Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2001 й. 240-сон "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2001 й.

N 240



ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИНГ "КАМОЛОТ"

ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА КЎМАКЛАШИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда ёшлар ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати Маслаҳат кенгашининг:

Ҳаракатга зарур ёрдам кўрсатиш ва унинг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш;

Ҳаракатнинг дастурий мақсадлари ва уставда кўрсатилган вазифалари доирасида амалга ошириладиган ҳаракатнинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан келишилган Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом киритилсин.


2. Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли шартномалар тузиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазифалари ёшлар ижтимоий ҳаракатига ва унинг жойлардаги бўлимларига ихтиёрий юклатилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида тузиладиган шартномалар асосида ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 8 фоизи кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 8 фоизи Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Белгилансинки:

ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 8 фоизи ҳаракатни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш бюджетга мажбурий тўловларга тенглаштирилади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ёшларининг "Камолот" жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1996 йил 31 майдаги 207-сон  қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов































Время: 0.1402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск