураккаб ўғитлар (мураккаб ўғитлар таркибида аммоний нитрат фосфат ва (ёки) калий билан биргаликда мавжуд бўлади)


10 000

Акрилонитрил


200

Хлор


25

Этилен оксиди


50

Цианли водород


20

Фторли водород


50

Олтингугуртли водород


50

Олтингугурт диоксиди


250

Олтингугурт триоксиди


75

Қўрғошин алкили


50

Фосген


0,75

Метилизоцианат


0,15

2-жадвал

Хавфли моддалар турлари

Чекланган

меъёр, тонна


Алангаланадиган газлар


200

Товар-хом ашё омборлари ва базалардаги ёнадиган суюқликлар


50 000

Технологик жараёнда фойдаланиладиган ёки магистрал қувурлар билан узатиладиган ёнадиган суюқликлар


200

Заҳарли моддалар


200

Юқори заҳарли моддалар


20

Оксидланадиган моддалар


200

Портловчи моддалар


50

Атроф табиий муҳит учун хавф туғдирадиган моддалар


200

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 50-сон, 496-модда.













































Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск